• Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият


Download 75.25 Kb.
Sana02.06.2024
Hajmi75.25 Kb.
#1838939
Bog'liq
Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди


• Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият
• Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик, Умид, Ғурур.
• Уч нарса қадрли: Севги. Ишонч. Ҳалоллик.
• Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.
• Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.
• Уч нарса одамни ҳароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.
• Учта гапни айтиш қийин: Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер.
Тўсатдан ўлиб қолишдан қўрқаман, чунки :
• Тавбасиз қолган гунохларим кўплигидан қўрқаман;
• Фарзандларим тарбиясида тавҳид чала бўлиб қолишидан қўрқаман;
• Бировни ҳаққини бера олмай кетишдан қўрқаман;
• Кимгадир сўз ё амалим билан озор берган бўлсам-у, у мени кечирмай қиёматга олиб қўйишидан қўрқаман;
• Телефонимда ношаръий нарсалар аралашиб қолган ҳолатда уларни тозаламай кетишдан қўрқаман;
• Мендан сўнг одамлар мени ёмон сифат билан эслашларидан қўрқаман;
• Хар бир катта кичик амаллар ёзиладиган кунда ёмон амалларим мени ҳижолат қилишидан қўрқаман;
• Дунёдаги дўстларим олдида яхши кўриниб, қиёматда халойиқ олдида шарманда бўлишдан қўрқаман;
• Мендан сўнг золимлар оила аҳлимга зулм килишидан қўрқаман;
• Кимгадир озор бериб, унутган бўлсам, махшарда у мазлум бўлиб олдимга келиб ёқамдан ушлашидан қўрқаман;
• Ёнимда юрган бенамоз қиёматда ёқамдан олиб "Нима учун индамаган эдинг, ибодатга мажбурласанг ҳам майли эдия" деб мени айбдор қилишидан қўрқаман;
• Менга бировни моли топширилганда хиёнат қилиб, ўз манфаатим учун ишлатиб қўйишдан қўрқаман;
• Ўзим яхши таом еб, ўтирганимда бирор бир мискин мен каби еб-ича олмаса ва Аллоҳ бизни қиёматда юзлаштирса нима деб жавоб беришдан қўрқаман;
• Росулуллоҳни олдиларига борсам, мени танимай қолишларидан эса жудаям қаттиқ қўрқаман;

Ё Аллоҳим ўзинга таваккул қилдим, умидим ўзингдан. Ўзинг шарманда қилма ё Роббий.


Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга хақиқий уммат қил.
Амийн.

🦋... Э Аллоҳим! Мўмин мусулмон бўлган


🦋... Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил!
🦋... Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил!
🦋... Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!
🦋... Ҳар бир беморга шифо ато эт!
🦋... Ҳар бир маййитга жаннат ато қил!
🦋... Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!
🦋... Ҳар бир мазлумга нусрат бер!
🦋... Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил!
🌹🍃... Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!
🌹🍃... Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!
Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил!
🌹🍃... Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин!
Амийн...

Сизга дунё тор бўлиб қолса,


⭕️ Истиғфор айтинг! Ишларингиз юришмаса,
⭕️ Истиғфор айтинг! Бошингизга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
⭕️ Истиғфор айтинг! Юрагингиз сиқилса,
⭕️ Истиғфор айтинг! Бой бўлишни истасангиз,
⭕️ Истиғфор айт! Қашшоқликка йўлиқсангиз,
⭕️ Истиғфор айт! Фарзанд талабида бўлсангиз,
⭕️ Истиғфор айтинг! Еру осмонларнинг Роббиси сизни мағфират қилур👇
⚡️ АСТАҒФИРУЛЛООҲ!
⚡️АСТАҒФИРУЛЛООҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ
⚡️ АСТАҒФИРУЛЛООҲАЛ АЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ-ҲАЙЙУЛ ҚОЙЙУУМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ!
☝️Сиз ҳам агар бир кишининг истиғфор айтиб, мушкули раво бўлишига сабабчи бўлишни хоҳласангиз, буни дўстларингизга ҳам юборинг

ҲИКМАТЛАР


● Оқил хато қилса, афсусланади. Аҳмоқ хато қилса, сафсата сотади.


● Ҳасан Басрийга: «Фалончи сизни ёмонлади» - дейишди.
«Заҳматсиз келган ажр қандай яхши» дедилар.
● Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.
● Бировни урсангиз, оғриғини ўша лаҳзанинг ўзида ҳис қилади. Лекин, агар сўз билан жароҳат етказсангиз, оғриғи бир умрлик бўлади.
● Сизга етишиш учун ҳаракат қилмайдиган инсонга сиз ҳам интилманг. Сиз сабаб ўз кибрини енга олмаган шахс учун дунёга уруш эълон қилманг!
● Узр сўраш бу - сиз хатокорсиз дегани эмас. Бу сизнинг бошқалар билан боғлаб турган ришталарни қадрлашингиздан дарак.
● Туғилган кун - байрам, торт, шаъм, ҳадя дегани эмас. У бидъат бўлибгина қолмай, динда йўқ нарса. У Ҳақ сизга умрингиз ўтаётгани, ўлим сари одимлаётганингиздан огоҳлантиришидир.
● Ҳамма сизни «Бўлди, энди тамомсан» деганида кўрсатган шижоатингиз ҳақиқийсидир.
● Болалигимизда мактабда ўргангандик. Ичи донлардан холи бўшоқ қаддини тик тутади. Ичи донга тўла бошоқ бош эгиб туради.
● Ақллиларгина тавозеъли бўлади. Нодонлар кибрга берилади.
● Меннинг бировни тушунишим қийин эмас. Фақат саноқли инсонлар билан ўзимни хотиржам сезаман.
● Сукут бу жавоб қайтаришдан ожизликни билдирмайди. Унинг икки маъноси бор:
- Бекорчи, паст нарсалардан устун бўлиш;
- Гапириш фойда бермаслигига ақлнинг етиши.
● Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;
сиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид; кимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.
● Чиройли сабр, чиройли кечириш, чиройли тарк этиш орасидаги фарқ:
- Чиройли тарк этиш - азият бермасдан тарк этиш;
- Чиройли кечириш - маломат қилмасдан кечириш;
- Чиройли сабр қилиш - нолимасдан, шикоят қилмасдан сабр қилиш.
● Ким ҳаракат, жидду - жаҳд ва сабр қилса, Аллоҳ кенг ризқ, улкан ютуқ бериш билан уни ҳайратда қолдиради. Бу - Аллоҳнинг қонуни.
Ким бахт саодатга кўмилишни хоҳласа, икки ишни бардавом бажарсин: Аллоҳ буюрганидек намоз ўқисин ва оз бўлса-да, Қуръондан кунлик вазифа қилиб олсин.

🦋
Биз нуқул кўчада бахт саодат излаймиз. Аслида эса у токчамизда беэътибор ташлаб қўйилган китобнинг ичида. Еттинчи осмондан нозил қилинган бу китобда шифо ва раҳмат бор. Ахир шуни бир ўйлаб кўрмаймизми?


🦋
Қуръон бир қалбга кирса, бу қалбдан дунё муҳаббати чиқиб кетади. Унинг улови бахт саодат бўлади. Бу қалбда барака гуркирайди. Қуръонга тўйинган, Қуръон билан тўлган қалбга олқишлар бўлсин!
🦋
Ҳақиқий бахт-саодат, ҳақиқий хотиржамлик ва ҳақиқий ҳаётни китобдан топасан.
🦋
Аллоҳ таолонинг Китобига узоқ вақт, доимий назар солишдан кўра қалб ва руҳни озиқлантирадиган, жисмни муҳофаза қиладиган ва бахт-саодат кафолатини берадиган нарсани кўрмадим.

Сиз учун бахт нимада,қадрлигим?


Бугун Аллоҳ розилиги учун нима қилдинг ?
Ҳар куни ўзингизга савол берасизми..?
"Охиратда ҳисоб қилинишдан аввал бу дунёда ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилиб турингиз..!" (Умар ибн ал-Хаттоб)
Ҳар куни ушбу саволлар билан ўзингизга мурожаат этиб туринг:
1. Бугун эрталаб ўнг тарафдан туриб, калимаи тавҳид ҳамда калимаи тамжидни ўқидингми..?
2. Бугун кун чиққунга қадар, Қуръон ўқиб, Аллоҳни зикр қилдингми..?
3. Бугунги кунинг учун ҳалолдан ризқ топиб, ҳалолдан ризқ ейишни сўрадингми..?
4. Бугун бомдод ва шом намозларидан сўнг, истиғфор айтдингми..?
5. Бугун беш вақт намозни эркаклар масжидда ва аёллар болалар билан уйда ўқидиларми..?
6. Бугун 360 аъзойингдан ҳар бирининг садақоти учун икки ракат зуҳо намозини ўқидингми..?
7. Бугун азон чақирилгандан сўнг, унингдуосини ўқидингни..
8. Жума кунги намозгача вожиб бўлган амал – ғусл олдингми..?
9. Бугун овқатланаётганингда, кийим кияётганингда махсус дуоларни ўқидингми..?
10. Бугун Ислом динида бўлганинг учун Аллоҳга ҳамду-сано айтдингми..?
11. Бугун кўзинг кўргани, қулоғинг эшитгани, қалбинг фаҳмлагани учун шукрлар айтдингми..?
12. Бугун тирик юрганингни ғанимат билиб, ўлимингга тайёргарлик кўрдингми..?
13. Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси суннатларини тирилтирдинг..?
14. Бугун ҳадислардан қанча ўргандинг ва бошқаларга қанча ўргатдинг..?
15. Бугун кўзингни, қулоғингни, баданингни ҳаромдан тийдингми..?
16. Бугун ўлимни кўриб, ибрат олдингми..? «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дедингми..?
17. Бугун неча марта ўлимни эсладинг..?
18. Бугун эркаклар таҳорат қилиб, жанозаларга бордиларми..?
19. Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга неча марта саловот айтдинг..?
20. Бугун Аллоҳ учун касални зиёрат этдингми..?
21. Бугун бировдан амри-маъруф ёки наҳйи мункар эшитдингми..?
22. Бугун неча қатор оят ва нечта сура ўқидинг..?
23. Бугун Аллоҳ розилиги учун қайси мусулмонга ёрдам бердинг..?
24. Бугун бировга ваъда берган бўлсанг, устидан чиқдингми ёки устидан чиқа олмасанг, узр келтирдингми..?
25. Бугун Аллоҳ розилиги учун ошкора ёки махфий яхшилик қилдингми..?
26. Бугун сендан биров юз ўгирган бўлса, бориб ярашдингми..?
27. Бугун Аллоҳ розилиги учун ғазабингни ютдингми..?
28. Бугун сенга бир мусулмон зулм қилиб қўйган бўлса, уни кечирдингми..?
29. Бугун биров сени ҳамма нарсадан маҳрум бўлса, унга бирон нарса бердингми..?
30. Бугун кимни Аллоҳ учун яхши кўрдинг, кимни Аллоҳ учун ёмон кўрдинг..?
31. Бугун энг яхши кўрган нарсангни Аллоҳ розилиги учун бера олдингми..?
32. Бугун исломдан бехабар юрган қайси бир гумроҳни Исломга чақирдинг..?
33. Бугун неча марта ўзингни кулгудан тийиб турдинг..?
34. Бугун Ер юзидаги мазлум мусулмонлар ҳақида дуо қилдингми..?
35. Бугун қайси бир мусулмоннинг ҳожатига ярадинг..?
36. Бугун қайси бир мусулмонга табассум қилдинг..?
37. Бугун ғийбатдан, чақимчиликдан, ёлғондан ва бемаъно тортишувлардан тилингни тийдингми..?
38. Бугун ширкдан сақландингми..?
Азиз биродарим ...
Сиз ҳар куни ўзингизга шу саволларни берар экансиз, сизда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи ёмон иллатлар, феъллар, қилиқлар, гуноҳга ундовчи нафс, ҳамма ҳаммаси ўз-ўзидан яхши тарафга, сиротол мустақийм томонга ўзгаришига ҳеч шубҳа қолмайди ...

✅ Салавот айтсангиз...


🌷Ғам-ташвишлар кетади...


🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали
Муҳаммад!
Бутун оламларни РОББи АЛЛОҲ та'олога чексиз ҳамду саноларимиз шукроналаримиз бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! Икки олам Сарвари, шафоатчимиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламга дуруду саловатларимиз бўлсин! Ушбу дуони ўқиб турган барча имондошларимни, ватандошларимни Ўзинг фазлу караминг ила қалбларидаги эзгу ниятларига етказгин.Юзларимизни ёруғ, қалбимизни кенг, сўзимизни олий, қадримизни баланд, қадамларимизни қутлуғ, икки дунёда азиз, фарзандларимизни салоҳиятли, ислом динига ҳизмат қилувчи, фазл ва раҳматингга эришувчи,солиҳ
амаллар қилгувчи инсонлар бўлиб етишишини насиб этгин!
Энг бахтли кунимиз, боқий Жаннатларингда бепарда жамолингни
кўриш бўлсин. Шу буюк мартабага эришишни барчамизга насиб эт!
Эй,буюк мақом эгаси! Бизларга офият бер, фазлинг ила Ўзинг суйган бандаларинг қаторида қил!
Хаста беморларинг дардларига шифои комил ато эт. Мушкули борларни ҳожатларини раво айла!

Икки дунё саодатига мушарраф қил


🤲 АЛЛОҲУ АКБАР!

- Бўлди, Ок – демайлик


+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.
- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.
- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.
- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.
- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.
- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.
- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.
Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.
Download 75.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling