0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Полидурагай чатиштириш. 92-масала*.
89-масала. Иккита ғўза ўсимлиги ўзаро чатиштирилиб, кейинги авлодда 26 та антоциан рангли ва қўнғир толали; 25 та оралиқ рангли ва қўнғир толали; 21 та антоциан рангли ва новвот ранг толали; 28 та оралиқ рангли ва новвот ранг толали дурагайлар олинди. Ота-она сифатида олинган ғўза ўсимликларининг генотипини аниқланг.
90-масала. Икки хил ғўза ўсимликлари ўзаро чатиштирилиб, кейинги авлодда қуйидаги фенотип кўринишидаги дурагайлар олинди: 1/8 қисм антоциан рангли, қўнғир толали; 1/4 қисм антоциан рангли ва новвот ранг толали; 1/8 қисм антоциан рангли ва оқ толали; 1/8 қисм оралиқ рангли ва қўнғир толали; 1/4 қисм оралиқ рангли ва новвот ранг толали; 1/8 қисм оралиқ рангли ва оқ толали. Бошланғич ота-она сифатида олинган ғўза ўсимликларининг генотипини аниқланг. 91-масала. Иккита ғўза ўсимлиги ўзаро чатиштирилиб, кейинги авлодда 1/4 қисм антоциан рангли ва қўнғир толали; 1/2 қисм оралиқ рангли ва қўнғир толали ва 1/4 қисм яшил рангли ва қўнғир толали дурагайлар олинган. Ота-она ўсимликларининг генотипини аниқланг. Полидурагай чатиштириш. 92-масала*. Қуйида келтирилган генотиплар қандай типдаги гаметаларни ҳосил қилади? 1) CCDDKK; 2) CCDdkk; 3) CcDdKK; 4) CcDdKk; 5) CcDdKkLl Масаланинг ечилиши: 1) CCDDKK = CDK (гомозиготали бўлгани учун фақат бир типдаги гаметаларни ҳосил қилади). 2) CCDdkk = CDk, Cdk (моногетерозиготали бўлгани учун икки типдаги гаметаларни ҳосил қилади). 3) CcDdKK = CDK, CdK, cDK, cdK ( дигетерозиготали бўлгани учун тўрт типдаги гаметаларни ҳосил қилади). 4) CcDdKk = CDK, CDk, CdK, cDK, Cdk, cDk, cdK, cdk ( тригетерозиготали бўлгани учун саккиз типдаги гаметаларни ҳосил қилади). 5) CcDdKkLl = тетрагетерозиготали бўлгани учун ўн олти типдаги гаметаларни ҳосил қилади. Гамета ҳосил бўлишининг уч хил йўлини кўриб ўтамиз: а) CcDdKkLl = CDKL, CDKl, CDkL, CdKL, cDKL, CDkl, CdKl, CdkL, cDKl, cDkL, cdKL, Cdkl, cDkl, cdKl, cdkL, cdkl. б) CDKL CdKL cDKL cdKL CDKl CdKl cDKl cdKl CDkL CdkL cDkL cdkL CDkl Cdkl cDkl cdkl в ) C c D d D d K k K k K k K k L l L l L l L l L l L l L l L l Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling