00Ызбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Оддий ва волейболга ихтисослаштирилган синф ўқувчиларида жисмоний сифатларнинг ривожланиш самарадорлиги
Download 0.77 Mb.
|
14-BMI
3.2.Оддий ва волейболга ихтисослаштирилган синф ўқувчиларида жисмоний сифатларнинг ривожланиш самарадорлиги
Ўрта умумтаълим мактабларида мувофиқ шарт-шароитлар, худудий хусусиятлар ва спорт базасига оид имкониятларга қараб муайян спорт турига ихтисослаштирилган синфларни ташкил қилиш ўта долзарб масалага айланиб бормоқда. Шу билан бир қаторда таъкидлаш жоизки, масалага ушбу тарзда ёндошиш бир қарашда ўқувчилар жисмоний тарбиясига бир томонлама муносабатда бўлишдек туюлади. Лекин, ҳар бир спорт турида ҳам енгил атлетика, гимнастика ва бошқа спорт турларига оид ҳаракат элементлари мавжуд, умумий жисмоний тайёргарлик жараёнлари ўрин олади. Бинобарин, синф қайси спорт турига ихтисослашмаган бўлсин ўқувчилар жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожланадилар, Масала шу спорт тури бўйича ўтиладиган жисмоний тарбия дарсини тўғри ташкил этишдадир. Масалан, спортнинг оммавий тури бўлган волейбол ҳам болаларни ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш кучига эга. Волейболга ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар умумий жисмоний ривожланишдан ташқари шу спорт турига оид назарий билимлар билан бир қаторда, ўйин малакаларини оддий синф ўқувчиларига нисбатан чуқур ўзлаштирадилар. Ўқувчилар барча ҳаракатларни ўрганиш, билиши ва янги топшириқлар олиши, мақсадга йўналтирилган машғулотлар жараёнида уларнинг жисмоний ривожланишлари яхшиланаётганлигини сезишлари ва кўришлари керак. Шунинг билан бирга ҳар бир ўқувчининг ўзини шахсий рекорди бўлиши ва ҳар бир ўқувчини ана шунга олиб келиш керак. Жисмоний ривожланиш объектив биологик қонуниятларига итоат этади. Бу қонуниятлардан асосий, организм ривожланишининг бирлик қонуни ва муҳитдан иборат. Ўқувчиларга таалуқли бўлган ўқиш, меҳнат, мустақил ишлар ва бўш вақтни ташкил этишни ҳисобга олиш керак. Буларнинг ҳаммаси болаларнинг жисмоний ривожланишига олиб келади. Лекин юқори спорт натижаларига ҳамма болалар ҳам эриша олмайдилар. Аммо ҳар бир шуғулланадиган виждонан мунтазам равишда мақсадга йўналтирилган машғулотлар жараёнида ўзини-ўзи яхши ривожлантириш мумкин. Ўқитувчи машғулотда алоҳида яхши тайёргарлиги бор ёки қолоқ ўқувчилар билан ишлашга ҳуқуқи йўқ. У ҳамма билан ишончли муомалада ва бир-бирига тўлиқ тушунган ҳолда иш олиб бормоғи зарурдир. Булардан ташқари ўқув материалларини ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш учун, машқларга бўлган эҳтиёжда катта фарқ мавжуд. Ҳар бир ўқувчида зарурий машқларнинг сони ва ҳажми ҳар хил.Алоҳида фаолиятларни ҳисобга олиб, ёрдамчи машқларнинг характерини ва ҳажмини ўзгартириш зарур. Волейбол ихтисослиги бўйича махсус синфлар очиш учун даставвал туман халқ таълими бўлимини рухсати бўлиши керак. Чунки туман халқ таълими шу мактабни спорт базаси ўқитувчини маҳоратини, ҳар йилги ўқувчилар спартакиадасидаги ўринларни ҳисобга олган ҳолда шу мактабда волейбол ихтисоси бўйича махсус синф очиш мумкин деган қарор чиқаради. Бунга қўшимча мактаб коллективни ўқитувчилар кенгашида шу масала бўйича йиғилиш ўтказилиб қайси синфда шу махсус синф очиш мумкинлиги тўғрисида қарорни бир нусхаси ТХТБ га юборилади. Халқ таълими вазирлиги томонидан юборилган йиллик сеткаси бўйича иш олиб бориш мажбурдир. 2-жадвал Волейбол бўйича ихтисослаштирилган 6 синфнинг йиллик дарс жадвали (соатлар бўйича)
Дастурда берилган 68-соат дарсни тўлиқ ҳаммаси шу сеткага киритиш мақсадга мувофиқ деб биламан. Чунки бундай ўқувчилар гимнастика, енгил атлетика, кросс тайёргарлиги бўйича ҳам етарли даражада билимга эга бўлишади. +олган 68 соатда эса ўқувчилар ихтисослаштирилган спорт тури билан шуғулланишлари мумкин. Дарсдан кейин ўқув тренировка машғулоти ўтказиши учун ҳам сеткада факультатив 2-соат дарси берилган. Махсус синфда 25 тадан 30 тагача ўқувчи бўлиши керак. Дарс эса 2 гуруҳга бўлиб ўтилади, ўғиллар ва қизлар алоҳида. Шу 25-30 та ўқувчидан ўқув тренировка машғулотига 10 ёки 15 ўқувчини саралаб улар билан тренировка ўтказиш лозим. Мураккаб машқлар учун, ўзининг аниқ мақсадига эга бўлган, бир неча ёрдамчи машқлар мавжуд. Агар мисол учун, тўпчани улоқтиришни олсак, аниқ ёрдамчи машқлар унинг алоҳида фазоларга таалуқли. Ҳар хил ўқувчилар улоқтириш фазоларини бир хил бўлмаган муваффақиятлари билан ўзлаштириб олади.Баъзи бирларида, югуриб бориш бошқалари алмаш қадамини яхши ўзлаштириб олмайди. Учинчилари финалида зўр беришни билмайди, шунинг учун ўргатиш жараёнида ҳар бир ўқувчига фазони ўзлаштириб олишга ёрдам берувчи ёрдамчи машқлар бериш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ўқитувчи бутун машғулот давомида болалар билан ишлаганида охирги мақсадни аниқ белгилаб олиш зарурдир. Бир йилга, чоракка, қатор машғулотларга, яъни ҳар хил давр вақтига қараб фаолият натижасини кўз олдига келтириш керак. -чуқурлаштирилган синфда ўтиладиган ҳар хил машғулотни ёки дарсни ўз олдига ғўйган аниқ вазифаси бўлиши шартддир. -чуқурлаштирилган синфларда машғулот ўтишдан мақсад шуки ёш ўқувчиларни ёки спортчиларни юқори поғоналарга олиб чиқиш ва уларни маҳоратларини синаб кўриб, мустақил Ўзбекистонимиз спортини янада ривожлантириш вазифаси туради. Мактабда чуқурлаштирилган синф очиш учун аввало шу мактабни спорт базаси, малакали ўқитувчиларини, ҳамда танланган спорт турига ўқувчиларни қизиқиши бўлиши керак. Чуқурлаштирилган синф очилганидан сўнг дарсдан кейинги машғулотларни режа асосида олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Даставвал синфдаги 30 нафар ўқувчини жисмоний тайёргарлигини уларни танланган спорт турига лаёқат бўйича синов орқали ўқувчилар машғулотларга тортилади. -машғулот ўтказиш режа асосида олиб борилиб ундан ўқувчиларни машғулотга қатнашиши хисобга олиб бориш учун журнал юргизилади. Режа эса спортни баскетбол турини дастлабки босқичидан бошлаб яъни ўргатиш методлари орқали ўқувчиларга ўйин сирларини, баскетбол барча техникалари ва тактикаларини ҳаммаси режалаштирилиб ўргатилади. Машғулотни қаттиқ режа асосида ҳафтасига 3 (уч) кун ўтказиши етарлидир.Бундан ташқари ўқувчиларни албатта врач кўригидан ўтказиш керак. Машғулотларни тартибли олиб бориш ва ташкил қилишда жисмоний тарбия ўқитувчисининг маҳоратини жуда ҳам юқори бўлишини талаб қилади. Чуқурлаштирилган синф билан оддий синф ўртасидаги ўқувчиларни жисмоний тайёргарлиги албатта ўз-ўзидан бир хил кўринишда бўлмайди. Чунки чуқурлаштирилган синфда дарс нагрузкасини ҳафтасига 4-соатни ташкил қилса, оддий синфда эса 2-соатни ташкил қилади. Демак ўқувчиларни дарсда ва дарсдан ташқари олган нагрузкаларини таҳлил қилиб кўрганимизда қуйидаги натижалар қайд этилган. Биз ўз тадқиқотимизни режали ва самарали ўтказиш учун мактаб директорининг шартли рухсати билан икки паралел 9 синфда кузатув олиб бордик. Бу синфлар икки шартли гуруҳга бўлинади: Назорат ва тажриба гуруҳи. Назорат гуруҳи амалдаги режа асосида дарсларда иштирок этишди.Бу гуруҳда дарс турлари ва мазмуни одатдаги тарзда ташкил этилди. Тажриба гуруҳида юқорида қайд этилганидек барча чоракларда дарс фақат волейболдан ўтказилган бўлиб, машғулотлар давомида умумий ва махсус жисмоний сифатлар ҳамда волейболга техник-тактик малакалар мувофиқ машқлар ёрдамида кенг тарзда шакллантирлиб борилди. Бу гуруҳдаги ўқувчиларда ҳафтада бир дарс фақат икки ёқлама ўйин асосида ўтказилган. Икки гуруҳдаги ўқувчилар жисмоний тайёргарлиги ўқув йилининг бошида ва охирида махсус тестлар ёрдамида аниқланди. 1,2,3,4,5 жадвалларда назорат ва тажриба гуруҳлари ўқувчилари жисмоний тайёргарлиги кўрсатгичлари акс эттирилган. Ушбу жадваллардан шу нарса кузатиладики, назорат ва тажриба гуруҳлари ўқувчилари жисмоний тайёргарлиги ўқув йилининг бошида бир-биридан деярли кескин фарқ қилмади. Жумладан, ўғил болаларда ўтказилган турникда тортилиш тести натижалари оддий синф ўқувчиларида ўртача 8,6 мартага тенг бўлса, ихтисослаштирилган синф ўқувчиларида бу кўрсатгич 7,9 мартани ташкил этди. Кўриниб турибдики, тажриба гуруҳида ( ихтисоғслаштирилган синф) турникда тортилиш оддий синф (назорат гуруҳи) ўқувчилариникидан 0,5 мартага кам ( 1 жадвал). 100 м га югуриш ( 2 жадвал) оддий синф ўғил болаларида ўртача 16,5 с ихтисослаштирилган синф болаларида эса 16,8 с га тенг бўлди. Қиз болаларда бу кўрсатгич (100) оддий синфда 18,1 с, ихтисослаштирилган синфда 18,3 с ни ташкил этди. 3- жадвал Ихтисослаштирилган синф ва оддий синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги. Жисмоний тайёргарликни кузатиш бўйича ҳар икки синфдан 10 та ўғил ва 15 та қиз олинган Турникда тортилиш (ўғил болалар n-10)
4-жадвал боши 6 -синф 100 метрга югуриш (ўғил болалар n-10)
Охири 6-синф 100 метрга югуриш ( қиз болалар n-15)
Жойдан туриб вертикал сакраш (5-жадвал) оддий синф ўғил болаларида 43,8 см, ихтисослаштирилган синф болаларида 44,1 см бўлди. Қиз болаларда оддий синф 35,6 см, ихтисослаштирилган синф 36,0 см. Арчасимон югуриш ўғил болаларда оддий синф –28,8 см, ихтисослаштирилган синф-29,1см (6-жадвал) +из болаларда мувофиқ равишда 30,2 см. 31,0 см. Техник тайёргарликни маълум даражада баҳолаб берувчи волейбол тўпини баскетбол саватига аниқ узатиш тести оддий синф ўғил болаларда 10 мартадан 4,6 марта аниқ узатилган, ихтисослаштирилган синфда бу кўрсаткич-10 мартадан 5,2 марта аниқ узатиш билан якунланди. Ушбу кўрсаткичлар мувофиқ равишда қиз болаларда қуйидагича натижа билан якунланди: 3,2 марта ва 3,6 марта. 5-жадвал Жойдан туриб вертикал сакраш (ўғил болалар: n-10)
Жойдан туриб вертикал сакраш ( қиз болалар: n-15)
6-жадвал
Арчасимон югуриш ( қиз болалар : n-15)
7-жадвал Волейбол тўпини баскетбол жарима чизиғидан баскетбол саватига аниқ узатиш (ўғил болалар n-10) 10 марта
Волейбол тўпини баскетбол жарима чизиғидан баскетбол саватига аниқ узатиш (қиз болалар n-15) 10 марта
Оддий ва ихтисослаштирилган синфларда ўқув йили якунида ўтказилган тадқиқотлар натижалари ихтисослаштирилган синфлар ташкил қилишнинг афзаллигини исботлади. Чунончи, ўқув йили якунида ўғил болаларда турникда тортилиш оддий синфда -9,2 марта, ихтисослаштирилган синфда-12,1 мартага тенг бўлди (3-жадвал). Мувофиқ равишда: 100 м га югуриш-ўғил болаларда: Оддий синф-16,2с: ихтисолаштирилган синф-15,8с. Қиз болалар: оддий синф-17,7с: ихтисослаштирилган синф-16,9с. (4-жадвал) Жойдан туриб вертикал сакраш: ўғил болалар-оддий синф-44,6 см: ихтисолаштирилган синф-46,2см. +из болалар-36,3 см: 38.8 cм (5-жадвал) Арчасимон югуриш: ўғил болалар-оддий синф-28,2с: ихтисослаштирилган синф-26,5с. Қиз болалар – 29,8с: 28,7 с (6- жадвал) Волейбол тўпини баскетбол жарима чизиғидан баскетбол саватига узатиш ўғил болалар-оддий синф 10 мартадан 5,2 марта аниқ тўп узатишди, ихтисослаштирилган синф-6,8 марта. Қиз болалар 4,4 марта: 5,2 марта (7-жадвал). Ўқув йили бошида ва охирида ўтказилган тадқиқотлардан кўриниб турибдики, жисмоний сифатлар ва техник малакани баҳоловчи барча кўрсаткичлар ўқув йили охирида ихтисослаштирилган синф ўқувчиларида яққол ижобий томонга ўзгарди. Демак, ўрта мактабларда болаларнинг қизиқиши, жисмоний тайёргарлиги ва уларнинг бошқа хислатларига қараб айрим синфларда ёки умуман мактаб бўйича ихтисослаштирилган синфларни очиш мақсадга мувофиқ бўлади дейиш мумкин. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling