# 1xPress #1 Трейдинг сохаси ва Биржа бозор хакида


Download 12.54 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi12.54 Kb.
#1173854
Bog'liq
treding 1 dars


# 1xPress #1 - Трейдинг сохаси ва Биржа бозор хакида

Агар қисқа қилиб айтсак- Трейдинг бу классик бозор савдоси, сотиб оласиз ва сотасиз. Бундай битимлар мақсади арзонроқ олиб қимматроқ сотиш. Фақат трейдингда бу катта платформалар - биржалар, лекин нарх-наво ўзгариши бир неча баробар тез. Энди биржалар ҳақида гаплашамиз.

# **Қандай биржалар бўлади?**

Бу IPO жараёнидан ўтган, оммавийга айланган халқаро корхоналар қиммат қоғозларини сотиб оладиган бозоримиз. Бундай корхоналар молиявий ҳисоботларини тақдим этишлари ва тартибга солувчи органларнинг муаййан қоидаларига риоя этишлари шарт.

1 та акция қанча акция чиқарилганидан қатьий назар корхонага эгалик қилиш % ни аниқлайди. Яъни агар сиз компания эгасисиз ва IPO га чиқдингиз, ва айтайлик сиз 100 та акцияни ўтказиб юбордингиз. Унда 1 та акция корхонани 1% га эгалик қилишни билдиради.

Акциялардан қуйидаги йўллар билан даромад олиш мумкин:

- Дивидентлар сизга тегишли бўлган акцияларнинг фоизига асосланган. Айтайлик корхона 100 000 $ даромад келтирди. Ва акционерларга дивидент тўлашга қарор қилди. 100 та акциядан биттасига эга экансиз сиз 1000$ оласиз.
- Арзонроқ сотиб олиб қимматроқ сотиш. Мисол учун, Агар сиз Apple корхонасининг 1 та акциясини IPO га 22$ га чиқишган вақти сотиб олсангиз ҳозир у 33 000$ турган бўлар эди.

Бу бозор инвестициялар ва узоқ муддатли даромад олиш учун тўғри келади.

Аналитика бу ерда ўзига ҳос ҳусусиятга эга:

- Биз бу ерда корҳонанинг истиқболи ва унинг йўналиши бўйига ҳаракат қилишимиз керак.


- Афсуски, бу ерда маълумотлар кам ва фейклар кўплиги эҳтимоли юқори. Шундай ҳоллар бўлганки, можаролар вақти ёки йиллик сотув ҳисоботи вақти реал картина очилган. Йил давомида рейтингларда ва расмий ҳисоботларда ҳаммаси жуда яхшидек кўринган бўлсада.
- Қаерда ва қачон нархлар бирдан кўтарилишини тушуниш учун махсус тор соҳага ёки инсайдерларга эга бўлиш керак. Бу эса потенциал битимлар кўламини чегаралайди.

Шундай экан, трейдинг аналитикага бироз чегараланган. Лекин депозитга талабчан. Ва узоқ муддатли перспектива учун фойдали. Албатта плюслар ҳам бор. Лекин бошланиши учун бундай трейдинг сўнгги ўринларда туради.



Бу ишлаб чиқариш учун маҳсулот ва бўғдой, дон, оҳактош, щебень, кимё воситалари каби товарлар Ҳалқаро улгуржи бозори.

Энг эски биржалардан бири. Шу ерда энг бирирчи трейдерлар пайдо бўлганлар. Улар мисол учун ипакни Ҳиндистондан олиб келишга шартномаларни сотиб олганлар ва бошқа трейдер ёки оҳирги сотиб олувчига сотганлар.

Трейдинг учун бу бозорни оҳирги ўринлардан бирида кўрамиз. Чунки бу ерда катта рисклар бўлади ва бозорнинг катта балиқларига кўпроқ тўғри келади.



Аслида асримиз иҳтироси криптовалюталарни ўзларининг давлатларини классик валюталарига қарама-қарши қўядилар ва улардан кўплаб конструктив фарқларга эга. Ҳар бир валюта ўз иш механизмида, чегараларида ўзгача бўлиб:

- Криптовалюталар сони. Албатта уларни қийматини тушириб яна қайта чоп эта олмайдилар. Транзакциларни ҳимоялаш учун криптовалютада шифрования ишлатилади (криптография).

Криптовалюталарни ишлаб чиқариш ёки назорат қилиш бўйича марказий орган йўқ.

- Транзакцияларни қайд этиш ва янги бирликларни чиқариш учун марказлашмаган тизим қўлланилади.

Криптовалюталар трейдингда жудаям акцияларга ўхшайдилар. Бу ерда акциядан ҳам паст аналитикани ҳисобга олмасангиз албатта. Лекин бир нарса аниқ- криптовалюталар бозори ўсиб боради ва сиз акциялар билан савдо қилишни ўрганганингизда, сизда эркин капитал пайдо бўлганида бу пулларга тикиш мумкин.

Лекин битта камчилик бор. Криптовалютани кўп давлатларда таъқиқлашлари мумкин. Бу эса уларга салбий таъсир кўрсатади.

Қизиғидан бошлаймиз қандай ва қачон биржа пайдо бўлди? Бунинг учун биз бироз тасаввур қиламиз. Айтайлик, биз А**мерика корхонаси Тесламиз**. Ўз автомобилларимизни **Хитойда** ишлаб чиқарамиз ва **Японияда сотамиз**. Бизнинг миллий валютамиз **доллар $**, лекин **Хитойда** ишлаш учун бизга **Юань ¥**, керак. **Японияда** ишлаш учун эса **Иена** керак. Бунинг барчаси давлатларга молия ва савдо ривожланиши учун керак. Тушунганингиздек бизнинг Тесла нафақат **Япония** ва **Хитойда** ишлайди.

Шундай қилиб **валютани сотиб олишга** тўғри келади. Хизмат кўрсатувчи банклар эса буни **излашлари** керак. Интернет йўқ вақти бу ишларни бажариш Жаҳаннамнинг ўзгинаси эди.

Вақт ўтиб **банклараро тизимни** яратдилар. У ёрдамида банклар бир-биридан **валютани** автоматлашган режимда сотиб олиш имконига эга эдилар. Лекин бу тизим идеал эмас эди. **Ликвидлик** етишмас эди.

> **Ликвидлик** - бозорга яқин нархда тезда сотиладиган активлар мулки (валюта, акция, индекслар ва ҳ.к.)
>

Яъни **банклар** керакли **валютани** сотиб олиш ва сотиш керак бўлган нархда топа олмайдилар.

Вақти келса, бутун дунёдан ҳеч қайси сотувчини ёки ҳаридорни топиб бўлмас эди. Шунинг учун **Форекс** бозори очилган. Бу бозор фақат банклар учун эмас, балки **ташқаридан бошқа инсонлар** учун ҳам эди.

Шундай қилиб, бозорга олдин **Инвестициялар фондлари, тижорат корхоналари ва катта спекулянтлар киришди.**

Кейин эса майдароқ ЕСN **брокерлар**, улар ёрдамида биз-**трейдерлар** кириб келдик.

![https://s3-us-west-2.amazonaws.com/secure.notion-static.com/fffe41f8-a4c9-4d0e-9846-54863c275146/Untitled.png](https://s3-us-west-2.amazonaws.com/secure.notion-static.com/fffe41f8-a4c9-4d0e-9846-54863c275146/Untitled.png)



**Ликвидлик** кўпроқ бўлиши учун. Ва ўша керакли харидор ва сотувчини топиш учун.

Оддий қилиб айтганда - бозорда қанча пул кўп бўлса, шунча имкониятлар кўпроқ бўлади ва риск камроқ.

Айниқса **банклар** учун. Чунки **банк** учун валюта билан ишлаш бу риск. Шунинг учун сиз **банкдан валюта** сотиб олаётганингизда сотиб олиш ва сотиш нархи сизга ёқимсиз бўлган нисбатда бир-биридан фарқ қилади. Бу **СПРЕД** дейилади. Банк ўзини хавфсизлигини олдини олган ҳолда сиздан **комиссия** олиб қолади. **Брокерлар** ҳам худди шундай иш қилишади. Улар ҳақида хозир гаплашамиз.



**Брокерлар** - бизга биржада ҳизмат кўрсатувчи **банк** десак ҳам бўлади.

Биз унда **ҳисоб** очамиз, у бизга рўйҳатдан ўтиш учун **аккаунт** беради. У орқали **биз ҳисоб тўлдирамиз** ва **пулни киритамиз**. Улар 2 та ҳизматдан даромад оладилар. Аниқроғи комиссиялардан.

1 комиссия - бу **СПРЭД**. Валюталар ҳақидаги ҳикоя эсингиздами? Биржада ҳам шундай. Биз реал валюта курсига қараганда сал **бошқачароқ** нарҳда сотиб оламиз. Бу уларнинг асосий даромади.

2 комиссия - аккауниимиз типига боғлиқ. Ва у **СВОП** деб номланади.

Бу комиссия валютали очиқ битим кейинги кунга қолдирилганлиги учун олинади. Ҳар ҳил брокерларда у бошқача. Ҳар бир валюта учун эса ўзгача. Тепада айтганимдек, бир ҳил аккаунтларда **СВОП** бўлмайди. Лекин трейдинг учун биз уларни ишлатмаймиз.



Гап битимлар иши механизмида ва брокернинг депозит ҳисобида. Бизнинг депозит ҳисоб долларларда сақланади. Бу долларларга биз вақтинчалик керакли валютани сотиб оламиз ва кутамиз. Сўнг сотиб юборамиз.

Аниқроғи ҳисобингизга бошқа давлат валютаси ўтмайди, шунчаки бизнинг долларлар залог сифатида кетади.

Тўғрисини айтганда, бу механизм қийинроқ ишлайди. Лекин бу сизга қизиқ эмас. Бошқаси муҳим. Биржа 24/7 ишламайди. **Форексдаги** Ҳар хил валюталар эса ҳар хил вақтда сотилади. Қуйида биржадаги бозорлар графиги сурати:

![https://s3-us-west-2.amazonaws.com/secure.notion-static.com/73ef90fd-0832-478b-a0c9-01a7303dc821/Untitled.png](https://s3-us-west-2.amazonaws.com/secure.notion-static.com/73ef90fd-0832-478b-a0c9-01a7303dc821/Untitled.png)

Шунингдек, биржа шанба ва якшанба куни ишламайди. Демак бу кунлари дам олиш мумкин ва мисол учун тоғга бориб келиш мумкин.

[1xPress #2 - Брокерлик хисоби ва МетаТрейдер](https://www.notion.so/1xPress-2-3c6268d738b8464ca7bb370ce180478f)

[1xPress #3 - Сигналлар бўйича трейдинг №3 дарс. Валюта жуфтлиги ЛОТ нима чарт ва япон шаъмлари](https://www.notion.so/1xPress-3-3-661cfa7968f647a684717208b884de23)

[1xPress #4 - Битимлар -Сигналлар бўйича савдо қилиш](https://www.notion.so/1xPress-4-9e7ba2ce0a7f45a0a180978bd2e2496e)

[1хPress #5 - Техник анализ - Битимлар ёпиш вақтида ёрдам берувчи дивергенция.](https://www.notion.so/1-Press-5-6540fa49155348e7a82556be418a96ea)



[1хPress #6 - Битимларни ёпамиз, мани/риск менеджмент ва Трейдинг психологияси.](https://www.notion.so/1-Press-6-0b7e9e1258fa4c2da5976175f55a0062)

[1xPress #7 - Психология Битимларни ёпиш усуллари ва пулни олиб чиқиш](https://www.notion.so/1xPress-7-499a07cad6d54f4681b57abcce02cc6f)
Download 12.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling