1- машғулот Дарё ҳавзасига ёққан атмосфера ёғинларининг ўртача кўп йиллик қатламини аниқлаш


Download 384.23 Kb.
bet1/2
Sana08.03.2023
Hajmi384.23 Kb.
#1248507
  1   2
Bog'liq
1-Амалий машғулот Тарқатма


1- машғулот Дарё ҳавзасига ёққан атмосфера ёғинларининг ўртача кўп йиллик қатламини аниқлаш
Ишнинг мақсади: Мазкур амалий машғулотнинг мақсади талабаларни дарё ҳавзасида кузатишлар олиб борадиган бир нечта метеорологик станциялар маълумотлари бўйича атмосфера ёғинларининг ўртача кўп йиллик қатламини ҳисоблашнинг замонавий усуллари билан таништиришдир.
Ишни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар
Берилган:
1) дарё ҳавзаси ва унда доимий кузатишлар олиб борадиган метеорологик станцияларнинг жойлашиш схемаси(1.1-расм);
2) метеорологик станцияларда кузатилган ўртача кўп йиллик ёғин миқдорлари(1.1-жадвал).
1.1-жадвал
Метеорологик станцияларда кузатилган ўртача кўп йиллик ёғин миқдорлари, мм

Станциялар
тартиби

1
11

2
12

3
13

4
14

5
15

6
16

7
17

8
18

9
19

10
20

Ёғин миқдори

333
1600

456
1720

560
1860

630
1900

752
2036

852
2100

963
2300

1020
2390

1360
2500

1450
2690

Ишни бажариш мақсадида қўйилган вазифалар
Ўрганилаётган дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатлами:
1) ўртача арифметик усул;
2) квадратлар усули;
3) медиана-тортиш усули;
4) изогиетлар усули билан аниқлансин.
5) ҳисоблашлар натижалари таҳлил этилсин.
Ишни бажариш тартиби
1. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини ўртача арифметик усул билан аниқлаш.
Бу усул жуда оддий ҳисобланиб, амалда ер юзаси ҳолати бир жинсли бўлган ҳавзалар учун қўлланилади. Бу усулда ёғин қатламининг ўртача қийматини аниқлаш учун ҳавзада мавжуд бўлган метеорологик станциялар бўйича аниқланган йиллик ёғин қатламларининг йиғиндиси ( )станциялар сони(n)га бўлинади, яъни:

2. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини квадратлар усули билан аниқлаш.



Бу усулда дарё ҳавзаси маълум ўлчамдаги квадратларга бўлинади(1.1-расм). Улар ҳавза майдонининг катта кичиклиги ва метеорологик станциялар сонига боғлиқ ҳолда 0,5; 1,0; 1,5; 2,0 см2 ўлчамларда олиниши мумкин. Сўнг квадрат марказига айни шу квадратда жойлашган метеорологик станцияда ўлчанган ёғин миқдори ёзилади. Бўш қолган квадратлар эса интерполяция усули билан тўлдирилади

Агарда станция квадратлар чегарасига тушиб қолса, унда кузатилган ёғин миқдори ҳар икки қўшни квадратга тегишли бўлади. Баъзан битта квадратга икки ёки ундан кўп станциялар тушиб қолиши мумкин. У ҳолда квадрат марказига уларнинг ўртача арифметик қиймати ёзилади.
Ҳамма квадратлар марказларидаги ёғин миқдорларининг йиғиндиси ни квадратлар сони(N)га бўлиб, дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини аниқлаймиз:

Ҳисоблашларнинг аниқлигини текшириш мақсадида квадратлар ўлчами ўзгартирилиб, ҳисоблашлар такрорланади. Уларнинг фарқи 5% дан ортмаслиги лозим.
3. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини медиана-тортиш усули билан аниқлаш.



Медиана тортиш усулида дарё ҳавзасининг ҳар бир метеостанцияга тегишли қисмлари ажратилади. Бунинг учун дарё ҳавзасининг схемасида келтирилган метеорологик станциялар жойлашган нуқталар тўғри (штрихли) чизиқлар билан шундай туташтирилиши керакки, натижада учбурчак тўрлари ҳосил бўлсин(1.2-расм).

Сўнг ҳар бир учбурчак томонларининг ўртасидан перпендикулярлар ўтказилади. Дарё ҳавзасининг ана шу перпедикулярларнинг туташиши натижасида чегараланган қисми унинг ичида жойлашган метеорологик станцияга тегишли бўлади.
Шундан кейин:
1) ҳар бир станцияга тегишли майдоннинг юзаси(fi) аниқланади;
2) майдоннинг юзаси(fi) айни станциядаги ёғин миқ­дори(Хi)га кўпайтирилади.
Ҳисоблашлар натижалари 1.2-жадвалда келтирилган.
1.2-жадвал

Download 384.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling