Қ а р о р 022 йил август Қамаши тумани Жиноят ишлари бўйича Қамаши тумани суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, шу суднинг раиси О. Мустафаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М. Мирзаевнинг котиблигида, жарбланувчи С


Download 41.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana23.06.2023
Hajmi41.58 Kb.
#1652293
TuriКодекс
  1   2   3
Bog'liq
c186823c-cd2f-4776-b41a-bb7cc1666616



Қ А Р О Р
2022 йил 2 август Қамаши
тумани
Жиноят ишлари бўйича Қамаши тумани суди, ўз биносида очиқ суд
мажлисида, шу суднинг раиси О.Мустафаевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси М.Мирзаевнинг котиблигида, жарбланувчи С.Бутаева
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси билан Тошпулатов Санжар
Шариповичга оид 3-1810-2201/1025-сонли маъмурий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни 
а н и қ л а д и :
Тошпулатов Санжар Шарипович, 1981 йил 4
ноябрда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 2 нафар фарзанди
бор, маъмурий жавобгарликка тортилмаган, вақтинча
ишсиз, Қамаши туман, “Оқгузар” МФЙ, Қашқадарё
кўчасида яшайди.
Ҳуқуқбузар С.Тошпулатов, 2022 йил 16 июнь куни соат 08:00ларда
Қамаши тумани “Оқгузар” МФЙ, Қашқадарё кўчасида жойлашган яшаш
уйида оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи С.Бутаевани
куракка турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-
қимматини қасддан камситиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида назарда тутилган
ҳуқуқбузарликларни содир қилган.
Судда жабрланувчи С.Бутаева, С.Тошпулатов турмуш ўртоғи
бўлишини, 2022 йил 16 июнь куни соат 08:00ларда Қамаши тумани
“Оқгузар” МФЙ, Қашқадарё кўчасида жойлашган яшаш уйида турмуш
ўртоғи С.Тошпулатовга ота-онасининг уйига бориб келишини айтганида
ўзаро жанжаллашиб қолиб, шу вақти турмуш ўртоғи С.Тошпулатов уни
ҳар-хил сўзлар билан ҳақорат қилганини, ҳозирда турмуш ўртоғи
С.Тошпулатовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб,
адолатли қарор қабул қилишни сўради. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30
ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 35-сонли қарорининг 12-бандида, “Ишни
объектив ва холисона ҳал этиш мақсадида у маъмурий ҳуқуқбузарликка
тортилаётган шахснинг иштирокида кўриб чиқилиши лозимлиги, иш
мазкур шахснинг иштирокисиз фақат у суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида
ўз вақтида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан
ишни кўриб чиқишни кечиктириш тўғрисида илтимос келиб тушмаган ёки
Ҳужжат имзоланган: Мустафаев Отабек Владимирович, 02.08.2022
3-1810-2201/1025


у томонидан ишни унинг иштирокисиз кўришга розилик берилган
ҳолларда кўриб чиқилиши мумкин”лиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 294-моддаси
2-қисмида, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий
жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилиши, мазкур
шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги
тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш
хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳоллардагина иш унинг
иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин”лиги белгиланган.
Суд, ҳуқуқбузар С.Тошпулатов ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи
ҳақида ўз вақтида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига ўз вақтида
етиб келмаганлиги, у томонидан ишни кўриб чиқишни кечиктириш
хусусида ҳеч қандай илтимос келиб тушмаганлиги сабабли ишни
ҳуқуқбузар С.Тошпулатовнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Ҳуқуқбузар С.Тошпулатовнинг содир қилган ҳаракати ариза,
суриштирув давридаги маъмурий баённома, ишда тўпланган ҳамда судда
текширилган далиллар билан исботини топди.
Суд, суриштирив органи томонидан ҳуқуқбузар С.Тошпулатовнинг
С.Бутаевани ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан
камситганликда ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси билан тўғри
малакаланган деб ҳисоблайди. 
Суд ҳуқуқбузар С.Тошпулатовга нисбатан жазо тайинлашда
суднинг фаолиятида қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни,
фуқароларнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилганлиги
ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 2-
моддаси талабларига риоя қилиб, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини
инобатга олиб, ҳуқуқбузар С.Тошпулатовни Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 41-моддаси билан шу Кодекснинг 21-моддасига асосан
маъмурий жавобгарликдан озод этиб, огоҳлантиришни ва иш юритишни
тугатишни лозим топди. 
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 245, 309, 310, 314-315-
моддаларига асосан суд,

Download 41.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling