0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet13/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

42-масала. Ота-она иккинчи қон группасига эга бўлса, шу оилада туғилган болаларнинг қандай қон группасига эга бўлиш эҳтимоли бор?


43-масала. Онаси биринчи группа ва отаси тўртинчи группа қонга эга бўлган оиладаги еттита боланинг бирортаси ҳам ота-онанинг қон группасига эга бўлмаган. Сабабини тушунтиринг.


44-масала. Оилада ўғил бола биринчи қон группасига ва қиз болалар эса тўртинчи қон группасига эга бўлган. Ота-онанинг генотипи ҳақида нима дейиш мумкин?
45-масала. Оилада тўртта фарзанд туғилган бўлиб, улардан иккитаси биринчи қон группасига, биттаси учинчи қон группасига ва биттаси тўртинчи қон группасига эга бўлган. Ота-онанинг қон группаси қандай? Шу оилада иккинчи қон группасига эга бўлган болаларнинг туғилиш эҳтимоли қандай?


46-масала. Ота-она тўртинчи қон группасига эга бўлса, шу оилада туғиладиган болалар қандай қон группасига эга бўлади? Шу оилада биринчи қон группасига эга бўлган бола туғилиши мумкинми?


47-масала. Ота-она иккинчи қон группасига эга. Оилада битта бола туғилган бўлиб, унинг қон группаси биринчи бўлган. Ота-она ўзларининг қон группаларини билганлари ҳолда боланинг ўзлариники эканлигига шубҳа қилишган.Уларнинг шубҳаси тўғрими?


48-масала. Ота-она учинчи қон группасига эга бўлган. Оилада битта бола туғилган бўлиб, унинг қон группаси биринчи бўлган. Ота-она ўз қон группаларини билганлари ҳолда боланинг ўзлариники эканлигига шубҳа қилишган. Улар ҳақлими?


Дидурагай чатиштириш.
Ҳар икки белги бўйича тўлиқ доминантлик ҳолатида белгиларнинг ирсийланиши.
49-масала. Қуйидаги генотипга эга бўлган организмлар қандай типдаги гаметаларни ҳосил қилади?
а) CCDD б) CcDD в) Ccdd г) CcDd д) ccdd
50-масала*. Нўхат ўсимлигида доннинг сариқ рангли бўлишини доминант A гени, яшил рангли бўлишини рецессив a гени, доннинг силлиқ шаклда бўлишини доминант B гени ва доннинг буришган бўлишини рецессив b гени белгилайди. Қуйидаги генотипга эга бўлган нўхат ўсимликларини чатиштиришдан олинган кейинги авлод ўсимликларнинг генотипини ва фенотипини аниқланг.
1) AABB x aabb 2) AABb x aabb 3) AaBB x aabb
4) AaBb x aabb 5) AaBb x AaBb
Масаланинг ечилиши:
1) P ♀ AABB X ♂ aabb 2) P ♀ AABb X ♂ aabb
g AB ab g AB, Ab ab
F1 AaBb - сариқ, силлиқ F1 AaBb - сариқ, силлиқ
Aabb - сариқ, буришган
3) P ♀ AaBB X ♂ aabb 4) P ♀ AaBb X ♂ aabb
g AB, aB ab g AB, Ab, aB, ab ab
F1 AaBb - сариқ, силлиқ F1 AaBb - сариқ, силлиқ
aaBb - яшил, силлиқ Aabb - сариқ, буришган
aaBb - яшил, силлиқ
aabb - яшил, буришган
5) P ♀ AaBb X ♂ AaBb
g AB, Ab, aB, ab AB, Ab, aB, ab
F1




AB



Ab


aB


Ab


AB



AABB
с.с. 1

AABb
с.с. 2

AaBB
с.с. 3

AaBb
с.с. 4

Ab



AABb
с.с. 2

AAbb
с.б. 5

AaBb
с.с. 4

Aabb
с.б. 6

aB


AaBB
с.с. 3

AaBb
с.с. 4

aaBB
я.с. 7

aaBb
я.с. 8



ab


AaBb
с.с. 4

Aabb
с.б. 6

aaBb
я.с. 8

aabb
я.б. 9



F1 да олинган генотипик F1 да олинган фенотипик Фенотипик


синфлар синфлар синфлар
нисбати
1 . AABB = 1 сариқ, силлиқ (с.с.)
2. AABb = 2 сариқ, силлиқ (с.с.) с.с. AˍBˍ = 9
3. AaBB = 2 сариқ, силлиқ (с.с.)
4. AaBb = 4 сариқ, силлиқ (с.с.)
5 . AАbb = 1 сариқ, буришган (с.б.) с.б. Aˍbb = 3
6. Aabb = 2 сариқ, буришган (с.б.)
7 . aaBB = 1 яшил, силлиқ (я.с.) я.с. aaBˍ = 3
8. aaBb = 2 яшил, силлиқ (я.с.)
9 . aabb = 1 яшил, буришган (я.б.) я.б. aabb = 1
Генотипик синфлар нисбати 1 : 2 : 2 : 4 : 1 : 2 : 1 : 2 : 1
Фенотипик синфлар нисбати 9 : 3 : 3 : 1



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling