” мавзусидаги битирув ишига раҳбар хулосаси


Download 41 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi41 Kb.
#1639050
Bog'liq
БИ Хулоса ва тақриз Амир


ТДПУ ҳузуридаги ПКҚТ ва МО Тармоқ маркази “Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши тингловчиси Куйиков Шокир Холмамадовичнинг “Инновацион ёндашув асосида “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини ўқитиш мавзусидаги битирув ишига раҳбар


ХУЛОСАСИ

Мазкур “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модули ҳарбий топография фанида ўрганиладиган дастлабки маълумотларни беради. Модулдаги маълумотлар хариталарнинг мазмуни, моҳияти ва турлари, уларнинг таснифланиши ва мўлжалланиши, проекциялари, разграфкаси ва номенклатураси ҳамда, таркиби каби бўлимлар бўйича умумлаштирилган.


Харита билан ишлашда амалий билимлар бўлмаса, жойларни ўрганиш ва тўғри мўлжалланишнинг имкони бўлмайди. Жойларни ўрганиш ва баҳолашнинг энг асосий воситаси топографик хариталар ҳисобланади. Ҳарбий ишларда харитадан фойдаланишнинг кўлами, бошқа соҳаларга қараганда кенгроқ бўлади. Командирлар жанговар ҳаракатларда жангни ташкил қилиш ва уни олиб боришда, жойларни ўрганишда, маршрут бўйича ҳаракатланишда, мўлжалланишда, харита орқали ўз турган жойини аниқлашда, топографик хариталардан асосий жанговар хужжат сифатида фойдаланишади.
Харита билан ишлаш усулларини бўлажак командирлар асосан харбий хизматга тайёргарлик кўриш вақтида яъни, ўқиш даврида кенг қамровда ўрганишади.
Шу жиҳатдан олганда тингловчи Куйиков Шокир Холмамадовичнинг “Инновацион ёндашув асосида “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини ўқитиш мавзусидаги битирув иши аҳамиятли саналади.
Битирув ишини тайёрлашда Куйиков Шокир Холмамадовичнинг “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини инновацион ёндашув асосида ўқитиш мақсади кўзланган. Иш умумий мазмунида ана шу мақсадга эришишга алоҳида эътибор қаратилган. Битирув ишининг таркибида ёритилган барча масалалар ягона мақсаднинг рўёбини таъминлашга йўналтирилган.
Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда тингловчи Куйиков Шокир Холмамадовичнинг “Инновацион ёндашув асосида “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини ўқитишмавзусидаги битирув ишини ҳимояга тавсия этаман.
Педагогика фанлари номзоди, доцент С. Турсунов
ТДПУ ҳузуридаги ПКҚТ ва МО Тармоқ маркази “Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши тингловчиси Куйиков Шокир Холмамадовичнинг “Инновацион ёндашув асосида “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини ўқитиш мавзусидаги битирув ишига


ТАҚРИЗ

Ушбу битирув иши 2 боб, 16-адабиёт, 10-расмлар, 4-жадвалдан иборат.


Ушбу битирув ишининг долзарблиги шундаки, жойларни ўрганиш ва баҳолашнинг энг асосий воситаси топографик хариталар ҳисобланади. Ҳарбий ишларда харитадан фойдаланишнинг кўлами, бошқа соҳаларга қараганда кенгроқ бўлади. Командирлар жанговар ҳаракатларда жангни ташкил қилиш ва уни олиб боришда, жойларни ўрганишда, маршрут бўйича ҳаракатланишда, мўлжалланишда, харита орқали ўз турган жойини аниқлашда, топографик хариталардан асосий жанговар хужжат сифатида фойдаланишади.
Ушбу битирув ишида “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини инновацион ёндашув асосида ўқитишнинг интерфаол методлардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилган. Методлардан ҳарбий билим юртларида, кичик мутахассисларни тайёрлаш мактаблари курсантларига ҳамда, ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчилар билан «Ҳарбий топография» фанидан ўтказиладиган машғулотлар жараёнида фойдаланиш мумкин. Унда хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти хақида тушунчалар кенг ёритилган.
Битирув ишининг биринчи бобида “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини ўқитишнинг илмий-педагогик асослари ҳақида маълумотлар берилган.
Битирув ишининг иккинчи бобида “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини ўқитишнинг илмий методик асослари ёритиб берилган.
Битирув ишини тайёрлашда Куйиков Шокир Холмамадовичнинг “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини инновацион ёндашув асосида ўқитиш мақсади кўзланган. Иш умумий мазмунида ана шу мақсадга эришишга алоҳида эътибор қаратилган. Битирув ишининг таркибида ёритилган барча масалалар ягона мақсаднинг рўёбини таъминлашга йўналтирилган.
Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда тингловчи Куйиков Шокир Холмамадовичнинг “Инновацион ёндашув асосида “Хариталарнинг таснифланиши, мўлжалланиши ва уларнинг геометрик моҳияти” модулини ўқитишмавзусидаги битирув ишини ҳимояга тавсия этаман.
Педагогика фанлари номзоди, доцент А. Акмалов
Download 41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling