0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet74/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

258-масала. Геннинг маълум бир қисми қуйидагича тузилишга эга:
Ц Г Г Ц Г Ц Т Ц А А А А Т Ц Г… Геннинг шу қисмидаги ахборот мос равишда оқсилнинг қандай тузилишини белгилайди?


259-масала*. Ген тузилишида иштирок этувчи нуклеотидлардан тўртинчи нуклеотид тушиб қолса, бу ҳолат оқсил тузилишига қандай таъсир кўрсатади?
Г Ц Ц Г Ц Г А Г У У У У А Г Ц → Г Ц Ц Ц Г А Г У У У У А Г Ц
Масаланинг ечилиши:
Дастлаб геннинг нормал ҳолатида оқсил синтезининг бош қисмини кўриб чиқамиз:
и-РНК даги Г Ц Ц Г Ц Г А Г У У У У А Г Ц… нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида оқсил занжиридаги аминокислоталар кетма-кетлигини аниқлаймиз:
аланин- аланин – серин – фенилаланин – серин-… Ген таркибидаги тўртинчи нуклеотид – гуанин (Г) тушиб қолганидан кейинги геннинг тузилиш ҳолати: Г Ц Ц Ц Г А Г У У У У А Г Ц…
аланин – аргинин – валин – лейцин …


260-масала. Оқсил молекуласида аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини белгиловчи геннинг таркибидаги тўққизинчи ва ўн иккинчи нуклеотидлар кимёвий йўл билан олиб ташланса, бу оқсил тузилишига қандай таъсир кўрсатади?
9 12
А Ц У А Ц Г Ц А А А У А Ц Г Ц → А Ц У А Ц Г Ц А А У Ц Г Ц


261-масала. ДНК молекуласида кодланган қуйидаги нуклеотидлар тартибидан иборат ахборот оқсил молекуласидаги мономерларнинг қандай тартибини белгилайди?
Т Ц Т Ц Ц Ц А А А А А Г А Т А
Агар ДНК молекуласи таркибидаги бешинчи нуклеотид тушириб қолдирилса, у оқсил тузилишига қандай таъсир кўрсатади?


262-масала*. ДНК молекуласидаги нуклеотидларнинг қуйидаги кетма-кетлиги оқсил молекуласида қандай тартибдаги аминокислоталар кетма-кетлигини белгилайди?
Ц Ц Т А Г Т Г Т Г А А Ц Ц А Г…
Агар ДНК молекуласидаги олтинчи ва еттинчи нуклеотидлар орасига тимин қўйилса, бу ҳолат оқсил синтезида аминокислоталар кетма-кетлигига қандай таъсир кўрсатади?
Масаланинг ечилиши:
Нормал ҳолат ДНК Ц Ц Т А Г Т Г Т Г А А Ц Ц А Г…
и-РНК Г Г А У Ц А Ц А Ц У У Г Г У Ц…
и-РНК молекуласи нуклеотидлари асосида оқсил синтезида қуйидаги аминокислоталар қатнашади: глицин – серин – гистидин – лейцин – валин.
ДНК молекуласида ўзгариш бўлган ҳолат:
Ц Ц Т А Г Т Т Г Т Г А А Ц Ц А Г…
Г Г А У Ц А А Ц А Ц У У Г Г У Ц…
глицин - серин – треонин – лейцин – глицин.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling