1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ПАТРИАРХАТ 
ДАВРИДА 
ЖИСМОНИЙ 
ТАРБИЯ 
ҲУСУСИЯТЛАРИ. 
 
Темир плуг ва болтанинг пайдо бўлиши, плуг билан ишлаш деҳқончилиги ва 
чорвачиликнинг ривожланиши овнинг ҳўжалик аҳамиятини барбод қилди. Чорва 
моллари тутиш ва деҳқончилик қилиш уйда эркак кишининг хукумрон бўлишини 
таъминлади. Оила катта патриархат оилага айлана бошлайди. Моногамияга-ягона 
нақоҳликка ўтила бошланади. Патриархат оилалар йиғиндиси патриархал, уруғини 
ёки уруғчилик жамоасини ташкил этади, уруғлар йиғиндиси ва умум қабила ерларига 
эга бўлиш қабилаларни ҳосил қилади. 
Қабилалараро муносабатларнинг ривожланиши билан ўзаро маданий таъсири 
кучаяди, жисмоний тарбия тажрибаси ҳам бойиб боради. Кўпгина қабила ўйинлари ва 
жисмоний машқлардан энди бир қанча қабилалар баҳраманд бўлди. Оналик 
уруғчилиги шароитида маълум бўлмаган, жанговар мусобақа ўйинлари пайдо бўлади. 
Жанговар шон-шавкат ва шуҳрат тушунчалари туғулади.
Патриархат тараққиётининг илк босқичида қабилалар ўртасида туғиладиган 
жанжаллар кўпинча бир-бирига қарама-қарши бўлган қабила сакилларининг кураши 
(яккама-якка кураши) билан хал этилар эди. Баъзан жанжаллар биргаликда шодиёна 
меҳмондорчиликлар ташкил этиш, бир-бирига совғалар бериш, ака-ука тутиниш ва 
ҳоказолар билан тугар эди.
Жисмоний машқлар кабилалар ўртасидаги дўстлик муносабатларининг 
ривожланиши ва мустаҳкамланишида катта роль ўйнар эди. Қабилалар ўртасида 
ўтказиладиган мусобақалар жараёнида жамоа шон-шараф, ўзаро бир-бирини 
қувватлаш анча заиф рақибга риоягарчилик қилиш тушунчалари ва бошқа тушунчалар 
ривожланиб борар эди. Келишмовчиликларни мусобақа йўли билан ҳал этиш 
патриархат шароитида яшаган кўпгина қабила ва элатларда кўрилган. Масалан, 
эскимосларда (XIX асрнинг бошларида) турли гуруҳларнинг тўқнашуви вақтида ҳар 
бир гуруҳдан жангчилар танлаб олишган. Улар таёқбозликда мусобақалашиб, улардан 
бири енгилдим, демагунча мусобақа давом этган. Коряклар, тунгуслар ва чўқчилар 
орасида спорт кураши шаклидаги яккама-якка олишув кенг тарқалган эди. Янги 
Твинеядаги кўпгина Ғарбий Европа тадқиқотчилари мусобақа ўйинларининг болалар 
ва катталар ўртасидаги ўзаро мусобақаларни доимий урушлар шаклида, мусобақа 
ўйинларини эсабу урушларнинг нусҳасишаклида тасвирлашга ҳаракат қилган 
буржуа олимларининг уйдирмаларини рад этади. 


11 
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаёт соҳасидаги ўзгаришлар оқибати-натижада 
жисмоний тарбия соҳасида ҳам бир қанча янги ходисаларнинг содир бўлишлиги сабаб 
бўлди. Эски ўйинлар кўпинча илгарги овчилик терминларини сақлаган холда 
ҳаракатлар характерига кўра, жамоа овчилик машқларининг илгарги усуллари ва 
услубиятларига энди бевосита муносабатда бўлмас эди. Масалан; илгари, одатда, 
жамоа овчилик ўйинлари мажмуасига кирган муштлашиш, курашиш, оғирлик 
кўтариш ва ҳакозалар аста-секин эркакларнинг индивидуал мустақил мусобақа турига 
айланди. Овчилик ўйинлари овчилар турмуш анъаналарини акс этириб келган эски 
мазмунини йўқотди. Айни вақтда деҳқонлар ва чорвадорларнинг меҳнати ва 
турмушини акс этирадиган янги мусобақа ўйинлари пайдо бўлди. “Зоғар”, 
“Тариқ”,”Сичқон ва мушик”, “Калхат” ва бошқа шу сингари ҳалқ ўйинлари афтидан, 
ўз илдизлари билан ибтидоий жамоа тузиш давридаги мусобақа ўйинларига бориб 
тақалса керак. Бу ўйинларда XIX асрдаёқ ибтидоий деҳқонлар ва чорвадорларнинг 
ўйинлари учун характерли бўлган маросим ва мусобақа элементлари анча аниқ 
сақланган эди. Кўпгина ҳалқларда ҳўкиз билан олишув ўйини кенг тарқалган эди. Бу 
ўйинларга ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш ҳамда усулларини акс эттирувчи 
жисмоний машқлар кирар эди.
Патриархат даврида ибтидоий жамоа одамларининг ўйин ижодини таркибий 
элементларига ажратиш, ихтисослаштириш жараёни кучаяди. Масалан, бўғучилик 
билан шуғуланадиган қабилаларда бўғу билан олишув ўйини асосан болалар ўртасида 
сақланиб қолган. Қатнашганлар ўртасида эса бу ўйинлардан фақат айрим 
машиқларгина фойдаланилган: бу машқлар спортнинг мустақил элементлари 
сифатида таркиб топди (бу усулларда тезликда ким ўзарча пойга қилиш, катта 
юкларни ташишда пойга қилиш, югуриб келаётган бўғунинг шоҳига арқон ташлаб, 
бир жойда турган буюмга ва ҳавода айланиб турган буюмга арқон ташлаш, кенг 
чанғиларда ким ўзарча пойга қилиш ва ҳакозалар). Кураш сингари мусобақа тури ҳам 
шаклан ўзгарди. Агар илгари ҳайвон терисига ўралиб рақс ҳаракатлари ва сакрашлари 
билан курашга тушилган бўлса, энду рақс мустақил машқ сифатида ажралиб чиқди, 
кураш эса спорт ҳарактерига эга бўлди. Ҳайвон терисига ўралиб сакраш мусобақанинг 
мустақил тури сифатида бажарила бошланди. Ўйинлар ва жисмоний машқларнинг 
бундай эволлюацияси Камчаткадаги бир қанча қабилалар ва бошқа халқларда 
кузатиларди.
Жисмоний тарбия меҳнат эҳтиёжи туфайли вужудга келган. Жисмоний тарбия 
дастлаб меҳнат жараёнида тақлид қиладиган ва унга тайёрлайдиган машқ ҳамда 
ўйинлардан иборат бўлган. Жамият уруғчилик ташкилотларининг тушимини ва 
ривожланиши билан ўйновчиларнинг ўйинлари ва харакатлари аста-секин 
такомилаштириб борган. Ўйин учун сунъий буюмлар спарядлар, коптоклар, шарлар, 
човғонлар, ракеткалар, қозиқчалар ва ҳакозалар пайдо бўлган. Бу хол кишилар 
ижтимоий фойдали фаолиятининг нисбатан мустақил соҳаси бўлган жисмоний тарбия 
элементлари тартиб топиш босқичининг бошланганлигидан далолат беради. 
Жисмоний машқлар, рақслар, жамоа мусобақа ўйинлари ва яккама-якка курашлар 
диний маросим байрамларидаги урф-одатларнинг ажралмас қисми бўлиб қолган.
Ибтидоий жисмоний тарбия барча уруғ аъзоларининг эркин жамоа меҳнати 
негизида пайдо бўлди ва ибтидоий жамоа тузумининг ишлаб чиқариш усулига 
батомом мувофиқ келади. Ибтидоий жисмоний тарбия барча уруғ аъзолари бойлиги
бўлиб, уруғ- қабила меҳнат турмуши билан чамбарчас боғланган эди. Ибтидоий жамоа 
тузумининг емирилиши даврида жисмоний тарбия уруғ-қабила аслзодалари 
томонидан ўзини ва ўз дружиналарини ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш учун 


12 
фойдаланилди, бу дружиналар бошқа қабилаларни ҳар бири йўл билан танлаш учун 
мўлжалланган эди. Бу билан жисмоний тарбия уруғ-қабила аслзодаларининг бундан 
кейинги бойишига ва синфий ажралишига, синфий қулдорчилик жамиятининг пайдо 
бўлишига имкон яратди. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling