1-§. Электр ўтказувчанлик ҳақида умумий тушунчалар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/35
Sana18.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1209960
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
elektrokimyo

аҳамияти
Диффузион потенциаллар биологик жараёнларда ҳам 
вужудга келиши (масалан, ҳужайра қобиқлари зарарлан- 
ганда) мумкин. Бу вақтда уларнинг танлаб ўтказувчанли- 
ги бузилади ва электролитлар ҳужайрага ёки ундан таш- 
қарига концентрацияларнинг фарқига қараб диффузла- 
на бошлайди. Электролитларнинг диффузланиши нати- 
жасида зарарланиш потенциали деб аталувчи потенциал 
вужудга келади, унинг қиймати 30-40 милливолтга ета- 
ди. Шу билан бир қаторда зарарланган тўқима зарарлан- 
маганига нисбатан манфий зарядланади.
Агар ҳар хил концентрацияли электролитлар эритма- 
ларини фақат бир хил ишорали ионларни ўтказувчи мах- 
сус мембрана билан ажратиб қўйилса диффузион потен- 
циал кескин ортиб кетиши мумкин.
Мембрана потенциалининг вужудга келиши баъзи ҳол- 
ларда мембрана тешикларининг маълум ишорали ионлар 
ўлчамига тўғри келмаслигидан ҳам бўлади. Мембрана по- 
тенциаллари етарли даражада барқарор бўлиб ўзгармасдан 
узоқ сақланиши мумкин. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималари- 
да, ҳатто битта ҳужайра ичида ҳам ҳужайра ичидаги суюқ- 
ликнинг кимёвий ва морфологик ножинслиги сабабли, мем-
www.ziyouz.com kutubxonasi


брана ва диффузион потенциаллар бўлиши мумкин. Ҳужайра 
микроструктурасининг хоссаларини ўзгартирувчи ҳар хил 
сабаблар ионлар ажраб чиқишига ва диффузланишига, яъни 
ҳар хил биопотенциаллар ва биотоклар ҳосил бўлишига 
олиб келади. Бу биотокларнинг роли ҳозиргача яхши ўрга- 
нилмаган, лекин тажриба натижалари тирик организмнинг 
ўз-ўзини бошқариш жараёнларида уларнинг катта аҳами- 
ятга эга эканлигидан далолат беради.
Биопотенциаллар ва биотоклар пайдо бўлишининг бош- 
қа назариялари ҳам бор. Бу назарияларга биноан потенциал- 
лар фарқи тирик организмдагина эмас, балки қиздириш ва 
формалин билан ўлдирилган ҳужайрада ҳам кузатилади. Бунга 
ҳужайраларнинг ташқи ва ички мухити ўртасида (яъни мем- 
брана гтотенциаллари) ёки бир ҳужайранинг турли қисмла- 
ри орасида (масалан, устки ва ядрога яқин турган прото- 
плазма қаватлари ўртасида) калий, натрий ва хлор ионла- 
рининг баравар тақсимланмаслиги сабаб бўлади. Бу потен- 
циал фазалар ўртасидаги потенциалларга алоқадор бўлиб, 
ҳужайра протоплазмаси турли ионларни бир хилда адсорби- 
ламаслиги ёки ҳужайраларда маълум ионларни танлаб ўтка- 
зиш қобилиятига эга бўлган мембраналарнинг иштирок эти- 
ши туфайли пайдо бўлади ва ҳужайра ичидаги моддалар ал- 
машинуви хусусиятининг натижасидир. Бу потенциал ам- 
фибия асаб толалари учун 70 мв, иссиқ қонли ҳайвонлар 
юрагининг мускул толалари учун 95 мв ва ҳоказо.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling