Модулнинг мақсади ва вазифалари
Биоинформатика модулининг мақсади ва вазифалари:
- педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиларида молекуляр биология, биохимия, генетика, вирусология ва шунингдек биополимерлар тузилишини башорат қилиш имконини берувчи геномика ва протеомика маълумотлари компьютер таҳлилларининг алгоритмларини ва дастурларини ишлаб чиқиш бўйича кўп сонли тадқиқотлар натижаларини ҳисоблаш методологияси ёрдамида таҳлил қилишга йўналтирилган фан – биоинформатика ҳақида тасаввурни шакллантиришдан иборат. Шунингдек тингловчиларга дунё олимлари томонидан тирик организмлар геномларининг секвенирланиши натижасида генларнинг структура ва функцияларини ўрганиш бўйича олиб борилаётган биоинформатик илмий тадқиқотлар, биоинформатика методларидан фойдаланиб яратилаётган янги биотехнологик усуллар ва уларнинг қонуниятлари ҳамда принциплари тўғрисида билим бериш кўзда тутилади.
Фан қишлоқ ва халқ хўжалиги амалиётларда генетика муаммоларини ечишда қўлланиладиган биоинформатика усуллари ва ютуқларини ёритиб беради;
Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси, малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар
“Биоинформатика” курсини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида:
Тингловчи:
- биологик терминлар ва уларнинг инглизча номланиши;
- амалий математика, ахборот технологиялари ва дастурлаш асослари;
- нуклеин кислота ва оқсиллар кимёси ҳамда физикаси;
- прокариот ва эукариот организмлар ген элементларининг асосий тузилиши, улар геноми ўртасидаги фарқлар ҳақида билимларга эга бўлиши;
Тингловчи:
- биоинформатика соҳасидаги муаммолар, энг сўнгги ютуқлар ва янги ишланмалар;
- биоинформатика асоси ва дастурлашнинг турли усуллари ҳамда соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун қўлланиладиган янги дастурлар;
- янги авлод секвенирлаш технологиялари иш принциплари бўйича кўникма ва малакаларини эгаллаши;
Тингловчи:
- геномлар, оқсиллар ва бошқа биологик ахборотлар бўйича маълумотлар базасида жайлаштирилган ахборотлардан оқилона фойдалана олиш;
- олинган натижаларни экспериментал ва статистик таҳлил қила олиш;
- Мавжуд ихтисослаштирилган биоинформацион сайтларни модификация қила олиш ва янгиларини ярата олиш компетенцияларни эгаллаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |