" " 2018 йил Шахартепа мфй


Download 67 Kb.
Sana26.02.2023
Hajmi67 Kb.
#1233378
Bog'liq
@dokument zamdirektor Ота оналар


Телеграм манзилимиз: @dokument_Zamdirektor АДМИН: @UlugbekPulatov

Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ота-оналар университетининг 1-сонли йиғилиш

БАЁННОМАСИ.




“____”_________2018 йил Шахартепа МФЙ


Йиғилиш раиси: М.Ғофурова


Қатнашдилар: 36 нафар ёш ота-оналар,мактаб маъмурияти,ўқитувчилар.

К У Н Т А Р Т И Б И:





  1. Ота-оналар университетининг режасини тузиш ва тасдиқлаш.

  2. 1-синф ўқувчиларининг ота-оналари ҳамкорликда мактаб ҳаётига куниктириш усуллари тўғрисида.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан мактаб директори сўз олиб,йиғилиш иштирокчиларини ота-оналар университети иш режаси билан таништирди,уларни қизиқтирган масалалар ҳақида сўради,ота-оналар фикри тингланди ва бир овоздан мақулланиб ота-оналар университети иш режаси тасдиқланди. Ишчи гуруҳи таркиби ҳам тайинланди.
Йиғилишни мактаб директори М.Ғофурова очиб, кўриладиган масалалар юзасидан йиғилганларни таништириб ўтди. Шундан сўнг ММИБДЎ У.Пўлатов 2018-2019 ўқув йили учун тузилган мактаб ота-оналар университетининг режасини ўқиб эшиттириб, йиғилганларга ушбу масала юзасидан таклиф билдиришларини сўраб мурожат қилди. Йиғилганлар ота-оналар университетининг режасини кўриб чиқиб, ўз таклифларини билдириб ўтдилар.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан бошланғич синфлар ўқув-тарбия ишлари бўқича ўринбосари Д.Мамажонова сўз олиб 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарини фарзандларини мактаб ҳаётига кўниктириш усулларига ва ўқувчиларга мактабга қўйиладиган минимал талабларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.шунингдек болалар мактабга тайёргарлик даражасида фарзандларининг жисмоний ривожланганлик даражаси, нутқи ва тафаккурининг ривожланганлик даражаси,маданий-маънавий етукликларига катта эътибор қаратилишини айтиб ўтди.
Йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:



  1. Кун тартибидаги масала ахборот ва маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Ота-оналар университети иш режаси ва ишчи гуруҳи тасдиклансин.

  3. Ёш ота-оналар фарзандларини мактаб ҳаётига кўниктириш усуллари ҳамкорликда амалга оширилсин.

Йиғилиш раиси: М.Ғофурова.
Котиба: Ҳ.Ғофурова


Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ота-оналар университетининг 2-сонли
БАЁННОМАСИ.


“____”_________2018 йил Шахартепа МФЙ


Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Қатнашдилар: Мактаб маъмурияти,тажрибали ота-оналар,ишчи гуруҳи аъзолари.

К У Н Т А Р Т И Б И:





  1. Ёшлар ўртасида қонунбузарликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш йўллари.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан мактаб директори М.Ғофурова сўз олиб йиғилиш ишчиларинин бугунги кунда “Ёшлар ўртасида қонунбузарликнинг келиб чиқиш сабабларини ва уларнинг олдини олиш йўллари асосий мавзу қилиб олингани,бунда тажрибали ота-оналар ҳамкорлиги муҳимлигини айтиб ўтди.
Шу масала юзасидан муҳокамада мактабнинг ММИБ директор ўринбосари У.Пўлатов сўз олиб мактабимиз ўқучилари ўртасида қонунбузарлик келиб чиқишига йўл қўймаслик тўғрисида тўхталар экан, мактабда ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш мақсадида 28 та фан тўгараклари, 8 та спорт секциялари йўлга қўйилгани, шунингдек, мактаб қошидаги ТАЭКВАНДО тўгараклари фаолият юритаётганини таъкидлаб ўтди.
Мактабнинг ММИБ директор ўринбосари А.Каримов муҳокамада сўз олиб,мактабда ўқувчи-ёшлар ўртсаида салбий иллатларни олдини олиш борасида ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ҳафтанинг жума кунлари ҳуқуқий саводхонликни олдини олиш мақсадида учрашув-суҳбатдар ўтказиб борилаётганлигига ҳам тўхталиб ўтди.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан мактаб психологи М.Ҳасанбоева ота-оналар учун анкета ўтказиб тахлил қилди.
Йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

  1. Кун тартибидаги масалалар ахборот ва маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Ёшлар ўртасида қонунбузарликнинг келиб чиқиш сабаблари чуқурроқ ўрганиб чиқилсин.

  3. Мактабда оилада ўқувчи-ёшлар бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш назорати кўчайтирилсин.

Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиба: Ҳ.Ғофурова


Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ота-оналар университетининг 3-сонли
БАЁННОМАСИ.


“____”_________2018 йил Шахартепа МФЙ


Йиғилиш раиси: М.Ғофурова

Қатнашдилар: Ишчи гуруҳ аъзолари,


42 нафар ота-оналар,
мактаб психологи,
мактаб ҳамшираси.

К У Н Т А Р Т И Б И:



  1. Мактаб ўқувчилар билимини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида.

  2. Болаларда учрайдиган юқумли касалликлар ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича
Директор ўринбосари Д.Мамажонова сўз олиб бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар билимини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом мавжудлиги унга асосан мактабимизда яхлитланади. Масалан: агар ўқувчи 4,65 олса тақрибан 4,7 деб белгиланади.
2-масала юзасидан мактаб ҳамшираси Н.Аминжонова сўзга чиқди ва болалар ўртасида учрайдиган юқумли касалликлар айниқса, ўқувчилар ўотасида қайд қилинаётган грипп ва гепатит касаликлари,юқиш йўллари ва олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида батафсил тўхталди.Бу йили кўзги,қишги мавсумида грипп юқумли касаллиги бир мунча оғир кечганлиги,болаларда унинг турли белгилари кўзатилганлигини,бунда бефарқликка йўл қўймаслик мухимлигини айтиб ўтди.Ўзбошимчалик билан муолажалар қилмаслик мақсадга муофиқлигини айтиб ўтди.Йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:



  1. Кун тартибидаги масалалар ахборот ва маълумот учун қвбул қилинсин.

  2. Мактабда ўқувчилар билимини назсино.рат қилишини рейтинг тизими йўлга қўйилганлигини кўрсатиб ўтилсин.

  3. Болаларда учрайдиган юқумли касалликларни олдини олиш чора-тадбирлари белгилансин.



Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиба: Ҳ.Ғофурова
Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ота-оналар университетининг 3-сонли
БАЁННОМАСИ.


“____”_________2018 йил Шахартепа МФЙ


Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Қатнашдилар: Ишчи гуруҳ аъзолари,
нафар ота-оналар,мактаб психологи,
мактаб ҳамшираси.


К У Н Т А Р Т И Б И:



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори бўйича ота-оналарга тушунчалар бериш тўғрисида.

  2. Ўқувучи-ёшлар ўртасида мобил телефонларидан фойдаланишда мактабнинг ички тартиб қоидаларига амал қилиш тўғрисида.



Кун тартибидаги 1-масала юзасидан мактаб директори М.Ғофурова сўз олиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори бугунги кунда кенг жамоатчилик томонидан ўрганилаётгани, шунга асосан ота-оналар университетининг навбатдаги машғулотида иштирокчиларга ана шу қарор юзасидан тушунчалар берилишини таъкидлади ва сўз навбатини тарих фани ўқитувчиси Б.Аҳмадалиевага берди. Ўз навбатиди машғулотни Б.Аҳмадалиева ота-оналарга семинар –тренинг усулида Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарорини ёритиб беришга ҳаракат қилди. Ота-оналар ўртасида ҳам ушбу қарор юзасидан тушунчалар шаклланди.
Кун тартибидаги 3-масала юзасидан ММИБ директор ўринбосари У.Пўлатов сўз олиб бугунги кунда ўқувчи-ёшлар ўртасида мобил телефонларидан фойдаланиши урф бўлгани,бир фарзандларимизнинг техника-технология асрида янгиликлардан чеклай олмаслигимиз,булар фарзандларимиз тарбиясига фақат ижобий таъсир кўрсатиш лозимлигини таъкидлар экан,аммо компютер,мобил телефонлари ёшларимизни турли маънавий таҳдидлари билан чалғитаётганлиги,улар дарсларга ҳалақит бераётганлиги, бу борада мактаб ички тартиб қоидаларига амал қилиш мухимлигига тўхталиб ўтди.
Ушбу масала юзасидан ММИБ директор ўринбосари Э.А.ҒаА.Каримов сўз олиб,бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик,жиноятчилик ана шу мобил телефонларини уғирлаш ҳисобига ортиб бораётганини таъкидлаб ўтди.Ўз ўрнида мобил телефонлардан палла-партиш фойдаланиш турли касалликлар келтириб чиқариши,бу борадаги турли ахборотлардан воқиф булаётганимизнинг ҳам айтиб ўтди.Фарзанд тарбиясида бир томонлама эмас,балки оила,маҳалла,мактаб кенг жамоатчилик бирга ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:



  1. Кун тартибидаги масалалар ахборот ва маълумот қабул қилинсин.




  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори бўйича доимий равишда ота-оналарга тушунчалар бериб бориш кўрсатиб ўтилсин.




  1. Ўқувчи-ёшлар ўртасида мобил телефонлардан фойдаланишда мактабнинг ички тартиб-қоидаларига амал қилиш белгилансин.

Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиба: Ҳ.Ғофурова

Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ота-оналар университетининг 3-сонли
БАЁННОМАСИ.


“____”_________2018 йил Шахартепа МФЙ


Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Қатнашдилар: ММИБ директор ўринбосарлари, ёшлар етакчиси, мактаб ҳамшираси, 5-9 синф ўқувчиларининг 760 нафари, синф раҳбарлари.


К У Н Т А Р Т И Б И:



  1. Мактабда ўқувчилар ўртасида “Вирусли гепатит” юқумли касаллигин олдини олиш тўғрисида.

Мактабда доимий равишда 5-11 синф ўқувчилари ўртасида субҳидам йиғилиши ўтказилиб унда ўқувчилар ўртасида “Вирусли гепатит” юқумли касаллиги тўғрисида батафсил тушунчалар берилди ва касалликни олдини олиш бўйича бажарилиши муҳим бўлган талаблар қўйилди. Барча синфлар кесимида юқумли касалликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш,ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш тўғрисидаги белгиланган чора-тадбирлар йиғилиш иштирокчиларига ҳавола этилди.
Ҳар бир ўқувчи санитария гигиенп қоидаларига риоя этиши ўқтириб ўтилди ва ўзлари билан қайнатилган сув,даструмол олиб юришлари,таъқиқланган озиқ-овқатларни харит ва истеъмол қилмасликлари алоҳида ўқтириб ўтилди.Барча синф ўқучилари мактаб ҳовлисидаюсинф хоналарида ва карридорларда ҳам санитария гигиена қоидаларига риоя қилишлари,синф хоналарини тоза тўтишлари,синфларда тозалик бурчакларини ташкил этишлари,юқумли касалликлар ҳақида маълумот берувчи диктантлар олишлари “Саломталикни ёш дустлари” гуруҳларини тузишлари,синф раҳбарлари ва мактаб ҳамширасига яқиндан ёрдам беришлари таъкидлаб ўтилди.
Ушбу масала юзасидан йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

  1. Кун тартибидаги масала мактабда ўқувчилар ўтасида “Вирусли гепатит” касаллигини олдини олиш тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Куз фасли “Вирусли гепатит” касаллиги авж олган давр эканлиги муносабати билан барча ўқувчиларга санитария гигиена қоидаларига қатиян риоя қилишлари ва ўзлари билан қайнатилган сув,даструмол олиб юришларини назоратга олиш синф раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

  3. Ўқувчилар ўртасида “Вирусли гепатит” юқумли касаллик тўғрисида маълумот берувчи диктантлар олиш тушунтириб ўтилсин.

  4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш мактабнинг ММИБ директор ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.

Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиба: Ҳ.Ғофурова


Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling