0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 242-масала.
- 244-масала.
- 245-масала.
- 246-масала.
- 247-масала.
241-масала. Рецессив ген орқали белгиланадиган фруктозурия аҳоли ўртасида 7х10-5 частотада учрайди. Доминант ва рецессив аллелларнинг ҳамда ҳар хил генотипларнинг популяциядаги частоталарини аниқланг.
242-масала. Популяцияда касаллик 400 кишидан 1 тага тўғри келади. Касаллик ташувчининг ҳиссасини ва популяциядаги генотипларнинг частоталарини аниқланг. 243-масала. Шаҳарда аҳолининг қон группалари аниқлаб чиқилганда 4200 кишидан 1218 таси M, 882 таси N ва 2100 таси MN қон группасига эга эканлиги маълум бўлган. Популяцияда аллелларнинг частотасини аниқланг. 244-масала. Одамларнинг учта популяциясида қон группаси M-N тизими бўйича ўрганилганда, қуйидаги натижалар олинган: 1. АҚШ нинг оқ танли аҳолисининг популяциясида M қон группасига эга аҳоли 29,16% ни, N қон группасига эга аҳоли 21,26% ни ва MN қон группали аҳоли 49,58% ни ташкил қилган; 2. Шарқий Гренландия эскимослари популяциясида M қон группасига эга кишилар 83,49% ни, N группалилар 0,88% ни ва MN группалилар 15,64% ни ташкил қилган; 3. Австралиянинг туб аҳолиси популяциясида M группалилар 3,0% ни, N группалилар 67,4% ни ва MN группалилар 29,6% ни ташкил қилган. Ҳар уччала популяцияда M ва N аллелларнинг учраш частотасини аниқланг. 245-масала. 280000 аҳолиси бор туманда рецессив ҳолда наслдан-наслга ўтадиган касаллик 7 та болада аниқланган. Бу касалликни белгиловчи рецессив аллелнинг ва уни ташувчи гетерозиготали генотипнинг частотасини аниқланг. 246-масала. Европа шаҳарларидан бирида қон группасининг M-N тизими бўйича аҳоли ўртасида текширув ўтказилганда, 11163 киши MM генотипига, 15267 киши MN генотипига ва 5134 киши NN генотипига эга эканлиги аниқланган. Ўрганилган популяцияда M ва N аллелларнинг частотасини аниқланг. 247-масала. Ер шари аҳолиси ўртасида қон группаси ABO тизими бўйича тўрт хилда ва турли тартибда учрайди. Маълумотларга кўра, Америка ҳиндуларининг кўпчилик қабилаларида қон группалари фақат I ёки II бўлади. Айрим қабилаларда эса қон группалари I ёки III бўлар экан. Агар популяцияда кишилар I (OO) ва II (AA, AO) қон группаларига эга бўлиб, аҳолининг 98% и биринчи қон группасига эга бўлса, бу популяциянинг генетик таркибини аниқланг. Агар популяцияда кишилар I (OO) ва III (BB, BO) қон группасига эга бўлса ва аҳолининг 83% ида I қон группаси кузатилса, бу популяциянинг генетик таркиби қандай бўлади? Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling