1-§. Электр ўтказувчанлик ҳақида умумий тушунчалар


-§. Ред-окс потенциалнинг биологик аҳамияти


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/35
Sana18.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1209960
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
elektrokimyo

19-§. Ред-окс потенциалнинг биологик аҳамияти
Оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари биологияда, ай- 
ниқса тупроқшуносликда мухим рол ўйнайди. Шу муноса- 
бат билан тупроқни мураккаб оксидланиш-қайтарилиш 
системаси деб қараш мумкин. Ўси\шикнинг нормал ўсиши 
ва ривожланиши фақат тупроқнинг маълум оксидланиш- 
қайтарилиш ҳолатларидагина мумкин.
Тупроқ шароитининг мухим характерли томони туп- 
роқца содир бўладиган оксидланиш-қайтарилиш реакция- 
ларининг қайтмас жараёнлигидир. Юқорида зикр қилин- 
i ан барча назарий ҳолатларга тўлиқ бўйсинадиган қайтар 
реакциялар баъзибир оксидланиш-қайтарилиш системала- 
ри-темир (Ғе3+<->Ғе2+), марганец (М п4+<-»Мп2+), азот 
(N 54->N3+) ва бошқаларнинг оксидланиш-қайтарилиш си- 
стемаларига хос. Бошқа тарафдан, тупроқца биокимёвий 
табиатга эга бўлган кўплаб оксидланиш-қайтарилиш реак- 
циялари содир бўлади.
Тупроқца мухим ва кучли оксидланиш таъсирига эга 
бўлган оксидловчи тупроқ ва тупроқ эритмасидаги моле- 
куляр кислородцир. Тажрибаларнинг кўрсатишича нормал 
тупроқца оксидланиш-қайтарилиш потенциали 300-650 мВ 
оралйғида бўлади. Тупроқ захланиши ва ботқоқланиши уни 
200 мВ гача тушириб- юборади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тупроқцаги оксидланиш-қайтарилиш шароитларидан (ок- 
сидланиш-қайтарилиш потенциали қийматидан) темир, мар- 
ганец, азот ва бошқаларнинг ҳаракатчанлиги, демак бунинг 
натижасида уларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирили- 
ши боғликдир. Масалан, тупроқ эритмасида юқори оксидла- 
ниш-қайтарилиш потенциалига эга бўлган моддалар микдо- 
рининг ортиши микроорганизмлартомонидан атмосфера азо- 
тининг ўзлаштириш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Бу- 
лардан ташқари одам ва ҳайвон физиологиясида ҳам оксид- 
ланиш-қайтарилиш потенциалларининг аҳамияти катта. Ре- 
докс системалар қаторига қон ва тўқималаридаги икки ва уч 
валентли металлар тутган гем-гематин ва цитохромлар, ок- 
сидпанган ва қайтарилган шаклларда бўладиган аскорбин 
кислотаси (С витамини), глютатион системаси, цистин-цис- 
теин, фумар, қаҳрабо кислоталар ва бошқалар киради.
Тўқималарда аниқ мунтазамли ташувчи ферментлар 
орқали содир бўладиган асосий биологик оксидланиш жа- 
раёни, масалан, оксидланаётган субстратдан электрон ва
Оксидланаётган субстрат
е
Н+ 
е
- Флавин ферменти (-0,06 в)
Цитохромлар
(0,27 в)
www.ziyouz.com kutubxonasi


протонларни кислородга ташиш жараёни ҳам мазкур жа- 
раёнлар занжиридир. Ушбу занжирнинг ҳар бир бўлаги маъ- 
лум ред-окс потенциал билан тавсифланадиган қандайдир 
бирор ред-окс системага тўғри келади.
Флавин ферменти нормал потенциали 0,06 в га тенг. Бу 
фермент фақат юқори потенциалли ред-окс системаларни
масалан, цитохромларни қайтара олади ва паст потенциал- 
ли системаларни (юқоридаги схемада-кодегидразани) ок- 
сидлайди. Схемадаги электрон ва протонларнинг юқоридан 
пастга тушиши шу ҳол билан тушунтирилади. Жараён теска- 
ри йўналишда борганда кичик потенциалли системалар қай- 
тариладиган бўлади ва баён қилинган назарияга тўғри кел- 
майди. Шуни таъкидлаш керакки, оксидланиш занжирида 
ферментларнинг мунтазам кетма-кетлиги ўзаро таъсирлана- 
ётган икки система потенциалларининг кескин фарқ қили- 
шига қўймайди. Бу аста-секин оксидлаш энергиясининг аж- 
рашига сабаб бўлади. Биологик оксидланишнинг бу хусуси- 
ятлари организмнинг энергия олиши ва ундан тўлиқ фойда- 
ланишини тартибга солиш имкониятини яратади.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling