0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ирсиятнинг молекуляр асослари
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 249-масала.
- 250-масала.
- 251-масала*.
- Генетик код жадвали
Ирсиятнинг молекуляр асослари.
248-масала*. ДНК молекуласи занжирининг бир қисмида нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қуйидагича: Т А Г А Т Ц Ц Ц Г А Ц А Ц Г А... ДНК молекуласининг ана шу занжирига комплементар бўлган иккинчи занжирда нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қандай? Масаланинг ечилиши: ДНК молекуласининг қўш занжирида А қаршисида Т ва Г қаршисида Ц жойлашгани учун берилган молекуланинг иккинчи комплементар занжири қуйидагича бўлади: А Т Ц Т А Г Г Г Ц Т Г Т Г Ц Т… ёки Т А Г А Т Ц Ц Ц Г А Ц А Ц Г А... А Т Ц Т А Г Г Г Ц Т Г Т Г Ц Т… 249-масала. ДНК молекуласи занжирининг бирида нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қуйидагича: А Г Т А Ц Ц Г А Т А Ц Т Ц Г А Т Т Т А Ц Г… ДНК молекуласининг иккинчи занжирида нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қандай? 250-масала. ДНК молекуласи иккита заржирга ажралди. Улардан бири нуклеотидларнинг қуйидагича жойлашиш тартибига эга: Т А Г А Ц Т Г Г Т А Ц А Ц Г Т Г Г Т Г А А Иккинчи занжир қўш занжирли ДНК молекуласи ҳолатига келтирилганда, занжирларда нуклеотидларнинг жойлашиш тартибини аниқланг. 251-масала*. Оқсил молекуласининг бир қисмида аминокислоталар қуйидаги тартибда жойлашган: - валин - лейцин – гистидин – серин – изолейцин. Шу оқсил молекуласини кодловчи генда нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қандай? Масаланинг ечилиши: оқсил молекуласи занжирида аминокислоталарни кодловчи триплетларнинг – кодонларнинг тартибини генетик код жадвалидан фойдаланиб ёзиб чиқамиз: валин – ГУУ, лейцин – ЦУУ, гистидин – ЦАУ, серин – УЦУ, изолейцин – АУУ ёки Г У У Ц У У Ц А У У Ц У А У У. Шунга кўра берилган оқсил молекуласининг синтезига жавобгар и-РНК молекуласига мос келувчи ДНК молекуласи занжирида нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қуйидагича: Ц А А Г А А Г Т А А Г А Т А А Г Т Т Ц Т Т Ц А Т Т Ц Т А Т Т Генетик код жадвали
Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling