002-секция Кармии doc


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
002qarmii

Топшириқ 1. Иккилик саноқ системасида берилган 11100100 сонини саккизлик
ўнлик, ўн олтилик саноқ системасига ўтказиш учун шаблон яратинг. 
Топшириқни бажариш: Microsoft Office Excel дастурини ишга туширинг ва 
қуйидаги жадвални тўлдиринг (1–расм). 
 
1–расм. Шаблон учун жадвални тўлдириш. 
Формула сатридаги f
x
пиктограммасини (Excel 2003 да «Вставка» / «Функция…»; 
Excel 2007 да «Формулы» / «Вставить функцию» кетма–кетлигини) танланг ва 
«Инженерные» категориясидан мос функция турини танланг (2–расм). 
2–расм. Формула киритиш тартиби. 
Юқоридаги каби керакли ячейкага керакли формулани киритинг ва клавиатурадан 
[Enter] тугмасини босиб, қуйидаги натижани олинг (3–расм). 
3–расм. Якуний натижа. 



Топшириқ 2. Ўнлик саноқ системасида берилган 315 сонини иккилик, саккизлик, ўн 
олтилик саноқ системасига ўтказиш учун шаблон яратинг. 
Топшириқни бажариш: Юқоридагидек, Microsoft Office Excel дастури ишга 
туширилади, жадвални тўлдирилади ва шаблон яратилиб (4–расм), натижа олинади (5–расм). 
4–расм. Шаблон яратиш ва формула киритиш тартиби. 
5–расм. Якуний натижа. 
Ушбу топшириқларни бажаришда, шунингдек, =ПРЕОБР(чило; исх_ед_изм; 
кон_ед_изм) функциясидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда функция номидан сўнг, 
берилган сон ёки ячейка; берилган саноқ системасидан қайси саноқ системасига ўтказилиши 
кўрсатилади (6–расм).
6–расм. ПРЕОБР функцияси орқали берилган сонни бир саноқ системасидан иккинчи саноқ 
системасига ўтказиш. 
Қўшимча топшириқ сифатида талабаларга ушбу мавзу бўйича электрон таълим 
ресурсларини топиш ва уларни таҳлил қилиш таклиф этилади. «Информатика ва ахборот 
технологиялари» курси мазмунига бундай топшириқларнинг киритилиши талабаларда 
электрон таълим ресурсларини мустақил қидириш, электрон таълим ресурсида тақдим 
этилган ахборотни таҳлил қилиш ва таснифлаш, ахборот маконига мўлжал олиш ва бўлажак 
касбий фаолиятда электрон таълим ресурсларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини 
аниқлаш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган. 
Хулоса қилиб айтганда, ушбу мавзуни ўқитишда жадвал процессоридан фойдаланиш 
талабаларнинг ҳисоблаш ишларини бажаришга кетадиган вақтини тежайди ҳамда зерикарли 
туюладиган мавзуга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling