1 – Маъруза: Юпқа деворли фазовий устёпмалар


Download 370.39 Kb.
bet1/2
Sana05.04.2023
Hajmi370.39 Kb.
#1273655
  1   2
Bog'liq
1-maruza (2)


1 – Маъруза:
Юпқа деворли фазовий устёпмалар
Режа:

  1. Умумий маълумотлар. Фазовий устёпма турлари

  2. Юпқа деворли фазовий ёпмалар.

  3. Бетон билан арматуранинг биргаликда ишлаши.



Таянч сўзлар: устёпма турлари, конструкциялар, материали, устёпма ўлчамлари, бетон, арматура, ички зўриқишлар.


Умумий маьлумотлар. Бино ва иншоот устёпмалари учун ёпма плиталардан иборат конструкцияларнинг йиғма элементлари қўлланилиб, улар 6 ёки 12 м қадам билан жойлаштирилган тўсин, ферма ёки аркалар кўринишидаги юк кўтарувчи конструкцияларга таянади. Юк кўтарувчи ва тўсувчи вазифасини турли конструктив элементлар бажарувчи бундай ясси тизимдан фарқли равишда, масалан, асосан катта оралиқларни ёпишда қўлланиладиган қобиқ, тўлқинсимон гумбаз кўринишидаги (яхлит) фазовий юпқа деворли устёпмалар ҳам мавжуд. Бундай конструкциялар материали ишлашдаги қулай статик шароитлар ва тўсувчи вазифаларни бирга қўшиб олиб борилганлиги сабабли катта самара билан фойдаланилади. Шунга қарамай тайёрланиш ва монтаж қилиниши анча соддалиги билан ажралиб турувчи ясси тизимлар қурилишида жуда кўп қўлланиламоқда.
Юпқа деворли фазовий устёпмалар текис (ясси) тизимлардан (плита, тўсин, ферма ва бошқалар тўпламидан) фарқли ўлароқ юкланиш остида иккала йўналишда хам ишлайди.
Статик холатнинг яхши оқибатлари туфайли бундай конструкциялар материални энг кам сарфлашни талаб қилади,уларда хусусий массанинг фойдали юкланишга нисбати минималдир.
Юпқа деворли фазовий конструкциялар уларга самарали геометрик шакл бериш туфайли темир бетоннинг ижобий хоссаларидан энг кўп самара билан фойдаланишга имкон беради.
Юпқа деворли фазовий темир бетон конструкциялар билан оралиқ таянчларсиз 1 гектаргача ва ундан катта майдонларни ёпиш мумкин.
Юпқа деворли фазовий устёпмалар устунлар тўри 36х36, 40х40 м ва хоказо бўлгандаги турли вазифага мўлжалланган кўп оралиқли бинолар учун хам қўлланилади. Шунингдек режада ўлчамлари 18х24 ва 18х30 м бўлган йиғма умумий қобиқлар ишлаб чиқарилган.
Юпқа деворли темирбетон устёпмаларнинг асосий турлари: цлиндрик қобиқлар (1.1 - расм, а); йиғувчи устёпмалар (1.1 - расм,б); айланиш қобиқлари-гумбазлар (1.1 - расм,в); тўғри бурчакли режада иккиламчи мусбат гаусс эгри чизиғи қобиғи (1.1 - расм,г); ўшанинг ўзи,манфий гаусс эгри чизиғи қобиғи (1.1 - расм,д); тўлқинсимон гумбазлар (1.1 - расм,е); вантсимон осма қобиқлар (1.1 - расм,ж).
Юпқа деворли фазовий конструкциялар, шунингдек бошқа турларда ҳам бўлиши мумкин ёки мураккаб қилиб лойиҳаланиши мумкин, яъни бир неча бир хил ёки ҳар хил қобиқлардан иборат бўлиши мумкин. Юпқа деворли конструкциялар, айниқса гумбазлар фақат темирбетондан тайёрланмасдан, балки унинг бошқа турларидан армоцементдан тўқилган тўрлар зич арматураланган, майда донали бетондан иборат бўлиши мумкин.
Темирбетон қобиқларини, одатда ўтиш сиртлари ёки айланиш сиртлари ҳосил қилади.

1.1 - Расм. Юпқа деворли фазовий темирбетон ёпмаларнинг турлари:



Юпқа деворли фазовий ёпмалар (плита, тўсин, ферма ва бошқа конструкциялар тўпламидан иборат) ясси системалардан фарқли равишда икки йўналишда ишлайди. Статик ишлаш шароити яхши бўлганлиги туфайли бундай конструкцияларга материал кам сарфланади, буларда хусусий оғирликнинг фойдали юкка бўлган нисбати минималдир.
Юпқа деворли фазовий конструкциялар исталган геометрик шаклда тайёрланиш имконияти борлигидан темирбетоннинг энг яхши хоссаларидан самаралироқ фойдаланиш мумкин. Масалан, қобиқнинг шакли шундай танланадики, натижада у фақат сиқилишга ишлайдиган бўлади. Ана шу томонлари туфайли юпқа деворли фазовий конструкциялар бинокорликда кенг тарқалган.
Юпқа деворли фазовий ёпмаларнинг афзалликлари:

  • оралиқ таянчларсиз катта оралиқларни ёпиш имконияти мавжудлиги;

  • ясси конструкцияларга нисбатан материалнинг 25...40 % кам сарфланиши;

  • бир йўла юк кўтариш ва тўсиш вазифаларни бажариш;

  • конструкция вазнининг енгиллиги;

  • меъморий кўркамлиги;

Бундай конструкцияларнинг нуқсонлари:

  • тиклаш жараёнида кўп меҳнат талаб этиши;

  • осма транспортни ускуналашда мосламаларнинг мураккаблиги;

  • айниқса икки томонлама қияликка эга бўлган ёпмаларда том ишларининг мураккаблиги;

  • эгри чизиқли элементларни тайёрлаш технологияси тўғри чизиқли элементларга нисбатан ноқулай эканлиги;

Шунга қарамасдан юпқа деворли конструкцияларнинг қўлланилиши йил сайин ортиб бормоқда. Орасига устун қўймасдан конструкциялар билан бир ва ундан ортиқ гектарга эга бўлган майдондларни ёпиш мумкин.
Юпқа деворли ёпмалар устунлар қадами 36х36, 40х40м бўлган кўп оралиқли биноларда ҳам ишлатилади.
Қобиқларнинг кучланиши – деформация ҳолатини белгилаб берувчи асосий шартлардан бири – чегаравий шартлар уларнинг таянч элементларига маҳкамлаш услубларига боғлиқ.
Плиталарга ухшаб қобиклар ҳам фақат турт бурчаги билан ёки атрофи билан ёпасига таяниши мумкин. Амалда қобиқлар кўпроқ атрофи билан таянтирилади. Бундай таяниш ҳам икки хил бўлиши мумкин: шарнирли
ёки бикр. Бизнинг ер қимирлайдиган худудларимиз учун кўпчилик қобиқ турларини таянч элементларига атрофи билан бикр килиб ва таянч элемента буйлаб силжишга қарши анкерлар билан маҳкамлангани маъқул.

Таянч элементлар сифатида тўсинлар, фермалар ва тортмали аркалардан фойдаланилади.
Агар қобиқ атрофи билан шарнирли таянган бўлса таянч чизигига кўндаланг йўналишда таъсир қилувчи моментлар: Мр = 0;
Чегаравий шартларни аниқлашда таянч элеменларининг бикрлиги кам эътиборга олинади. Арка ёки фермаларда эса м>ф0;
Умумий ҳолат учун белгиланган чегаравий шартлар сони тўрттагача бўлиши мумкин.
Темирбетон бетон ва унинг ичида жойлашган пўлат стерженлардан иборат бўлиб, яхлит материал сифатида кучлар таъсири остида бетон ва пўлат арматура биргаликда ишлайди.
Темирбетон учун фақат бетон билан арматуранинг хоссаларигина эмас, балки арматуранинг бетон билан тишлашиши ҳисобига бу материалларнинг биргаликдаги иши ҳам катта аҳамиятга эга.
Бетондан стерженни суғуриб олишда уларнинг тишлашишидан ҳосил бўладиган уринма кучланишлар бир текис таксимланиши текширишларда аниқланган (1.2-расм).

1.2-расм. Арматуранинг бетон билан тишлашиши.
Бунда тишлашишнинг ўртача (шартли) кучланиши стерженга тушадиган Р кучнинг қистириб маҳкамланган жой юзига нисбатидан аниқланади:

Áш.тиш=Р/(lan U),


бу ерда:


U - стержен периметри;
lan - қистириб маҳкамланган юза узунлиги.
Бетон ўртача маркали ва арматура текис бўлганда Áш.тиш =2,5...4МПа, даврий профилли арматура ишлатилганда, бу миқдор тахминан икки баробар кўп бўлади, бетоннинг мустаҳкамлиги ортиши билан тишлашиш мустаҳкамлиги ҳам ортади. Қистириб маҳкамланган юзанинг узунлиги етарли бўлмаган холларда стерженларнинг учларига уланмалар ёки шайбалар қўйилади.
Элементларни зўриқтириш уларнинг мустаҳкамлиги ва бикрлигини ошириш мақсадида бажарилади. Зўриқтириш икки хил усулда амалга оширилади:

  1. конструктив схемани ўзгартириш;

2) конструкция кўндаланг кесимини (ўлчамини) ошириш.
Биринчи усулда зўриқтириш бинони фойдаланишдан тўхтатмай бажарилади. Бунда кўпинча эгилувчи элементлар - тўсин (балка), ригел, плита ва бошқаларга тортқичлар қўйилади. Торқичлар бетонга тарангланади. Бунинг натижасида тузилма номарказий сиқилувчан бўлиб қолади. Зўриқтирилувчи тортқичлар горизонтал, шпренгелли ва аралаш ҳолда бўлиши мумкин (1.3 - расм).



1.3-расм. Тортқичлар ёрдамида зўриқтириш:


1-тортувчи болт; 2-таянч анкери; 3-тўшама.



Download 370.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling