Ҳ и с о б о т и избоскан туманининг “Туризм салоҳияти”


Download 19.47 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi19.47 Kb.
#1530841
Bog'liq
Туризм мавжуд имкониятлар ва таклифлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини Избоскан туманида бажарилиши юзасидан
Ҳ И С О Б О Т И
Избоскан туманининг “Туризм салоҳияти”дан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифлар (лойиҳалар) шакллантирилди.
1. Туманда туризм соҳаси билан боғлиқ лойиҳалар;
1.1 Куйганёр маҳалласи ҳудудида жойлашган “ТАСИР” зулукчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги томонидан тиббий дам олиш маскани
20 млрд.сўмлик лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа ишга тушгандан сўнг 100 та иш ўрни ташкил этилади. Йиллик қамраб олиш қуввати 1 800 койкани ташкил этади.
1.2 Тадбиркор Хакимов Нурмухаммад томонидан “Пойтуғ истироҳат боғи”нинг 2,8 сотих ер майдонига умумий қиймати 1,5 млрд.сўмлик кўнгилочар болалар ўйингоҳи ва савдо мажмуаси ташкил этиб янги 20 нафар иш ўрни ташкил этилади.
2. Туманнинг туризм салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда (ҳудуддаги маданий мерос объектлари (ҳолати), зиёратгоҳлар, экотуризм объектлари, умумий овқатланиш масканлари)
2.1 Тараққиёт МФЙ худудида жойлашган “Оқмозор ота” зиёратгоҳи
13 асрда фаолият бошлаган, 9,1 га ер майдонига эга, харакатдаги қабристон бўлиб, бугунги кунда зиёратчиларни қабул қилмоқда.
Зиёратгох атрофи девор ва темир панжаралар билан ўралган хамда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Туманда ички туризмни ривожлантириш мақсадида туман бюджети хамда хомийлик асосида “Оқмозор ота” зиёратгохида қайта реконструкция ишлари олиб борилиб, тўхтаб қолган.
Жумладан:
“Оқмозор ота” мақбараси янги кўринишда, 16 метр баландликда янгитдан қурилмоқда. Зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида зиёратгох ўрамида алохида ошхона, тахоратхона, янги йўлаклар хамда худудда замонавий кўринишда ободонлаштириш-қурилиш ишлари бошланган. етган. Мақбарага бориш йўллари очилиб текислаш-шағаллаш ишлари олиб борилган.
2.2 А.Жомий маҳалласи ҳудудида жойлашган “Хўжақамбарота зиёратгохи” харакатдаги қабристон бўлиб, бугунги кунда зиёратчиларни қабул қилмоқда. Мозорни барпо этилган даври аниқланмаган.
2.3 Юқори маҳалласи ҳудудида жойлашган “Лўғимбек истироҳат боғи” жами ер майдони 3,7 гани ташкил этади. Ҳозирги кунда истироҳат боғида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Download 19.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling