1-§. Электр ўтказувчанлик ҳақида умумий тушунчалар


-§. Электр юритувчи кучлар. Электр оқимининг


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/35
Sana18.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1209960
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
elektrokimyo

7-§. Электр юритувчи кучлар. Электр оқимининг 
кимёвий манбалари
Кимёвий реакция натижасида электр энергияси ҳосил 
қиладиган, яъни кимёвий энергияни электр энергиясига 
айлантирадиган асбоблар галваник элементлар деб аталади. 
Гальваник элемент тузиш учуи бир-бирига тегиб турган (ёки 
бир-бири билан сифон орқали туташтирилган) икки элек- 
тролит эритмасига икки хил металл туширилиб, уларнинг 
учлари ташқи занжир орқали бир-бирига уланади. И ккала 
электрод биргина металлдан ясатган бўлиши ҳам мумкин; 
у ҳолда бир электродни суюлтирилган эритмага, иккинчи- 
сини концентрланган эритмага тушириб, концентрацион 
гальваник элемент ҳосил қилинади.
Волта мис ва рух пласгинкаларни сулфат кислота эрит- 
масига тушириб, мисни рух билан туташтирганда электр 
токи ҳосил бўлди; электр токининг бу манбаи Волта эле- 
менти деб аталди.
Вольта элементининг электр юритувчи кучи дасглабки пай- 
тда тахминан I волтга 
е т а д и .
Сўнгра, бу элементнинг мусбат 
қутби бўлган мисда водород ажралиб чиқиши (қутбланиш) 
сабабли, унинг электр юритувчи кучи тезда пасайиб кетади.
Галваник элементга Я к о би -Д ан и эл ь таклиф қилган 
элем ент мисол бўла олади. Бу элем ент мис сулфат ва рух 
сулфат эритм аларига туш ирилган мис ва pvx п л асти н ка- 
ларидан иборат.
Галваник элементларда электр токининг ҳосил бўлиши 
ҳақидаги назариянинг мохияти қуйидагидан иборат: агар 
бирор металл парчаси сувга ботирилса, металл ионлари 
сувнинг қутбли молекулаларига тортилиши сабабли эрит-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ч-
+-
30-расм.
Қ у ш э л е к т р  
қ ават.
мага ўтабошлайди. Бунинг натижасида 
мусбат ионларининг бир қисмини 
йўқотган металл ортиқча электронлар- 
га эга бўлиб қолади ва манфий заряд- 
ланади, эритма эса мусбат зарядлана- 
ди. Металлда \осил бўлган манфий за- 
ряд металлдан эритмага ўтган мусбат 
ионларни торта бошлайди; система му- 
возанат ҳолатига келади: вақт бирлиги 
ичида металлдан қанча ион эритмага 
ўтса, худци ўшанча ион эритмадан металлга ўтади. Метал- 
лдан эритмага ўтган ионлар эритманинг бутун ҳажмига ба- 
равар тақсимланмай, металлга тортилади ва металл сирти 
яқинида жойлашиб, қўш электр қават ҳосил қилади. (30- 
расм). Бунинг натижасида металл билан эритма орасида 
потенциаллар айирмаси вужудга келади. Бу потенциаллар 
айирмаси металлнинг мувозана
'1
потенциапи деб юритила- 
ди. Мувозанат потенциалининг қиймати металл табиатига 
ва электрод туширилган эритмадаги ионлар концентраци- 
ясига боғлиқ бўлади. Эритмада ионлар концентрацияси 
юқори бўлса, катионларнинг металлдан ўтиши қийинла- 
шади. Шу сабабли, ионлар концентрацияси ошганда, ме- 
тамл билан эритма орасидаги аввалги мувозанат ҳолати 
бузилиб, унинг ўрнига бошқа мувозанат юзага чиқади; ме- 
таплдан эритмага ўтаётган катионлар сони камаяди, лекин 
мувозанат динамик характерга эга бўлганлиги учун вақт 
бирлиги ичида метаплдан эритмага ўтган катионлар сони 
эритмадан металлга ўтган катионлар сонига тенг бўлиб қола- 
ди; натижада металлнинг манфий потенциали камаяди.
Электрод эритмадан олинганида қўш электр қаватни 
ҳосил қилган катионлар яна қайтадан металлнинг криста- 
лик панжарасига ўтади ва эритма электр жихатидан нейт- 
рал бўлиб қолади.
Мусбат ва маифий электродлар орасидаги айирма шун- 
даки. мусбат электрод эришган манфий мувозанат потен- 
циал манфий электрод эришган манфий потенциалга қара- 
ганда кичикроқбўлади. Шу сабабли бу икки металлни бир- 
бири билан ўтказгич орқали уланганида, электродлар ман- 
фий электроддан мусбат электродга ўтади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Электрод потенциалларнинг келиб чиқиши тўгрисида- 
ги бу тасаввурлар қамма ҳоллар учун қўлланила олмайди. 
Баъзи мегалларнинг, масалан, платина ёки олтиннинг кри- 
сталик панжараси жуда мустахкам тузилган бўлади. Унинг 
катионлари металлдан чиқиб эритмага ўтолмайди. Шунинг 
учун бундай электродларни инерт ёки индеферент элект- 
родлар деб юритилади. Платина ўзига бошқа моддаларни, 
масалан, водородни адсорбилай олади ва бу ҳодиса элект- 
рокимё учун мухим аҳамиятга эга.
Энди мисолимизга қайтиб Якоби-Даниэль элементини 
кўриб чиқайлик. Бу элементни тайёрлаш учун Zn пластинка- 
си ZnS04 эритмасига, Cu пластинкаси эса Си504эритмасига 
туширилади, сўнгра иккала эритма KCl ли сифон орқали бир- 
бири билан туташтирилади. (31-расм). Агар мис электрод рух
электрод билан бирлашти- 
Cu 
Zn Рилса^ занжирда электр
токи ҳосил бўлади. Рух 
ZnS04 эритмасига туши- 
рилганда рух манфий за- 
рядпанади. Шунинг учун 
рух билан мис бир-бири- 
га уланганда электронлар 
рухдан мисга томон ҳара- 
кат қилади. Якоби элемен- 
тини схематик равишда 
қ>'йидагича ёзиш мумкин:
Cu SCM
'Ап SCU

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling