0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet73/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

252-масала*. Маълум бир ген қуйидаги нуклеотидлардан ташкил топган: Т Т Т Т А Ц А Ц А Т Т Г Ц А Г… Шу ген томонидан кодланадиган оқсил молекуласини ташкил қилувчи аминокислоталарнинг жойлашиш тартиби қандай бўлади?
Масаланинг ечилиши:
Берилган ген жойлашган ДНК молекуласи занжири асосида и-РНК молекуласи ҳосил қилинади: А А А А У Г У Г У А А Ц Г У Ц.
Ана шу и-РНК молекуласи ахборотига биноан синтезланадиган оқсил молекуласи занжирида аминокислоталарнинг жойлашиш тартиби қуйидагича бўлади: ААА – лизин, АУГ – метионин, УГУ – цистеин, ААЦ – аспарагин, ГУЦ – валин ёки лизин –метионин – цистеин – аспарагин - валин.


253-масала. Маълум бир белгининг ривожланишини таъминловчи ген нуклеотидларнинг қуйидаги тартибидан ташкил топган:
А А А Т А А Г Т Ц Г Ц А Ц Ц А Т А Г Г Ц А
Шу ген томонидан кодланадиган оқсил молекуласини ташкил қилувчи аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини аниқланг.


254-масала. Оқсил молекуласининг бир қисмида аминокислоталар қуйидаги тартибда жойлашган: - аргинин – аргинин – валин – аланин – серин – серин – лейцин. Шу оқсил молекуласини кодловчи генда жойлашган нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қандай?


255-масала. Инсулин оқсилининг В деб аталувчи катта занжири қуйидаги аминокислоталардан бошланади: фенилаланин – валин –аспарагин -глутамин кислотаси- гистидин -лейцин. Шу оқсилнинг тузилиши ҳақидаги ахборотни ўзида сақловчи ДНК молекуласининг бошланғич қисмида жойлашган нуклеотидлар тартибини аниқланг.


256-масала. Инсулин оқсилининг А деб аталган кичик занжири қуйидаги аминокислоталар кетма-кетлиги билан тугалланади: лейцин – тирозин- аспарагин – тирозин – цистеин – аспарагин. Оқсил занжирида аминокислоталарнинг кетма-кетлигини белгиловчи гендаги нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қандай бўлади?


257-масала. Қуйидаги аминокислоталар кетма-кетлигини белгиловчи ДНК молекуласининг участкаси қандай нуклеотидлар кетма-кетлигига эга?
- пролин – валин - аргинин – пролин – лейцин – валин – аргинин.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling