§ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендияларига тавсиялар


Download 46 Kb.
Sana01.04.2023
Hajmi46 Kb.
#1315879
Bog'liq
Ilmiy kengashgaнутқ


§ 4.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендияларига тавсиялар.


Нотиқ: “Иқтидорли талабалар илмий –тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими” бошлиғи З.М.Сохибова:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори билан тасдиқланган “Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низом” ижросини таъминлаш ва иқтидорли талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендиялари учун ўтказиладиган синов имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш мақсадида институт ректорининг 2022 йил 20 июндаги 100-сон буйруғи ишлаб чиқилди. Унга асосан 2022/2023 ўқув йили учун давлат стипендиялари танловининг ўтказилиши муносабати билан институтимиз факультетлари кесимида жами 17 нафар талабгор талабалар жорий йилнинг 30 июнь кунига қадар тегишли ҳужжатларини “Иқтидорли талаблар илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш” бўлимига тақдим этганлигини маълум қиламан. Қабул қилинган ҳужжатлар таҳлилига қўра Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси учун 3 нафар, Беруний номли Давлат стипендияси учун 9 нафар ва Ислом Каримов номли давлат стипендияси учун 3 нафар, Алишер Навоий номли Давлат стипендияси учун 2 нафар талабалар даъвогар сифатида ҳужжат топширдилар. Низомга кўра стипендиятликка номзодлар учун “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Ўзбекистон тарихи” ҳамда “Инглиз тили” фанларидан имтиҳон синовлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, ушбу 3 та фанлардан имтиҳон синовлари жорий йилнинг 7-8 июль кунлари Низом талаблари асосида Ахборот ресурс марказида ташкил этилди. Синов имтиҳонларининг шаффофлиги ва адолатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Zoom дастури ссылкаси эркин кузатувчилар, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бош бошқармасига, институт маъмуриятига ҳамда талабаларнинг ота-оналарига берилди.


Даъвогар талабалар ҳар бир фандан 3 та саволдан иборат бўлган билетларга оғзаки тарзда жавоб беришди ва уларга тайёргарлик кўришлари учун 15 дақиқадан вақт берилди.
“Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синови 7 июль куни соат 10-00 да бошланиб, унда 17 нафар талаба иштирок этганлигини, “Инглиз тили” фанидан тест синови 8 июль куни соат 10-00 да бошланиб, унда 16 нафар талаба иштирок этганлигини ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан тест синови 8 июль куни соат 12-00 да бошланиб, унда ҳам 3 нафар талаба иштирок этди.
Синов имтиҳонлари жараёни бўйича талабгор талабалар томонидан ҳеч қандай норозилик ва эътирозли вазиятлар кузатилмади. Ушбу синовлар билан 2022/2023 ўқув йили учун давлат стипендиялари танловининг биринчи босқичи якунланди.
Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling