1.
|
Сайлов куни сайлов участкасида ҳозир бўлган халқаро кузатувчи ушбу сайловлар ва уларда иштирок этаётган номзодлар ҳақида аҳолининг фикрини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб, УСК биноси олдида овоз бериб чиқаётган сайловчиларни сўроққа тутиб, улар ушбу сайловлардан қандай натижа кутаётганлари ва қайси номзодни ёқлаб овоз берганликлари ҳақида сўради.
|
Халқаро кузатув-чининг ушбу хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
УСК раиси ёки аъзолари ушбу ҳолатда қандай йўл тутишлари лозим?
Халқаро кузатувчининг сайловчиларни сўроққа тутиб, улар ушбу сайловлардан қандай натижа кутаётганлари ва қайси номзодни ёқлаб овоз берганликлари ҳақида сўраши қандай оқибатга олиб келади?
|
Халқаро кузатувчи ўзининг ушбу хатти-ҳаракатлари билан ЎзР Сайлов кодексининг 33-моддаси талабларини бузди, чунки мазкур моддага мувофиқ, кузатувчиларга қуйидагилар тақиқланади:
сайловчилардан улар қандай овоз берганлигини суриштириш ёки сайловчиларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш.
УСК раиси ёки аъзолари ушбу ҳолатда мазкур ҳуқуқбузарликни олдини олишлари керак ва ҳалқаро кузатувчига ушбу хатти харакатларини дархол тўхтатишни тавсия этишлари лозим.
Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказишнинг яширин овоз бериш принципининг бузилишига олиб келади.
|
1.ЎзР СК 33-модда.
ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 7-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 1066-сонли Низом, 68-банди.
ЎзР СК 3, 7-моддалари.
|