00Ызбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Download 0.77 Mb.
bet3/12
Sana24.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1652997
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14-BMI

Тадқиқотнинг мақсади - Волейболга ихтисослаштирилган ва оддий синф ўқувчиларида жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражаси ҳамда 5-6 синф ўқувчиларида волейбол дарсини ҳаракатли ўйинлар ва ноанъанавий машқлар ёрдамида ўтказиш самарадорлигини тадқиқот асосида ўрганишдан иборат эди.
Тадқиқотнинг вазифалари - Волейболга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида жисмоний сифатларнинг ривожланиш суръатини баҳолаш, 5 - 6 синф ўқувчиларидан иборат ва тажриба назорат гуруҳларида волейболчига хос жисмоний сифатлар ва айрим техник малакалар ҳаракатли ўйинлар ҳамда ноанъанавий машқлар ёрдамида шакллантириш самарадорлигини ўрганиш, олинган натижалар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва дарс жараёнига тадбиқ этиш.
Тадқиқотнинг илмий фарази. Мавзу бўйича қилинган илмий-назарий таҳлил, тахмин ва мулоҳазалар шу нарсани олдиндан эҳтимол қилиш имконини бердики, агар мактаб ўқувчилари билан олиб бориладиган волейбол дарсларида ихтисослаштирилган ҳаракатли ўйинлар ва ҳаракат турғунлигини шакллантирувчи ноанъанавий машқлардан фойдаланилса айрим жисмоний сифатлар, техник малакалар тез суръатлар билан ривожланади, дарсга бўлган қизиқиш кескин ортади.
Тадқиқотнинг объекти - Жиззах вилояти, Жиззах шахридаги ўрта мактабнинг 5-6 синф ўқувчилари билан ўтказиладиган волейбол дарси
Тадқиқотнинг предмети – 5 - 6 синф ўқувчилари билан ўтказиладиган волейбол дарсининг таркибий тузилиши, мазмуни ҳамда дарс самарасини ҳаракатли ўйинлар ва ҳаракат турғунлигини шакллантирувчи машқлар ёрдамида ошириш имкониятининг илмий моҳиятини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Кузатувлар ва сўровномалар ўтказиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, саралаб олинган ҳаракатли ўйинлар ва ҳаракат турғунлигини шакллантирувчи машқлар самарали эканлиги аниқланди, ушбу воситаларни дарслар давомида мунтазам қўллаш жисмоний сифатларни ва техник малакаларни тез суръатлар билан шаклланишига олиб келди, дарсга бўлган қизиқиш ва ўқувчилар фаоллиги кескин кучайди, дарснинг фойдали ҳаракат зичлиги ортди.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling