0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet45/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

143-масала. Оч қизил донли буғдой ўсимликлари худди шундай оч қизил донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг дони ҳам оч қизил бўлган. Лекин биринчи авлод ўсимликларидан уруғ йиғиб олиниб, иккинчи авлод ўсимликлари олинганда дон ранги бўйича ажралиш кетган. F2 ўсимликларининг 1/16 қисми тўқ қизил донли, 4/16 қисми қизил донли, 6/16 қисми оч қизил донли, 4/16 қисми жуда оч қизил донли ва 1/16 қисми оқ донли бўлган. Чатиштириш учун олинган ва чатиштиришдан кейин олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг ҳамда нима учун F2 да 1:4:6:4:1 нисбатда ажралиш кетганлигини тушунтириб беринг.


144-масала. Тажрибалардан бирида оч қизил донли буғдой ўсимликлари чатиштирилганда кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг ҳаммаси оч қизил донли бўлган. Чатиштиришдан олинган ўсимликлар ўз-ўзига чатиштирилиб, иккинчи авлод олинганда эса ўсимликларни дон ранги бўйича куйидаги фенотипик синфларга ажратиш мумкин бўлган: тўқ қизил, қизил, оч қизил, жуда оч қизил ва оқ донли ўсимликлар. Бу фенотипик синфларга кирувчи ўсимликларнинг нисбати 1:4:6:4:1 га тенг бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.


145-масала. Оч қизил донли буғдой ўсимликлари оқ донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 25% и оч қизил донли, 50% и жуда оч қизил донли ва 25% и оқ донли бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.


146-масала. Қизил бошоқли буғдой ўсимликлари оқ бошоқли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да бошоқ ранги бўйича хилма-хиллик кетган. Бунда F1 да олинган ўсимликларнинг 42 таси қизил ва 15 таси оқ бошоқли бўлган. Бошқа бир қизил бошоқли ўсимликлар яна ўша оқ бошоқли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 ўсимликлари яна хилма-хиллик берган. Бунда F1 ўсимликларининг 54 таси қизил ва 18 таси оқ бошоқли бўлган. Чатиштириш учун олинган қизил бошоқли ўсимликлар ўзаро чатиштирилганда, F1 ўсимликларининг 82 таси қизил ва 5 таси оқ бошоқли бўлган. Чатиштириш учун олинган барча ўсимликларнинг генотипини ва ўрганилаётган белгининг ирсийланиш қонуниятини аниқланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling