002 сонли ижара шартномаси


Download 59 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi59 Kb.
#1595194
  1   2   3
Bog'liq
ИЖАРА ШАРТНОМАС 3 -этаж


ИЖАРА ШАРТНОМАСИ № 3

Бухоро шаҳар 27 апрель 2023 йил.


“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati (кейинги ўринларда - "Мулк эгаси") номидан жамият Устави асосида фаолият юритувчи жамият бошқаруви раиси Ёдгоров Зойир Туракулович бир томондан келгусида “Ижарага берувчи деб аталувчи ва келгусида “Ижарага олувчи” деб аталувчи: «Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» номидан “Низом” асосида харакат қилувчи рахбари Тўрабоев Миршакар Музаффарович қуйидагилар ҳақида шартнома тузадилар.



  1. ШАРТНОМА МАЗМУНИ.
1.1. “Ижарага берувчи”, Бухоро вилояти Бухоро шахар Б.Нақшбанд кўчаси 299-уйда жойлашган умумий майдони 648,0 кв метрдан иборат мулкни “Ижарага олувчи”га ижарага беради.

1.2. “Ижарага олувчи” ижарага олган кўчмас мулк учун ижара ҳақи тўлашни ўз зиммасига олади.
1.3. “Ижарага олувчи” ижарага олган мулк(бино, хона)дан “бошкарма офиси” сифатида фойдаланади.



  1. ИЖАРА МУДДАТИ, ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИ,

УНИ ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ.
2.1. Мазкур ижара шартномаси 2023 йилнинг 27 апрелдан 31 мартгача бўлган муддатда тузилди.
2.2. “Ижарага олувчи” шартномани 1.1.-бандида кўрсатилган мулк, (бино, хона)дан фойдаланганлиги учун томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ жами II чорак учун ижара хаки 10.000.000 (ўн миллион) сўм ижара ҳақи тўлайди.
2.3. Ижара ҳақига бинодан фойдаланиш харажатлари, коммунал хизматлар (сув, иссиқ сув, канализация ва қўшимча хизматлар) ҳақлари киради.
2.4. Ижара ҳақи “Ижарага олувчи” томонидан ҳар бир чоракнинг сўнги ойининг 25 (йигирма беш) кунигача тўланади.
2.5. Ижара ҳақи “Ижарага олувчи” томонидан пул ўтказиш орқали амалга оширилади.

  1. ИЖАРАГА БЕРУВЧИ”НИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.

3.1. “Ижарага берувчи” (“Мулк эгаси”) “Ижарага олувчи”га ижарага олинган мулк (бино, хона)ни фойдаланишга далолатнома асосида топширади.
3.2. “Ижарага берувчи” (“Мулк эгаси”) “Ижарага олувчи”га ижарага берилаётган бинога эгалик ҳуқуқини берувчи хужжатлар мавжудлигини тасдиқлайди ва мазкур бино (хона)ни бошқа шахсларга ижарага берилмаганлигини, гаровга қўйилмаганлигини, сотилмаганлигини кафолатлайди ва келиб чиқадиган мулкий низоларга масъул ҳисобланади.



  1. ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”НИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.

4.1. Ушбу шартномани 1.1.-бандида кўрсатилган мулкни далолатнома асосида қабул қилиб олади хамда:
- ижарага олинган мулк (бино, хона)дан шартнома шартлари асосида фойдаланиши;
- ижарага олинган мулкни ишга яроқли холда сақлаш ва уни жорий таъмирлаш бўйича харажатлар қилишни;
- мулк (бино, хона)ни озода сақлаши, барча санитар ва ёнғинга қарши қоидаларга амал қилишни;
- фаолияти учун зарур бўлган Қонунда белгиланган барча талабларни бажариш мажбуриятини “Ижарага олувчи” ўз зиммасига олади.
4.2. “Ижарага олувчи” “Ижарага берувчи” (“Мулк эгаси”)нинг ёзма рухсатисиз ижара бўйича жавобгарликни бошқа шахсларга ёки ташкилотларга бериши, шунингдек мулкни тўлалигича ёки бир қисмини иккиламчи ижара (субижара)га бериш ҳуқуқига эга эмас.
4.3. “Ижарага олувчи” ижара шартномасини муддати тугагач ёки бекор қилинганда ижарага олинган мулкни қабул қилган ҳолатда “Ижарага берувчи”га далолатнома асосида топшириши шарт.
4.4. “Ижарага олувчи” ижарага олган мулк (бино, хона)ни “Ижарага берувчи”нинг рухсатисиз тўлиқ таъмирлаш, қайта қуриш ва ўз мақсадларига мувофиқ мослаштириш ҳуқуқига эга эмас.
4.5. “Ижарага олувчи” ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган тегишли хужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширади.
4.6. “Ижарага олувчи” ижарага олинган мулк (бино,хона)ни техника хавфсизлигини, табиатни муҳофазасини ва ёнғинга қарши чора-тадбирларни қўллаш вазифаларини ўз назоратига олади.

Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling