1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


V – Олимпиада ўйинлари (1912 йил 5 май – 22 июл


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

V – Олимпиада ўйинлари (1912 йил 5 май – 22 июл,
Стогольмда ўтди) 
V – Олимпиада ўйинлари 1912 йил 5 майдан 22 йилгача Швеция пойтахти 
Стогольмда ўтказилди. Бунда 28 мамлакатдан 2541 спортчи қатнашди. 
Хотин – қизлар биринчи марта II – Олимпиада ўйинларида 1900 йили Парижда 
гольф бўйича, 1904 йили Селет – Луисда ёй отиш, 1908 йили Лондонда ёй отиш, 
теннис ва конкида учиш 1912 йили теннис ва сузиш бўйича иштирок этдилар. 
VI – Олимпиада ўйинлари 
1916 йилга белгиланган VI – Олимпиада ўйинлари (Берлинда бўлиши керак эди) 
биринчи Жаҳон уруши бошланиб кетганлиги сабабли ўтказилмади. Аммо ўйинлари 
номери сақланиб қолди. 
VII – Олимпиада ўйинлари (1920 йил 30 апрел – 12 сентябр, Аетверпен) 
1920 йилда урушдан кейинги даврдаги биринчи олимпиада ўйинлари бўлиб 
ўтди. Бу ўйинлар 1920 йил 30 апрелдан – 12 сентябргача Бельгия пойтахти Антверпен 
шаҳрида ўтказилди. Уруш натижасида етказилган зарар ҳамда иқтисодий 
қайинчиликлар ўйинларни тайёрлаш ва ўтказишга таъсир қилди. Белгия ҳукумати 
зарур бўлган спорт иншоотларини қуришга етарли даражасида маблағ ажрата олмади. 
Шунинг учун ҳам спорт иншоотлари айрим лицент – капиталистлар берган ёрдам ва 
спортчилар орасида тўпланган маслағ ҳисобига қурилди. 
1920 йилда бўладиган олимпиада ўйинлари (ҳисоб бўйича VII олимпиада 
ўйинларга) халқаро аҳвол кескинлашиб кетган бир вақтда тайёрланилди. Дунёнинг 
олтиндан бир қисмида жаҳонда биринчи ишчи – деҳқонлар давлати вужудга келди. 
Биринчи марта VII олимпиала ўйинларида беш қитъа спортчиларининг бирлиги 
ва дўстлигининг символи – бешинчи ҳалқали олимпиада байроғи ҳилпиради. Аммо, 
бунга қаримасдан, Германия ва унинг 1914 – 1918 йилар жаҳон урушидаги 
итифоқчиларнинг спортчилари олимпиада ўйинларига қўйилмади. 
VII – Олимпиада ўйинларида 29 мамлакатдан 2606 спортчи қайтнашди. Урушда 
қатнашмаган ёки ундан кам зарар кўрган мамлакатларнинг спортчилари яхшигина 
мувоффақиятларга эришдилар. 
Ноанъанавий очколарга кўра АҚШ – 1 ўрин, Швеция – 2 ўрин, Англия – 3 
ўринни эгалладилар. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling