0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet11/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

35-масала. Номозшомгул ўсимлигида гул ранги қизил, пушти ва оқ бўлади. Гулнинг қизил ранги (А) оқ ранги (а) устидан тўлиқсиз доминантлик қилади. Қизил гулли ўсимликлар оқ гулли ўсимликлар билан чатиштирилса, F1 да пушти гулли ўсимликлар олинади. Пушти гулли F1 ўсимликлари ўзаро чатиштирилса, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг генотипи ва фенотипи қандай бўлади?


36-масала. Меваси қизил қулупнай ўсимликлари оқ мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда F1 ўсимликларининг меваси оч қизил бўлган. F2 ўсимликларининг 25% и қизил, 50% и оч қизил ва 25% и оқ мевали бўлган. Ўрганилаётган белгининг ирсийланишини тушунтириб беринг. F1 ўсимликлари қизил мевали ва оқ мевали ўсимликлар билан чатиштирилса, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг фенотипи қандай бўлади?


37-масала. Қорамолларда жуннинг қизил рангда бўлиши АА генотипга, тарғил бўлиши Аа генотипга ва оқ бўлиши аа генотипга боғлиқ. Тарғил буқа уч хил: қизил, тарғил ва оқ сигирлар билан чатиштирилса, ҳар бир чатиштиришда тарғил бузоқларнинг туғилиш эҳтимоли қандай?


38-масала*. Қора патли товуқлар оқ патли хўрозлар билан чатиштирилганда, F1 жўжалари пат ранги бўйича чипор бўлган. F1 да олинган чипор товуқ ва хўрозлар чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган жўжаларни пат ранги бўйича 1 : 2 : 1 нисбатда қора, чипор ва оқ патли жўжаларга ажратиш мумкин бўлган. Ўрганилаётган белгининг ирсийланишини тушунтириб беринг. Чипор товуқлар қора ва оқ хўрозлар билан чатиштирилса, кейинги авлодда олинган жўжаларнинг фенотипи қандай бўлади?
Масаланинг ечилиши:
1) қора патли товуқлар оқ патли хўрозлар билан чатиштирилганда, F2 да чипор патли жўжаларнинг олиниши ва F2 да 1 : 2 : 1 нисбатда қора, чипор ва оқ патли жўжаларга ажралиш бериши бу белгининг тўлиқсиз доминантлик қилиш қонунияти асосида ирсийланишидан далолат беради.
қора оқ чипор чипор
P ♀ AA X ♂ aa P ♀ Aa X ♂ Aa
g A a g A, a A, a
F1 Aa - чипор F2 AA Aa Aa aa
1 қора 2 чипор 1 оқ
2) чипор товуқлар қора патли хўрозлар билан чатиштирилганда FB да қуйидагича натижа олиш мумкин:
чипор қора
P ♀ Aa X ♂ AA
g A, a A
FB AA - 1 қора, Aa - 1 чипор
3) чипор товуқлар оқ патли хўрозлар билан чатиштирилганда FB да қуйидагича натижа олиш мумкин:
чипор оқ
P ♀ Aa X ♂ aa
g A, a a
FB Aa - 1 чипор , aa - 1 оқ
Кейинги ҳар икки чатиштиришда ҳам генотип ва фенотип бўйича 1 : 1 нисбатда ажралиш кетади. Чунки, А гени а гени устидан тўлиқсиз (чала) доминантлик қилгани учун ҳар бир генотип алоҳида фенотипни белгилайди.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling