0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet15/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

52-масала. Нўхат ўсимлигида гулининг қизил рангда бўлиши С генига, оқ рангда бўлиши с генига, ўсимлик бўйининг баланд бўлиши D генига ва паст бўлиши d генига боғлиқ. Қуйидаги генотипларга эга бўлган ўсимликларни чатиштиришдан олинган кейинги авлод ўсимликларининг генотипи ва фенотипини аниқланг:
1) CCDD x ccdd; 2) CcDd x ccdd; 3) CcDd x CCDD; 4) Ccdd x ccDd;
5) ccDd x CcDD


53-масала. Гомозиготали қизил гулли, баланд бўйли нўхат ўсимликлари оқ гулли, паст бўйли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 ва F2 да олинган ўсимликларнинг генотипини, фенотипини ҳамда генотипик ва фенотипик синфларнинг сонини ва нисбатини аниқланг. F1 ўсимликлари гомозиготали узун бўйли, қизил гулли ўсимликлар билан ҳамда оқ гулли, калта бўйли ўсимликлар билан чатиштирилса, кейинги авлодда генотип ва фенотип бўйича қандай натижа олиш мумкин?


54-масала. Нўхат ўсимлигида донининг сариқ рангда бўлиши яшил ранги устидан ва доннинг силлиқ шакли буришган шакли устидан тўлиқ доминантлик қилади. Сариқ, силлиқ донли нўхат ўсимликлари худди шундай фенотипга эга бўлган ўсимликлар билан чатиштирилганда кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг ҳаммаси сариқ, силлиқ донли бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқ аниқлаш мумкинми? Аниқ аниқлаш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак?


55-масала. Сариқ, силлиқ донли нўхат ўсимликлари худди шундай донга эга бўлган бошқа ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда ўрганилаётган белгилар бўйича хилма-хиллик олинган. Бунда олинган ўсимликларнинг маълум қисми сариқ, силлиқ донли; маълум қисми сариқ, буришган донли; маълум қисми яшил, силлиқ донли ва маълум қисми яшил, буришган донли бўлган. Бу фенотипик синфларга мансуб ўсимликларнинг нисбати 9 : 3 : 3 : 1 га яқин бўлган. Олинган натижага асосланиб, чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.


56-масала. Қизил, туксиз мевали помидор ўсимликлари сариқ, тукли мевага эга ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 98 таси қизил, туксиз мевага; 104 таси қизил, тукли мевага; 97 таси сариқ, туксиз мевага ва 101 таси сариқ, тукли мевага эга бўлган. Ўрганилаётган белгилар бўйича чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқ аниқлаш мумкинми? Уларнинг ирсийланиши ҳақида нима дейиш мумкин?



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling