0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet68/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

223-масала*. 84000 туп жавдар ўсимлигининг 210 тупи aa генотипли альбинос ўсимликлардан ташкил топган бўлса, A ва a аллеллар ҳамда гетерозиготали ўсимликларнинг частоталарини аниқланг.
Масала шартига кўра, рецессив гомозиготали индивидларнинг генотипи aa (q2) маълум. Бу ерда a аллелининг (q) частотасини топамиз. aa генотипининг учраш частотасини aa (q2) бирликлар билан ифодалаймиз. Бунинг учун барча ўсимликлар сонини 1 га тенг деб оламиз, яъни 84000 = 1. У ҳолда aa (q2) генотипнинг частотаси: q2 = 210 : 84000 = 0,0025; a аллелининг частотаси
q = √q2 =√0,0025 = 0,05
p + q = 1 формуласидан фойдаланиб, A аллелининг (p) частотасини аниқлаймиз: p = 1 – q = 1 – 0,05 = 0,95
Гетерозиготали ўсимликларнинг учраш частотаси Aa = 2 pq = 2 (0,95 x 0,05) = 0,095.


224-масала*. Одам популяцияси 51% ёки 0,51 частотада жигарранг кўзли ҳамда 49% ёки 0,49 частотада кўк кўзли индивидлардан ташкил топган. Мазкур популяцияда A ва a аллеллари, AA, Aa генотипларнинг учраш частоталарини аниқланг (жигарранг кўз кўк кўз устидан тўлиқ доминантлик қилади).
Масаланинг ечилиши:
Харди-Вайнберг формуласига мувофиқ, кўк кўзли aa генотипнинг учраш частотаси aa = q2 = 0,49 га тенг. У ҳолда a аллелининг учраш частотаси q = √q2 = √0,49 = 0,7 га тенг бўлади. Аллелларнинг йиғиндиси 1 га тенглигини билган ҳолда A аллелининг частотаси - p аниқланади: p = 1 – q = 1 – 0,7 = 0,3
Доминант гомозиготали AA генотипнинг учраш частотаси AA = p2 = 0,32 = 0,09 ёки 9% га тенг.
Гетерозиготали Aa генотипнинг учраш частотаси Aa = 2 pq = 2 (0,3 x 0,7) = 0,42 ёки 42% га тенг.


225-масала*. Зоти номаълум бўлган итлар популяцияси 245 та калта оёқли ва 24 та нормал оёқли итлардан ташкил топган. Итларда калта оёқлик (A) оёқларнинг нормал узунликда бўлиши (a) устидан тўлиқ доминантлик қилади. Шу популяцияда A ва a аллелларнинг, шунингдек, AA, Aa ва aa генотипларнинг учраш частоталарини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
нормал оёқли итлар генотипининг aa бўлишини билган ҳолда, a аллелининг частотасини аниқлаш мумкин: aa = q2 деб олиб, итларнинг популяциядаги умумий сонини 1 га тенг деб олинса, у ҳолда aa = 24 : 269 = 0,09 ёки aa генотипнинг частотаси 0,09 га тенг эканлиги топилади, аллелнинг учраш частотаси эса q = √q2 = √0,09 = 0,3 га тенг бўлади. Доминант A p = 1 – q =
1 – 0,3 = 0,7 га тенг.
AA генотипининг учраш частотаси AA = p2 = 0,72 = 0,49 га ва Aa генотипининг учраш часётотаси Aa = 2 pq = 2 (0,7 x 0,3) = 0,42 га тенг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling