• Стресс хакида умумий тушунча Маърузачи: Д. Абдуллажанова


Download 220.16 Kb.
Pdf ko'rish
Sana18.03.2023
Hajmi220.16 Kb.
#1280559
Bog'liq
Экстремал вазиятлар п-яси стресс



• Мавзу:
• Стресс хакида умумий тушунча
Маърузачи: Д.Абдуллажанова



Стресс (инглизча – босим, босилмоқ, сиқиш, оғирлик, зўриқиш) — организм гомеостазининг, ёки
нерв системасининг (физиологик ёки
психологик) бузилишига умумий таъсир реакцияси
ҳисобланади. Тиббиёт, физиология, психологияда стресс икки хил шаклга бўлинади; ижобий
(эустресс) ва салбий (дистресс). Характерланишига кўра нерв-психологик, иссиқлигига кўра,
ёрқинлигига кўра, антропоген ва бошқа турларга бўлинади.

Қандай бўлишига қарамасдан, “ижобий” ёки “салбий”, эмоционал ёки жисмоний стресслар
организмга салбий таъсир этади.

“Стресс” сўзини физиология ва психологияга Уолтер Кеннон ўзининг “Курашиш ёки қочиш”
асари орқали олиб киради.


• Стресс — бу организмнинг психологик ва физиологик комплекс реакцияси бўлиб, бунга ортиқча,
ҳаддан ташқари кучли, таъсир этадиган психологик ёки физиологик юкламалар сабаб бўлади. Маълум
бир кучга ва давомийликка эга бўлган бу ёқимсиз таъсирлар стрессорлар деб аталади. Кўриниб
турибдики стрессорлар турли хилда намоён бўлиши мумкин—тана ҳароратининг бирдан тушиб
кетиши, кучли жисмоний зўриқиш, қийин машқларни бажариш, эмоционал зарбалар оқибатида стресс
юзага келиши мумкин.
• Стрессорлар организмни доимий “юқори бурилишига” эмас, балки бошқача ишлашига таъсир этади—
улар орасида нафақат кутилмаган жисмоний ёки интеллектуал зўриқишлар, салбий эмоциялар,
жароҳат ёки оғриқлар, ҳаттоки, катта ютуқлар ва ўта қувончли дамлар ҳам стрессларга сабаб бўлиши
мумкин. Бу одамга ноодатий туюлиши мумкин, лекин амалиётда шундай ҳам бўлган, бу инсон
стрессни қандай қабул қилишига боғлиқ—у ижобий ёки салбий стресс бўладими, бунинг аҳамияти
йўқ, муҳими унинг шиддатли (интенсив) кечишида.



Қуйида стресс турлари келтирилади:
⎯ Информацион стресс—ахборотларнинг ошиб кетиши оқибатидаги стресс, бунда индивид қўйилган
вазифани бажара олмайди, вазифани бажариш учун қўйилган шартни англашга улгурмайди, жавоб
қайтаришга қарор қила олмайди.
⎯ Жароҳатдан кейинги стресс—психологик жароҳатли вазиятлар оқибатида юзага келадиган, оддий инсон
тажрибаси, субъектнинг ва унинг атрофидагиларнинг жисмоний ҳолатига ҳавф туғдирадиган психологик
ҳолат.

Стрессни узоқ давом этиши билан бирга унинг лотент ҳолати ҳам мавжуд, бунда стресс бир ёки бир
неча марта берилган психологик жароҳатлардан сўнг 6 ойдан то ўн йиллаб ҳатто ундан ҳам кўп давом этиши
мумкин.


⎯ Эмоционал стресс — бу кутилмаган ташқи патоген таъсир оқибатида организмнинг доимий адаптацион реакциясига
нисбатан кучлироқ зўриқиши, бунинг оқибати эса, ҳаддан ташқари кучли ва узоқ давом этадиган салбий эмоцияларга
олиб келади. Эмоционал ҳолатлар кўпроқ жисмоний реакцияларда адаптациялашган бўлади ва бу конфликтли ҳолатларда
қизиб олиш учун ёрдам беради. Маълум бир вақтларда эмоционал стресслар юзага келишига неврозлар, гормонал
бузилишлар, юрак-қон томирининг патологик бузилишлари, овқат-ҳазм қилиш ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин.

“Классик” стрессдан фарқли равишда эмоционал стрессни келиб чиқишига буйрак усти безининг ишини ўзгариши
ҳам сабаб бўлиб, оқибатида инсон психологик ҳолатининг ўзгаришига олиб келади. Исботланганки, салбий эмоциялар мия
учун қабул қилинадиган турли хил кимёвий моддалар нейромедиотор ва нейропептидлар оқибатида ҳам юзага келиши
мумкин. Эмоционал таъсирлар мия тизимини ва турли соматик жараёнларни доимий актив ҳолатда бўлишини талаб этади
ва организмга унча таъсир этмайдиганга ўхшаб туюлган бу патоген таъсирлар мияга ва бошқа вегитатив тизимга катта
салбий таъсир этиши мумкин.

Download 220.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling