1-§. Электр ўтказувчанлик ҳақида умумий тушунчалар
-§. Ред-окс потенциалнинг биологик аҳамияти
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
elektrokimyo
19-§. Ред-окс потенциалнинг биологик аҳамияти
Оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари биологияда, ай- ниқса тупроқшуносликда мухим рол ўйнайди. Шу муноса- бат билан тупроқни мураккаб оксидланиш-қайтарилиш системаси деб қараш мумкин. Ўси\шикнинг нормал ўсиши ва ривожланиши фақат тупроқнинг маълум оксидланиш- қайтарилиш ҳолатларидагина мумкин. Тупроқ шароитининг мухим характерли томони туп- роқца содир бўладиган оксидланиш-қайтарилиш реакция- ларининг қайтмас жараёнлигидир. Юқорида зикр қилин- i ан барча назарий ҳолатларга тўлиқ бўйсинадиган қайтар реакциялар баъзибир оксидланиш-қайтарилиш системала- ри-темир (Ғе3+<->Ғе2+), марганец (М п4+<-»Мп2+), азот (N 54->N3+) ва бошқаларнинг оксидланиш-қайтарилиш си- стемаларига хос. Бошқа тарафдан, тупроқца биокимёвий табиатга эга бўлган кўплаб оксидланиш-қайтарилиш реак- циялари содир бўлади. Тупроқца мухим ва кучли оксидланиш таъсирига эга бўлган оксидловчи тупроқ ва тупроқ эритмасидаги моле- куляр кислородцир. Тажрибаларнинг кўрсатишича нормал тупроқца оксидланиш-қайтарилиш потенциали 300-650 мВ оралйғида бўлади. Тупроқ захланиши ва ботқоқланиши уни 200 мВ гача тушириб- юборади. www.ziyouz.com kutubxonasi Тупроқцаги оксидланиш-қайтарилиш шароитларидан (ок- сидланиш-қайтарилиш потенциали қийматидан) темир, мар- ганец, азот ва бошқаларнинг ҳаракатчанлиги, демак бунинг натижасида уларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирили- ши боғликдир. Масалан, тупроқ эритмасида юқори оксидла- ниш-қайтарилиш потенциалига эга бўлган моддалар микдо- рининг ортиши микроорганизмлартомонидан атмосфера азо- тининг ўзлаштириш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Бу- лардан ташқари одам ва ҳайвон физиологиясида ҳам оксид- ланиш-қайтарилиш потенциалларининг аҳамияти катта. Ре- докс системалар қаторига қон ва тўқималаридаги икки ва уч валентли металлар тутган гем-гематин ва цитохромлар, ок- сидпанган ва қайтарилган шаклларда бўладиган аскорбин кислотаси (С витамини), глютатион системаси, цистин-цис- теин, фумар, қаҳрабо кислоталар ва бошқалар киради. Тўқималарда аниқ мунтазамли ташувчи ферментлар орқали содир бўладиган асосий биологик оксидланиш жа- раёни, масалан, оксидланаётган субстратдан электрон ва Оксидланаётган субстрат е Н+ е - Флавин ферменти (-0,06 в) Цитохромлар (0,27 в) www.ziyouz.com kutubxonasi протонларни кислородга ташиш жараёни ҳам мазкур жа- раёнлар занжиридир. Ушбу занжирнинг ҳар бир бўлаги маъ- лум ред-окс потенциал билан тавсифланадиган қандайдир бирор ред-окс системага тўғри келади. Флавин ферменти нормал потенциали 0,06 в га тенг. Бу фермент фақат юқори потенциалли ред-окс системаларни, масалан, цитохромларни қайтара олади ва паст потенциал- ли системаларни (юқоридаги схемада-кодегидразани) ок- сидлайди. Схемадаги электрон ва протонларнинг юқоридан пастга тушиши шу ҳол билан тушунтирилади. Жараён теска- ри йўналишда борганда кичик потенциалли системалар қай- тариладиган бўлади ва баён қилинган назарияга тўғри кел- майди. Шуни таъкидлаш керакки, оксидланиш занжирида ферментларнинг мунтазам кетма-кетлиги ўзаро таъсирлана- ётган икки система потенциалларининг кескин фарқ қили- шига қўймайди. Бу аста-секин оксидлаш энергиясининг аж- рашига сабаб бўлади. Биологик оксидланишнинг бу хусуси- ятлари организмнинг энергия олиши ва ундан тўлиқ фойда- ланишини тартибга солиш имкониятини яратади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling