Ҳ и с о б о т и ўқув ишлари


Download 14.76 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi14.76 Kb.
#1210214
Bog'liq
Танловга ҳисобот


“Машинасозлик технологияси ва автоматлаштириш”
кафедраси ассистенти Б.А.Тожиевнинг
2019 йил декабрь ойигача бўлган даврдаги фаолияти бўйича
Ҳ И С О Б О Т И
1. Ўқув ишлари – Механика-машинасозлик факультетининг “Машинасозлик технологияси ва автоматлаштириш” кафедрасида “Автоматлаштирилган ишлаб чиқаришнинг технологик жиҳозлари” фанидан 5320200-“Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” бакалаврият таълим йўналишларига лаборатория машғулотлари олиб бормоқдаман. Ушбу фан бўйича 21-17 МСТ гурух талабаларига курс лойиҳаларига раҳбарлик қилмоқдаман. Шахсий иш режасида режалаштирилган барча ўқув соатларини амалда бажармоқдаман.
Ўқув соатларининг бажарилиши ўқув йил бўйича қуйидаги кўринишга эга:
2019-2020 ўқув йили учун – 995 соат:
2. Илмий ишлар – ҳисобот даврига қадар 4 та илмий мақола ва амалий анжуманларда 4 та тезисларим халқаро ва республика илмий журналларида чоп этилди. Шу билан биргаликда Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазирлиги хузуридаги интеллектуал мулк агентлигидан DGU 2019 0657 номеридаги ПАТЕНТ гувохномаси олинган (илмий ишлар рўйхати илова қилинади).
3. Услубий ишлар - ҳисобот даврига қадар 5320200-“Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” бакалаврият таълим йўналиши талабаларни мустақил ишини ташкил этиш учун услубий кўрсатма хамда 5А320201 – “Машинасозлик технологияси ва жиҳозлари” йўналиши магистрантлари учун “Машинасозликда технологик жараёнларини лойихалашни илмий асослари” фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий кўрсатма ва монография чоп этдим.
4. Маънавий-маърифий ва жамоатчилик ишлари - ҳисобот даврида кафедра, факультет ва институт томонидан режалаштирилган барча жамоат ишларида иштирок этдим. Жумладан, 20-19 МСТ ва А гуруҳига мураббийлик қилдим. Талабаларни институт ички тартиб қоидалари билан таништириб, унга риоя этишларини доимо назорат қилиб келмоқдаман. Бундан ташқари талабалар турар жойида навбатчилик қилиш мобайнида талабаларга маънавий-ахлоқий ишлари ҳақида тушунтириш олиб бормоқдаман.

“Машинасозлик технологияси ва


автоматлаштириш” кафедраси ассистенти: Б.А.Тожиев

“Машинасозлик технологияси ва


автоматлаштириш” кафедраси мудири: А.Э.Сотволдиев
Download 14.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling