Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Тажриба босқичи(1978-1985 йиллар)
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тизимли ислоҳотлар(1985-1995 йиллар).
Тажриба босқичи(1978-1985 йиллар). 1980 йилларда Хитой иқтисодиёти ва фан техника тараққиёти ривожланган мамлакатлар иқтисодиётидан ва илм фанидан ҳали анча орқада эди. 1960 йилларда ўзлаштирилган фан ва технологияларни ривожлантиришнинг Совет модели тадқиқот ва ишлаб чиқаришни бирлаштиролмаслиги аниқ бўла бошлади. Ислоҳотлар, авваламбор, тадқиқот институтларнинг баъзи қисмларини хусусийлаштириш орқали бошланди. Бу ислоҳот тадқиқот институтларини молиялаштиришни осонлаштирди ва кейинчалик уларда муҳим инновацияларни яратилишига хизмат қилди. Хитойнинг ҳозирги кўпчилик технология компаниялари ўша даврда ташкил топди. Уларга компьютер хизматлари ва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ЛеновоГроупЛтд. (аввал Легенд Cомпутер) – Хитой фанлар академияси ахборот технологиялар институтидан ажралиб чиққан корхона, рақамли технологиялар ишлаб чиқарувчи ФоундерГроупЛтд. Конгломерати– Пекин университети лойиҳаси асосида яратилган корхона ҳисобланади.
Тизимли ислоҳотлар(1985-1995 йиллар). 1985 йилда қабул қилинган “Фан ва технологияда тизимли ислоҳот” қонуни Хитойда “тепадан пастга” кўринишдаги ислоҳотларни ўтказилишига олиб келди. Бу қонуннинг бирламчи мақсади тадқиқот институтлари ва тегишли саноат тармоқлари ўртасида алоқаларни кучайтириш эди. Шу билан бирга, фан ва технологиянинг иқтисодий таъсирини ошириш мақсад қилинган эди. Бу қонунга асосланган ислоҳотлар натижасида Хитой табиий фанлар жамғармаси ташкил этилди. Бу жамғарма амалий тадқиқотларни молиялаштириш билан шуғуллана бошлади. Илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш учун 863 дастури(1986 йилда), Учқун режаси(1986 йилда), Шуъла режаси(1988 йилда) кичик ва ўрта корхоналар учун мўлжалланган Шенжен қимматли қоғозлар биржаси (1990 йилда) ишга туширилди. Олий таълимни ривожлантириш мақсадида 1993 йилда Хитой ҳукумати “211 лойиҳа” дастурини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий эта бошлади. Ҳукумат ҳар бир вилоятнинг энг етакчи университетларини қўллаб-қувватлаш учун махсус бюджет маблағларини ажрата бошлади. Шу вақт давомида Хитой фанлар академиясининг “100 та талант” дастури шакллантирилиб, хорижда бўлган малакали миллий кадрларга таълим соҳасида иш таклиф қилиш ва уларни ватанига қайтариш вазифаси қўйилди. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling