1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари


Download 4.66 Mb.
bet29/52
Sana04.10.2023
Hajmi4.66 Mb.
#1692067
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52
Bog'liq
1-15.doc маъруа

2. Стандарт намуналар ноаниқлиги
Кўпчилик СН лар учун, айниқса лабораториялараро эксперимент методи билан аттестатланаётган СН лар учун метрологик тавсифнома сифатида хатолик тушунчасидан кўра ноаниқлик тушунчасидан фойдаланиш мантиқийроқдир. Шу сабабли СН ишлаб чиқувчилар, айниқса Ғарбий Европа мамлакатларининг СН ишлаб чиқувчилари СИ га сертификатда курсатилганидек уларнинг аттестатлан-ган қийматларини белгилаш ноаниқлиги тавсифномаларини келтирадилар.
СН нинг аттестатланган қийматларининг ноаниқлиги қуйидаги тарзда ифодаланиши мумкин:
Сертификатда «кенгайтирилган» ёки «жамланган» сифатларсиз ноаниқлик белгиланган. Масалан, «МВН Analytical Т11» (Англия) фирмаси чиқарган Oz DSN 03.0305:2004 СН «Ноаниқлик» тавсифномасига эга.
Сертификатда қандайдир (Р) ишончли эҳтимоллигида ва (К) қамров коэффициентида кенгайтирилган ноаниқлик белгиланган. Масалан, «Paragon Scientific Ltd» (Англия) фирмаси чиқарган Oz DSN 03.0241:2004 CH «P=95% ишончли эҳтимоллигида ва К=2 қамров коэффициентида (U) кенгайтирилган ноаниқлиқ тавсифномасига эга.
Сертификатда қандайдир (Р) ишончли эҳтимоллигида қамров коэффициентини кўрсатмасдан кенгайтирилган ноаниқлик белгиланган. Масалан, «Petrolet Analyzer Corporation Gmbn» (Германия) фирмасининг СН «(SfPj) ўртача квадрат оғишга эга бўлган методика бўйича (Р) ишончли эҳтимоллиги лабораториялар
(п) иштирокида олинган ўртача қийматнинг
кенгайтирилган ноаниқлиги».
Хатолик ва ноаниқлик тавсифномаларининг тўғридан-тўғри таққосланиши тўғри эмас, шунинг учун қоидага кўра бу метрологик асбобларнинг статистик баҳолари таққосланади.
А гар стандарт ёки якуний ноаниқлик берилган бўлса, у ҳолда уларнинг баҳоларига ўртача квадратик оғишлар мос бўлади:
бу ерда и(А) ва қс(А) - СН нинг аттестатланган қийматини белгилашнинг мос стандарт ва якуний ноаниқлиги;
A - СН нинг аттестатлані ан қиймати;
a (A) - СН нинг аттестатланган қийматининг ўртача квадра-тик оғиши.
Агар (Р) ишончли эқтимоллиги ва (к) қамров коэффициентида кенгайтирилган ноаниқлик берилган бўлса ёки (Up) ишончли эҳтимоллилигини кўрсатиш билан ва (кР) ишончли эҳтимоллигини кўрсатиб қамров коэффициентини кўрсатиш билан кенгайтирилган ноаниқлик берилган бўлса, у ҳолда унинг баҳосига ўртача крадратик оғиш мос бўлади:

ёки

бу ерда U(A) ва UP(A) - СН нинг аттестатланган қийматини белги-лашнинг мувофиқ кенгайтирилган ва белгиланган ишончли эҳтимоллиги билан кенгайтирилган ноаниқлик.
Arap қандайдир (Р) ишончли эҳтимоллигида қамров коэф-фициентини кўрсатмасдан кенгайтирилган ноаниқлик берилган бўлса ва бунда ёки лабораториялар, стандарт намуналарнинг мет-рологик тавсифномаларини баҳолаш бўйича лабораториялараро эксперимент . қатнашчилари сони ёки эркинлик даражасининг мувофиқ сони билан (t-критерий) Стъюдент критерийси кўрсатилган бўлса, у ҳолда унинг баҳосига ўртача квадратик оғиш мос келади:

Ноаниқликни ўртача квадратик оғиш кўринишида ифода-лангандан сўнг СН танлаш худди ўлчаш воситалари (СН) хатолиги тенг эҳтимолликлар қонуни бўйича тақсимланганидек ўлчаш воси-талари учун амалга оширилганидек аниқлик бўйича амалга ошири-лади.

Download 4.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling