023 йил октябрь ойининг куни, жиноят ишлари бўйича Олтинсой
Download 92.51 Kb. Pdf ko'rish
|
Қ А Р О Р 2023 йил октябрь ойининг 9 куни, жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида раислик қилувчи К.Назаров, Қ.Зубайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбланиб судга берилган Ботиров Ислом Инадуллаевич, 1979 йил 30 сентябрь куни Шўрчи туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам 2023 йил 12 сентябрь куни ИИБ ҲПҲ профилактика инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 192-моддаси 1-қисми билан 110.000 сўм жарима жазоси тайинланган, Олтинсой туман Маданият бўлимида мусиқа раҳбари бўлиб ишлайди, Олтинсой тумани “Қумпайкал” маҳалласида яшовчига оид 3-1910-2301/1411-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а н д и : Ботиров Ислом Инадуллаевич, 2023 йил 4 сентябрь куни соат 21 00 ларда Олтинсой тумани “Қумпайкал” маҳалласидаги яшаш уйи ёнида Холбоев Шавкат Қаршиевич билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни ҳар хил қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиб, Ш.Холбоевни қасддан бир неча маротаба уриб, унга “чап кўз юқори ва пастки қовоғида, чап елка пастки учлиги ташқи юзасида, ўнг елка пастки учлиги ички юзасида қонталашлар, чап елка юқори учлиги ички қисмида, чап қулоқ супраси ички юзасида, ўнг тирсак ўрта қисми ташқи юзасида шилинмалар” кўринишидаги енгил тан жароҳати етказиб Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир этган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни судда кўришда ҳуқуқбузар И.Ботиров ва жабрланувчи Ш.Холбоев судга ариза билан мурожаат қилишиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашди. Судда сўралган жабрланувчи Ш.Холбоев кўрсатувида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳуқуқбузар И.Ботиров ундан кечирим сўраб, етказилган зарарни қоплаб бергани, уни кечирганлигини, И.Ботировга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, ўзаро ярашиб кетганликларини, ярашув аризасини ўз хоҳиши билан ёзганлиги, ярашув аризасини ёзиш бўйича унга бирон бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатишни сўради. Судда сўралган ҳуқуқбузар И.Ботиров кўрсатувида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчи Ш.Холбоевдан кечирим сўраб, унга етказилган зарарни қоплаб бергани, жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21 2 -моддасига мувофиқ, МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Ш.Холбоев ва ҳуқуқбузар И.Ботировнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш ҳужжатлари билан ўрганиб, тарафлар фикрини эшитиб, айбланувчи И.Ботировнинг айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарар қоплангани, жабрланувчи Ш.Холбоев, айбланувчи И.Ботировга нисбатан ярашув аризасини ёзиш бўйича бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги ва ярашув уларнинг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар МЖтКнинг 21 2 -моддасига мувофиқ ярашувга тушишини, ишнинг тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилишига монелик қиладиган асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, И.Ботировга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатишни лозим топди. Суд, жабрланувчи Ш.Холбоевга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 313 2 -моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21 2 -моддаси, 271-моддаси 10 1 -қисми, 309, 324 1 , 324 3 , 313 1 -313 5 -моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и : Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисми билан Ботиров Ислом Инадуллаевичга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Ш.Холбоевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотганлиги тушунтирилганлиги қайд қилинсин. Қарордан норози тарафлар қарор нусхасини олган кундан бошлаб йигирма сутка муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши ва протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо К.Назаров Аслига тўғри К.Назаров Download 92.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling