0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
84-масала. Чекланган шохли ва қизил рангли ғўза ўсимликлари чекланмаган шохли ва яшил рангли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг ҳаммаси чекланмаган шохли ва оч қизил рангда бўлган. F2 да олинган ўсимликлар қуйидаги фенотипик синфларга ажралиш берган:
551 та чекланмаган шохли, қизил рангли; 1076 та чекланмаган шохли, оч қизил рангли; 562 та чекланмаган шохли, яшил рангли; 168 та чекланган шохли, қизил рангли; 358 та чекланган шохли, оч қизил рангли; 201 та чекланган шохли, яшил рангли. Олинган натижаларга асосланиб, ўрганилаётган белгиларнинг ирсийланиш қонуниятларини тушунтириб беринг ҳамда назарий хулосангизни статистик метод ёрдамида исботланг. 85-масала. Қорамолларда шохсизлик шохлилик устидан тўлиқ ва жунининг қизил бўлиши оқ ранги устидан тўлиқсиз доминантлик қилади. Қизил жунли сигирлар оқ жунли буқалар билан чатиштирилса, F1 да тарғил бузоқчалар олинади. 1) шохсиз, тарғил сигир ва буқалар (дигетерозиготали) чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган бузоқларнинг қанча қисми ўрганилаётган белгилар бўйича ота-онасига ўхшаш бўлади? 2) шохли, тарғил сигир шохсиз, тарғил буқа билан чатиштирилганда шохли, тарғил бузоқ туғилган. Сигир ва буқанинг генотипини аниқлаш мумкинми? 3) шохсиз, тарғил сигирлар шохли, оқ жунли буқалар билан чатиштирилганда шохли ва оқ жунли бузоқ туғилган. Шу сигир ва буқанинг кейинги бузоқлари қандай фенотипга эга бўлиш эҳтимоли бор? 86-масала. Оқ патли ва кокилли товуқ зоти қора, кокилсиз зоти билан чатиштирилганда олинган жўжаларнинг ҳаммаси чипор, кокилли бўлган. F2 да ўрганилаётган белгилар бўйича қандай ажралиш кетади? F1 да олинган товуқ ва хўрозлар бошланғич товуқ ва хўрозлар билан чатиштирилса, генотип ва фенотип бўйича қандай натижа олиш мумкин? 87-масала. Ғўза ўсимлигида гулёнбаргларнинг юраксимон шакли (Fg) ингичка шакли (fg) устидан тўлиқ, барг пластинкасининг панжасимон кесик (Ol) шакли панжасимон-бўлинма (ol) шакли устидан тўлиқсиз доминантлик қилади. Гомозиготали гулёнбарглари юраксимон шаклда бўлган, барг пластинкасининг шакли панжасимон-бўлинмали ғўза ўсимликлари гулёнбарглари ингичка шаклда ва барг пластинкасининг шакли панжасимон кесик бўлган ғўза ўсимликлари билан чатиштирилиб, F1 да гулёнбарглари юраксимон шаклда, барг пластинкасининг шакли панжасимон бўлакли бўлган дурагайлар олинди. F1 дурагайлари ўз-ўзи билан чанглантирилиб F2 дурагайлари олинди. F2 да ҳосил бўладиган генотипик ва фенотипик синфларни аниқланг. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling