0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet67/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

220-масала*. Агар aa гомозиготали индивидлар популяциянинг 1 фоизини ташкил қилса, у ҳолда AA ва Aa генотипларга эга бўлган индивидларнинг учраш частоталарини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
масала шартига кўра, рецессив гомозиготали aa генотипли индивидлар популяцияда 1 % ёки 0,01 ҳолида учрайди. Шунга кўра, a аллелнинг частотаси (q) топилади: a = q = √q2 = √0,01 = 0,1 ёки q = 0,1. Бундай ҳолда доминант A аллелининг учраш частотаси p = 1 – q = 1 – 0,1 = 0,9 ёки p = 0,9 бўлади. AA генотипли индивидларнинг учраш частотаси эса 0,81 га тенг бўлади, яъни AA = p2 = 0,92 = 0,81. Aa генотипли индивидларнинг частотасини қуйидагича топамиз: Aa = 2 pq = 2 (0,9 x 0,1) = 0,18
Шундай қилиб, ўрганилаётган популяция 81% AA генотипли, 18% Aa генотипли ва 1% aa генотипли индивидлардан ташкил топган.


221-масала*. Қуйидаги популяцияларда A аллели (p) ва a аллели (q) нинг учраш частоталарини аниқланг:
a) AA = 36%, Aa = 48%, aa = 16%;
б) AA = 64%, Aa = 32%, aa = 4%;
в) AA = 49%, Aa = 42%, aa = 9%.
Масаланинг ечилиши:
а) мазкур популяцияда AA генотипли (p2) индивидларнинг учраш частотасини билган ҳолда, A аллелининг (p) учраш частотасини аниқлаш мумкин: AA = p2 = 36% ёки 0,36
A = p = √p2 = √0,36 = 0,6
a аллелининг (q) учраш частотасини 2 хил йўл билан топиш мумкин:
1 ) p + q = 1 формуласидан фойдаланиб a аллелнинг учраш частотасини топиш, яъни q = 1 – p = 1 – 0,6 = 0,4;
2) aa = 16% 0,16 a = q = √q2 = √0,16 = 0,4
Бу масаланинг б ва в пунктлари ҳам худди шу тартибда ечилади.


222-масала*. Маккажўхори ўсимлигининг айрим навларида альбинос ўсимликлар (aa) 0,0025 частота билан учрайди. A ва a аллелларнинг ҳамда AA ва Aa генотипларнинг учраш частоталарини ҳисоблаб чиқинг.
Масаланинг ечилиши:
б у масалада берилган популяцияда aa генотипли (q2) индивидларнинг частоталарини билган ҳолда, a генининг (q) учраш частотасини аниқлаш мумкин: aa = q2 = 0,0025; a = q =√ q2 =√0,0025 = 0,05
p + q = 1 формуласидан фойдаланиб, A генининг (p) учраш частотасини топамиз: p = 1 – q = 1 – 0,05 = 0,95
AA генотипнинг частотаси AA = p2 = 0,952 = 0,9025
Aa генотипнинг частотаси Aa = 2 pq = 2 (0,95 x 0,05) = 0,095
Популяция 90,25% AA генотипли, 9,5% Aa генотипли ва 0,25% aa генотипли ўсимликлардан ташкил топган.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling