12.2. Электр станция ва подстанцияларнинг бош схемалари.
Подстанция схемасини танлашда юқори ва ўрта кучланишли линиялар сони билан уларнинг масъулият даражасини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун турли ривожланиш босқичида подстанция схемаси турлича бўлиши мумкин.
Подстанцияларнинг электрик уланишларининг бош схемалари энергетик тизим электр тармоқларининг ривожланиш схемасини ёки районни электр билан таъминлаш схемасини ҳисобга олиб танланади.
Подстанциялар тармоққа уланиш усулига қараб, тупикли, шохобча, оралиқ, узлавий подстанцияларга бўлинади.
Тупикли подстанциялар деганда, битта электр тизилмадан бир ёки бир неча параллел линиялар орқали электр энергияси оладиган подстанция тушунилади. Бунга подстанциялар мисол бўлаолади.
Шохобчали подстанциялар деганда бир ёки иккита ўтувчи линияларга ажралмайдиган қилиб уланган подстанция тушунилади.
Оралиқ (проходная) подстанция бир ёки икки линия орасига жойлашиб, бир ёки икки томондан таъминланади.
Узлавий подстанцияга икки ва ундан ортиқ электр тизилмадан келаётган таъминловчи тармоқнинг иккитадан ортиқ линиялари уланади.
Вазифаси бўйича истеъмолчиларнинг ва тизимнинг подстанциялари бўлади. Тизим подстанциялари А, Б нинг шиналари орқали (11.8–расмга қаранг) энергетик тизимнинг айрим районлари ёки турли энергетик тизимлар боғланади. Одатда, бу 750–220 кВ ли юқори кучланишли подстанциядир. Истеъмолчиларнинг подстанциялари В, Г, Д, Е истеъмолчилар ўртасида электр энергия тақсимлаш учун хизмат қилади.
Электр подстанцияларининг бош схемаларига қўйиладиган талаблар
Подстанциянинг схемаси подстанцияни таъминловчи тармоққа уланиш усули ва вазифаси билан узвий боғлиқ бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим;
подстанция истеъмолчиларини электр билан ишончли таъминлаши ҳамда нормал ва авариядан кейинги режимларда магистрал вки тизимлараро алоқа бўйича қувват узатишни таъминлаш, ривожланиш истиқболини ҳисобга олиши;
аста–секин кенгайиш имкониятини бериши;
аварияга қарши автоматика талабини ҳисобга олиши;
қўшни уланишларни узмай, схеманинг айрим элементларида таъмир ва эксплуатация ишларини олиб бориш имконнятини таъминлаши.
Подстанцияларда юқори кучланишли ўчиргичлари сони кам бўлган оддий схемаларни қўллаш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |