0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Бир ген аллелларининг ўзаро таъсирида белгиларнинг ирсийланиши


Download 1.25 Mb.
bet2/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

Бир ген аллелларининг ўзаро таъсирида белгиларнинг ирсийланиши.
Ҳозирги замон генетика фанининг Мендель яратган генетик таҳлил методини турли биологик объектларда қўллаш натижасида олинган далилларига асосланиб, бир ген аллелларининг ўзаро таъсир этиб фаолият кўрсатишининг қуйидаги типлари - тўлиқ доминантлик, тўлиқсиз (чала) доминантлик, кодоминантлик ва кўп аллеллик ҳодисалари аниқланди. Энди ана шу типларнинг ҳар бирига доир масалалар билан танишиб чиқамиз.


Монодурагай чатиштириш.
Тўлиқ доминантлик ҳодисаси.


1-масала. Қуйидаги генотипга эга бўлган организмлар қандай типдаги гаметаларни ҳосил қилади? Уларнинг генотип бўйича гомозиготали ёки гетерозиготали эканлигини аниқланг.
а) BB б) Bb в) bb


2-масала. Нўхат ўсимлигида доннинг сариқ ранги (B) яшил ранги (b) устидан тўлиқ доминантлик қилади. Қуйидаги генотипга эга бўлган ўсимликларни чатиштиришдан олинган кейинги авлод ўсимликларининг генотип ва фенотипларини аниқланг:
а) BB x bb б) Bb x bb в) BB x Bb г) Bb x Bb


3-масала*. Донининг ранги сариқ бўлган гомозиготали нўхат ўсимликлари яшил донли ўсимликлар билан чатиштирилганда F1 ва F2 ўсимликларининг генотипи ва фенотипини ҳамда F1 ўсимликларини сариқ донли ва яшил донли ўсимликлар билан қайта чатиштиришдан олинган FB ўсимликларнинг генотипи ва фенотипини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген
Доннинг сариқ ранги B
Доннинг яшил ранги b

Донининг ранги сариқ бўлган гомозиготали она организмнинг генотипини BB билан белгилаймиз. Яшил донли рецессив гомозиготали ота организмнинг генотипини bb билан белгилаймиз. Ота-она организмларни ўзаро чатиштирамиз.


сариқ донли яшил донли
P ♀ BB X ♂ bb
g B b
F1 Bb - сариқ донли
Сариқ рангни ривожлантирувчи B гени яшил рангни ривожлантирувчи рецессив аллели - b устидан тўлиқ доминантлик қилиши сабабли F1 да олинган барча дурагайларнинг дони сариқ рангда бўлади. F1 дурагайлари гетерозигота (Bb) ҳисобланади. Энди F1 дурагайларни ўз-ўзидан чанглантириб, иккинчи авлод (F2) дурагайларини оламиз.
сариқ донли сариқ донли
P ♀ Bb X ♂ Bb
g B, b B, b

F 2 BB, Bb, Bb bb


3 1
сариқ яшил
F2 да ўрганилаётган белги бўйича ажралиш содир бўлади. F2 да иккита фенотипик синф ҳосил бўлади - сариқ донли ва яшил донли ўсимликлар. Уларнинг нисбати 3 : 1. F2 да 3 та генотипик синф ҳосил бўлади:
- доминант гомозиготали BB синф;
- гетерозиготали Bb синф;
- рецессив гомозиготали bb синф.
Генотипик синфлар нисбати 1 : 2 : 1
Фенотипик синфлар нисбати 3 : 1
Агар F1 дурагайларини ҳар икки ота-она билан чатиштирсак:
сариқ донли сариқ донли
P ♀ Bb X ♂ BB
g B, b B
FB BB, Bb
сариқ донли сариқ донли
Нисбат 1 : 0
сариқ яшил
F1 дурагайларини доминант гомозиготали ота-онадан бири билан чатиштирсак, у ҳолда FB да фақат сариқ донли дурагайлар олинади. Доминант ота-она билан бўладиган чатиштириш F1 дурагайларнинг генотипини аниқлаб бермайди.
Агар F1 дурагайларини рецессив гомозиготали, яъни яшил донли ота-онадан бири билан чатиштирсак, у ҳолда
сариқ донли яшил донли
P ♀ Bb X ♂ bb
g B, b b

FB Bb bb


сариқ яшил Нисбат 1 : 1
Қайта чатиштиришнинг бу формаси F1 дурагайларнинг генотипини аниқлаб беради.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling