021 йил декабрдаги 737-сон қарори


Download 27.5 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi27.5 Kb.
#1052357
Bog'liq
737 ахбороти


Вазирлар Махкамасиниг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарори ижросини таъминлаш учун Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг қарори чиқарилган бўлиб, мазкур қарорга асосан вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган 15,0 млрд сўм бюджет маблағлари нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларга уй-жой билан таъминлаш учун сарфланиши белгиланган.
Мазкур қарорга кўра Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан шаҳар ва туман ҳокимликларининг хисоб рақамларига жами 91 нафар хотин-қизларга ижтимоий уйлар сотиб олиб бериш учун 12712,8 млрд сўм маблағ ўтказиб берилди.
Жумладан, Наманган шаҳридаги 35 нафар аёлларга 5075,3 млрд сўм, Давлатободда 5 нафар аёлларга 688,0 млн сўм, Янги Наманганда 5 нафар аёлларга 691,5 млн сўм, Мингбулоқда 3 нафар аёлларга, 240,0 млн сўм, Косонсойда 3 нафар аёлларга 305,0 млн сўм, Наманганда 4 нафар аёлларга 600,0 млн сўм, Норинда 3 нафарга аёлларга 576,0 млн сўм, Попда 8 нафар аёлларга 1200,0 млрд сўм, Тўрақўрғонда 5 нафар аёлларга 775,0 млн сўм, Уйчида 8 нафар аёлларга 1052,0 млрд сўм, Учқўрғонда 3 нафар аёлларга 340,0 млн сўм, Чортоқда 3 нафар аёлларга 380,0 млн сўм, Чустда 3 нафар аёлларга 475,0 млн сўм, Янгиқўрғонда 3 нафар аёлларга 315,0 млн сўм маблағ махсус ҳисоб рақамларга ўтказиб берилди.
Ҳисоб рақамда қолган 2287,2 млрд сўм маблағ ҳам ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларга уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич тўлов сифатида тўлаб берилиши белгиланган. Ушбу маблағни ҳудудий молия бўлимларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади сўнгра тижорат банкларининг талабномаларига асосан молия бўлимлари томонидан фуқароларнинг хисоб рақамларига манзилли етказилади.
Download 27.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling