0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet5/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

9-масала*. Помидор ўсимлигида меванинг туксиз бўлиши тукли бўлиши устидан тўлиқ доминантлик қилади. Туксиз мевали помидор ўсимликлари тукли мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 50% и тукли мевага ва 50% и туксиз мевага эга бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
Туксиз мевали помидор ўсимликлари тукли мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда кейинги авлодда 1 : 1 нисбатда ажралиш кетиши туксиз мевали ўсимликлар генотип бўйича моногетерозиготали (Aa) бўлганлигидан далолат беради. (A- туксиз мевали помидор; a- тукли мевали помидор)
туксиз тукли
P ♀ Aa X ♂ aa
g A, a a
F1 Aa - туксиз, aa - тукли


10-масала*. Туксиз мевали помидор ўсимликларидан уруғ йиғиб олиниб, улар экилганда, уруғлардан униб чиққан ўсимликларнинг 75% и туксиз ва 25% и тукли мевага эга бўлган. Бошланғич туксиз мевали ўсимликларнинг генотипи қандай бўлган? Туксиз мевали ўсимликларнинг кейинги авлодда ажралиш бермайдиганларини қандай ажратиб олиш мумкин?
Масаланинг ечилиши:
Туксиз мевали ўсимликлар уруғидан униб чиққан ўсимликларнинг 75% и туксиз ва 25% и тукли мевали бўлиши ўрганилаётган белги бўйича 3 : 1 нисбатда ажралиш кетганлигидан далолат беради. Бундай нисбатда ажралиш Менделнинг иккинчи қонунига кўра бошланғич ўсимликларнинг моногетерозиготали эканлигини кўрсатади.
туксиз туксиз
P ♀ Aa X ♂ Aa
g A, a A, a
F1 AA - туксиз
Aa - туксиз
Aa - туксиз
aa - тукли Нисбат 3 : 1
Кейинги авлодда ажралиш бермайдиган ўсимликларни ажратиб олиш учун ҳар бир ўсимликдан уруғ алоҳида йиғиб олиниб, кейинги йили экиб ўрганилади. Ажралиш бермаганлари танлаб олинади. Ёки таҳлилий чатиштириш ўтказилади ( туксиз х тукли).


11-масала. Қизил мевали помидор ўсимликлари сариқ мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 1/2 қисми қизил мевали ва 1/2 қисми сариқ мевали бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling