" " 2023 йилдаги умумий йиғилиш қарорига асосан


Иш жараёнида амалга ошириши лозим бўлган мажбуриятлари


Download 98.34 Kb.
bet2/3
Sana03.12.2023
Hajmi98.34 Kb.
#1797203
1   2   3
Bog'liq
Direktor

2. Иш жараёнида амалга ошириши лозим бўлган мажбуриятлари
2.1. Коллеж(техникум)нинг умумий фаолияти билан боғлиқ бошқарувини амалга оширади.
2.1.1.Коллежга ўқувчи жалб қилишни устувор режаларини тузади:
2.1.2.Коллежда ўқувчиларни дарсга келиб –кетишини давоматини назоратини қилиш:
2.1.3.Коллежда ўқувчилар, ўқитувчилар, ишчи ходимлар ўртасида соғлом мухитни шакллантириш:
2.1.4.Коллежда хар куни техника хавфсизлигини келганда ва кетганда кўздан кечириш:
2.1.5.Коллежда хар кунлик ўқиш жараёнини сифатини, касбий тайёргарлигини назорат қилади:
2.1.6.Коллежда ишчи ходимларни хар кунлик вақтида келиб кетиш назоратини юритади:
2.2. Коллеж(техникум)да мавжуд таълим йўналишлари бўйича ўқув жараёнига Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини тўлиқ тадбиқ этилишини таъминлайди, таълим олувчиларга давлат таълим талаблари даражасидан паст бўлмаган таълим берилишини ташкил этади;
2.3. Профессионал таълим муассасалари ва раҳбарлик қилаётган ташкилот устави талабларига риоя қилишни таъминлайди;
2.4. Коллеж(техникум)нинг товар моддий бойликлари ва мол-мулкларини бутлигини, уларнинг сақланишини ташкил этади ҳамда назорат қилади.
2.5. Йиллик ва ойлик харажатлар сметасини ишлаб чиқиш, тасдиқлашда иштирок этиб, йиллик харажатлар сметасига асосан ҳар ойда ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланиш бўйича ишларни амалга оширади.
2.6. Коллеж(техникум) иш фаолиятини узлуксиз ташкил этиш учун ўқув жараёнига асосан мехнат таътили жадвалини тўғри тузиш ва риоя этишни таъминлайди.
2.7. Қуйидаги фаолиятларни ташкил этади:
2.7.1. Коллеж(техникум) фаолияти ҳисобини ва хисоботини тузиш ҳамда режалаштиришни;
2.7.2. Барча турдаги шартномаларни қонун талаблари доирасида тузиш, тасдиқлаш ва уларни бажарилишини;
2.7.3. Мехнатга хақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шакли ва тизимини тўғри қўлланилишини;
2.7.4. Мехнатни меъёрлаш бўйича ишларни яхшилашни;
2.7.5. Машғулотлар режаларини, назарий ва амалий машғулотлар, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари, диплом лойиҳаларни ва методик кўрсатмаларни кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
2.7.6. Коллежнинг Педагогик кенгаши, илмий кенгаши, услубий кенгаш иши, семинарлар, илмий анжуманлар, тренинглар, йиғилишлар, мажлисларни ташкил этади ва раҳбарлик қилади;
2.7.7. Профессионал таълим муассасасининг бош, етакчи, катта ва бошқа ўқитувчилари томонидан ўтказилган ўқув ва методик ишлар сифатини назорат қилади;
2.7.8. Тегишли фанлар бўйича семинарлар, конференциялар ўтказишни ташкиллаштиради ва бошқаради;
2.7.9. Ўқувчиларда барқарор касбий билимлар шаклланишини назорат қилади;
2.7.10. Фан олимпиадалари, турли конкурслар, конференциялар ва фестивалларга коллеж номидан қатнашиш жараёнини ташкил этади ва назорат қилади;
2.7.11. Ўқув жараёнига прогрессив ахборот ва коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқилишини назорат қилади;
2.7.12. Маъсуллар томонидан дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, дарсликларнинг электрон версиялари, услубий қўлланмалар яратилиши, илмий мақолалар нашр эттирилишини назорат қилади;
2.7.13. Касбий таълим ва фанларнинг тегишли йўналишлари бўйича илмий, ўқув тадқиқот ишларини ташкил этилиши ва ўтказилишини назорат қилади;
2.7.14. Ўқувчилар амалга оширадиган илмий ва инновацион ишларнинг ўтказилишини бошқаради.
2.7.15. Бошқарув усули ва услубини такомиллаштириш, тизимли равишда ўзининг, шунингдек ишчилар ва хизматчилар малакасини оширишни:
2.7.16. Хавфсиз мехнат шароитини яратиш бўйича тизимли ишларни:
2.7.17. Бюджет лойиҳа смета хужжатларига мувофиқ харид қилинган ва фойдаланадиган инвентарлар, материаллар, махсулотлар ва конструкцияларнинг сақланиши сифатини назорат қилишни:
2.7.18. Тасдиқланган ўқув дастурлари ва давлат таълим талаблари доирасида назарий ва амалий машғулотлар мазмунининг узлуксизлиги ва узвийлигини назорат қилади;
2.7.19. Ўз касбий даражасини доимий ошириб бориш;
2.7.20. Педагогик жамоада соғлом психологик муҳитни яратиш;
2.7.21. Ўсмирларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ва интенсив усулларини, таълим фани бўйича дарслар олиб боришнинг тартиби ва услубиётини, дидактик тамойилларини назорат қилиш;
2.7.22. Жамоа аъзолари ва ўқувчилар контингенти ҳуқуқларини ҳимоялашга, ҳаёти ва соғлиғини муҳофазалашга ғамхўрлик қилиш.
2.8. Ходимларнинг чегараланган сони доирасида асосий лавозимлари ва касблари классификаторига биноан ишчилар ва хизматчиларнинг штат жадвалларини тузиш ва Таъсисчи(лар)га тасдиқлаш учун тақдим этиш.
2.9. Штат жадвалига мувофиқ хизматчилар(ишчилар)нинг ўз мутахассислиги ва малакаси бўйича жойланиши ва тўғри комплектациясини амалга оширади.
2.10. Мехнатга хақ тўлаш жамғармасининг сарфланиши, тариф ставкалари, рассенкалар, лавозим ойлик маошларининг тўғри қўлланилиши устидан назоратни таъминлайди.
2.11. Ходимлар фойдаланишини хисобга олган холда коллежнинг барча тизимларини тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлайди.
2.12. Коллеж(техникум) фаолиятида тажриба ва малакага эга бўлган ходимлар билан таъминлайди.
2.13. Янги ишга қабул қилинган ходимларни лавозим йўриқномалари билан таъминлаш ва таништириш, муддати ўтган лавозим йўриқномаларини қайта кўриб чиқилишини, шунингдек, ходимлар ўз лавозим йўриқномаларини ўрганишларини ва ўз вақтида таништирилишини таъминлайди.
2.14. Таъсисчи(лар)нинг коллеж(техникум) фаолияти билан боғлиқ ёзма ва оғзаки топшириқларини бажаради.
2.15. Ягона техник сиёсатни амалга ошириш, барча тизимларда техник ва технологик қайта жиҳозлаш, жахон стандартлари асосида автоматлаштириш, жиҳозлаш, модернизация қилишни амалга ошириш таклифларини бериш, шу жумладан, технологиялар, моддий ва маънавий эскирган ускуналарни алмаштириш орқали, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш консепциясини ишлаб чиқади.
2.16. Инвентаризация ўтказишни ташкил этиш орқали бажарилган иш ҳажми ва товар моддий бойликларнинг бухгалтерия хисоби маълумотларига мувофиқлигини таъминлайди.
2.17. Коллеж(техникум) бўйича буйруқлар, фармойишлар, баённома, қарорлари ва Давлат томонидан соҳага оид жорий этилган қарор ва фармойишлар талабларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.
2.18. Рўй берган бахтсиз ходисалар, иш жараёнида олинган жарохатлар ва бошқа фавқулотда ҳолатлар юзасидан фавқулотда тегишли чораларни кўриш схемаси ва тартибини ишлаб чиқади.
2.19. Ички ва ташқи аудит натижаларига кўра тузатув чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини назорат қилади.
2.20. Коллеж(техникум)да ташкил этилган ички тизимлар фаолиятини узлуксиз ишлашини таъминлаб, уларни ишчи ҳолатида сақланишини ва янада ривожланишини амалга оширади.
2.21. Атроф муҳитни мухофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга оид норматив-хуқуқий хужжатларни ижросини таъминлашни амалга оширади.
2.22. Ички мехнат тартиб қоидалари, иш жадвали, лавозим йўриқномаси ва бошқа меъёрий хужжатлар билан тартибга солинган бошқа локал хужжатларга ўзи амал қилиши ва қўл остидаги ходимларнинг амал қилишини назорат қилиш.
2.23. Белгиланган иш жадвали бўйича ўз вақтида иш жойида бўлиш, белгиланган тартибда ўзига бириктирилган вазифаларни виждонан ва ҳалоллик билан бажариш, қўл остида хизмат қилувчи ходимларга шахсий ўрнак кўрсатиш ва талабчанлик бўйича шахсий намунада бўлиш.
2.24. Коллеж(техникум) фаолияти юзасидан барча йўналишларда хисобот тизимини ташкил этади.
2.25. Коллеж (техникум) фаолияти бўйича ҳисобот йиғилишларини ва даврий муҳокама қилиниши лозим бўлган вазифалар доирасида йиғилишларни ташкил этади.
2.26. Коллеж (техникум)да ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимни узлуксиз иш фаолиятида бўлишини таьминлайди.



Download 98.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling