0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet66/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

Популяциялар генетикаси.

Популяциялар генетикаси – умумий генетиканинг муҳим бир йўналиши. Маълумки, тур ичидаги энг кичик бирлик популяция ҳисобланади. Табиатда бўлиб турадиган мутациялар ва уларнинг комбинациялари популяция генетик таркибининг ўзгаришини белгилайди. Барча табиий популяциялар гетероген бўлиб, мутациялар билан тўйинган бўлади. Ҳар қандай популяциянинг генетик гетерогенлиги ташқи омилларнинг таъзйиқи бўлмаган вақтда маълум бир мувозанатда бўлади.


Популяциялар генетикасининг асосларидан бири бу – Харди-Вайнберг қонуни ҳисобланади. Бу қонуннинг моҳияти шундаки, эркин чатишувчи ўсимлик ва ҳайвонларда ген аллелларининг бошланғич нисбати кейинги қатор авлодларда сақланиб қолади (албатта бунда мутация, танлаш, организмларнинг миграцияси ва генлар дрейфи ҳисобга олинмаган).
Қандайдир бир популяцияда бир геннинг аллеллари бўйича гомозиготали (AA ва aa) индивидлар сони бир хил. Агар бу аллелларни ўзида сақловчи индивидлар ўзаро эркин чатишадиган (панмиксия) бўлса, у ҳолда қуйидагича ҳолат юз беради:



Урғочи организм

Эркак организм

0,5 A

0,5 a

0,5 A

0,25 AA

0,25 Aa

0,5 a

0,25 Aa

0,25 aa

Далиллар популяциянинг ушбу авлодида гомозиготалар AA ва aa 0,25 частота билан, гетерозиготалар Aa – 0,50 частота билан учрайди. Бу нисбат кейинги авлодда ҳам сақланади: a рецессив аллелли гамета 0,5 частота (0,25 aa гомозиготадан + 0,25 гетерозигота Aa дан) билан, доминант A аллелли гамета ҳам 0,5 частота ( 0,25 AA гомозиготадан + 0,25 Aa гетерозиготадан) билан учрайди. Агар ташқаридан бирор таъсир бўлмаса, бу нисбат барча кейинги авлодларда ўзгаришсиз сақланиб қолади. Маълумки, аксарият ҳолларда популяцияда AA ва aa гомозиготалар ҳар хил сонда учрайди, масалан, бир популяцияда бир геннинг аллеллари 0,7a ва 0,3A ҳолатда учрайди, у ҳолда:





Урғочи организм

Эркак организм

0,3 A

0,7 a

0,3 A

0,09 AA

0,21 Aa

0,7 a

0,21 Aa

0,49 aa

Шундай қилиб, авлодда ҳар 100 та зиготанинг 9 таси AA гомозиготали; 49 таси aa гомозиготали ва 42 таси Aa гетерозиготали бўлади. Кейинги авлодда A аллелли гаметалар 0,3 частота билан (0,09 AA гомозиготадан + 0,21 Aa гетерозиготадан); a аллелли гаметалар 0,7 частота билан (0,49 aa гомозиготадан + 0,21 Aa гетерозиготадан) билан такрорланади. Агар доминант A аллелни p билан, рецессив a аллелни q билан белгиласак, у ҳолда p + q = 1. Популяцияда аллелларнинг йиғиндиси 100 фоиз ёки 1 га тенг. Бу формула ёрдами билан аллеллар частотасини аниқлаш мумкин бўлади. Масалан, юқорида келтирилган мисолда A аллел ёки p 0,3 частота билан учраса, формула ёрдамида a аллел ёки q нинг частотасини ҳам аниқлашимиз мумкин: p + q = 1. q = 1 – p; q = 1 – 0,3 = 0,7; a = q = 0,7 частота билан учрайди.


Харди ва Вайнберг томонидан яратилган иккинчи формула ёрдами билан популяцияда тарқалган генотипларнинг учраш частоталарини аниқлаш имконини беради. Юқорида келтирилган мисолга қайтамиз:

Урғочи организм

Эркак организм

p = A (0,3)

q = a (0,7)

p = A (0,3)

p2 = AA (0,09)

pq = Aa (0,21)

q = a (0,7)

pq = Aa (0,21)

q2 = aa (0,49)

Бу ердан иккинчи формулани келтириб чиқарамиз:


p2 + 2 pq + q2 = AA + 2 Aa + aa = p2 (0,3)2 + 2 pq = 2
(0,3 x 0,7) + q2 (0,7)2 = AA + 2 Aa + aa = p2(0,09) + 2 pq
(2 x 0,21) + q2 (0,49) = AA + 2 Aa + aa = p2 + 2 pq + q2 = 0,09 + 0,42 + 0,49 ёки
AA + 2 Aa + aa = 9 + 42 + 49
Доминант AA гомозигота 0,09 частота ёки 9 фоиз билан, гетерозигота Aa 0,42 частота ёки 42 фоиз билан, рецессив гомозигота aa 0,49 частота ёки 49 фоиз билан популяцияда учрайди.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling