Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
4.1.1-жадвал
Инфратузилма элементларининг қиёсий жадвали13
4.1.1-жадвалда келтирилган инфратузилма турларининг айрим элементлари - ахборот хизматлари кўрсатувчи фирмалар, тажриба ва муҳандислик марказлари, молиявий структуралар, патентли-лицензияли корхоналар мос келиши ёки умумий бўлиши мумкин. Инновацион ғояларнинг маълум бир маҳсулот, технология ёки хизматлар кўринишига айланиши ва уларнинг сотилишида рўй берадиган ҳаракатлар – бу инновацион жараёндир. У кетма-кетликдан иборат занжир ҳисобланади. Бунда янгилик оддий бир ғоядан муайян маҳсулот, технология ёки хизматгача “пишиб етади”14 ва хўжалик амалиётида тарқалади. Бу жараённи қуйидаги схема кўринишида акс эттириш мумкин: Фт ↔ Ат ↔ И ↔ Л ↔ Қ ↔ Ў ↔ Си ↔ М ↔ С; бу ерда, Фт – фундаментал тадқиқотлар; Ат – амалий тадқиқотлар; И – ишланмалар; Л – лойиҳалаштириш; Қ – қурилиш; Ў – ўзлаштириш; Си – саноат ишлаб чиқариши; М – маркетинг; С – сотув. Амалиётда инфратузилмани иккита гуруҳга бўлиш қабул қилинган: ишлаб чиқариш ва социал. Ишлаб чиқариш инфратузилмасига инновацион тадбиркорликка хизмат кўрсатувчи тармоқлар, социал туридагига эса – ходимларнинг нормал меҳнат фаолиятини таъминловчи ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи тармоқлар киради. Биринчи гуруҳ тармоқлари фаолиятининг натижаси бевосита ишлаб чиқариш учун хизматлар яратиш бўлса, иккинчиси–ходимларнинг турмуш даражасини ошириш бўйича хизматлардир. Ишлаб чиқариш инфратузилмасига кирувчи ишлаб чиқариш кучларининг таркибий элементларини меҳнат воситалари дейиш мумкин. Улар ишлаб чиқариш жараёнларининг содир бўлишига моддий шароитлар яратиб беради. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси ишлаб чиқариш жараёнига тўғридан-тўғри кирмасада, усиз бу жараён содир бўлмайди, бўлган тақдирда ҳам мукаммал даражага эришмайди. Қайд этилганидек, инновацион фаолият инфратузилмасининг тармоқлари ва бўлимлари пировард маҳсулот яратмайди. Улар инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан то уни сотишга қадар, моддий ва номоддий шароит яратиб беради холос. Инфратузилманинг айрим элементлари ишлаб чиқариш жараёнини таъминлайди, унинг узуксиз амалга ошишига ва ҳоказоларга ёрдам беради. Ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш деганда, масалан, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг таркибига кирувчи қисмларни, яъни моддий-техник таъминот, молиявий русурслар таъминоти, кадрлар билан таъминлаш ва ҳоказоларнинг мавжудлиги (шакллантирилганлиги) тушунилади. Социал инфратузилма инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришнинг керакли мутахассисларга бўлган талабини қондиришга, ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш ва унинг қўнимини таъминлашга хизмат қилади шу билан у инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди. Ишлаб чиқаришжараёни маҳсулотлар муомаласи билан якунланади. Бунда ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулот истеъмолчи томон ҳаракатланади. У сотилиш жойига етказилади (ярмарка, кўргазма ва ҳоказо жойларга). Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling