1- машғулот Дарё ҳавзасига ёққан атмосфера ёғинларининг ўртача кўп йиллик қатламини аниқлаш


Ёғин қатламини медиана тортиш усули билан аниқлаш


Download 384.23 Kb.
bet2/2
Sana08.03.2023
Hajmi384.23 Kb.
#1248507
1   2
Bog'liq
1-Амалий машғулот Тарқатма

Ёғин қатламини медиана тортиш усули билан аниқлаш

Станция

Ёғин миқдори, мм

fi, планиметр бўлакларида

Кўпайтма,
fi · Хi

1

333

37

12321

2

456

40

18240

3

560

54

30240

4

630

29

18270

5

752

34

25568

6

852

37

31524

7

963

43

41409

8

1020

52

53040

9

1360

65

88400

10

1450

49

71050

11

1600

45

72000

12

1720

52

89440

13

1860

49

91140

14

1900

38

72200

15

2036

29

59044

16

2100

27

56700

17

2300

26

59800

18

2390

38

90820

19

2500

34

85000

20

2690

44

118360

Йиғинди:

29472

822

1184566
Кўпайтмаларнинг йиғиндиси ни дарёнинг ҳавза майдони(F)га бўлиб, ёғин қатламини аниқлаймиз:
мм
4. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини изогиетлар усули билан аниқлаш.
Изогиетлар-бир хил қийматдаги ёғин миқдорларини туташтирадиган чизиқ. Дарё ҳавзасида ёғин миқдорининг қайд этилган амплитудасига боғлиқ ҳолда изогиетлар қадами 5, 10, 20, 25, 50, 100 мм қийматларда қабул қилиниши мумкин. Биз кўраётган мисолда ёғин миқдори 413 мм дан 518 мм гача ортади. Шуни эътиборга олиб, қадамни 20 мм дан белгилаб, изогиетларни 420, 440, 460, 480 ва 500 мм ларда ўтказамиз. Изогиетларни ўтказишда интерполяция усулидан фойдаланамиз. Бунда ҳар икки қўшни метеорологик станциялар оралиғида ёғин миқдорининг ўзгариши бир текис деб қабул қилинади. Изогиетларни ўтказишда интерполяция усулининг аналитик ёки график йўлини қўллаш мумкин.



Аналитик интерполяция. Масалан, 15 ва 17 рақамли метеорологик станцияларда ёғин миқдорлари мос равишда 469 ва 413 мм бўлса, юқорида қабул қилинган қадам бўйича улар орасидан 420 ва 440 мм қийматдаги изогиетлар ўтади(1.3-расм).

Изогиетларнинг ўрнини белгилаш учун станциялар орасидаги масофа ўлчанади (20 мм). Сўнг уларда қайд этилган ёғинларнинг фарқини аниқлаймиз: 469 мм – 413 мм = 56 мм. Кейин ҳар 1 мм ёғинга тенг келадиган масофа аниқланади:
20 : 56 = 0,36 мм.
17–рақамли метеорологик станциядан юқорида 420 мм ва 440 мм қийматлардаги изогиетларни ўтказиш учун унда қайд этилган ёғин миқдори(413 мм)га 7 мм ва 27 мм ёғин миқдорларини қўшиш керак. Бу қийматлар масофага қуйидагича айлантирилади:
0,36 · 7 = 2,5 мм; 0,36 · 27 = 9,7 мм.
Натижада 17-рақамли метеорологик станциядан 15-рақамли станцияга қараб тўғри чизиқ бўйлаб, 2,5 мм масофада 420 мм ва 9,7 мм масофада эса 440 мм қийматдаги изогиетлар ўрни белгиланади. Бошқа қўшни станцияларда қайд этилган ёғин миқдорлари фарқи бўйича ҳам изогиетлар ўрни шу тартибда белгиланади.



График интерполяция. Бу усулда изогиетлар ўрнини аниқлашни 18 ва 12-рақамли метеорологик станциялар мисолида кўрамиз. Дастлаб хитой(калька) қоғозида ихтиёрий (3-8 мм) масофаларда қатор параллел чизиқлар ўтказилади ва уларга қабул қилинган қадам бўйича ёғин миқдорлари ёзилиб, ёрдамчи палетка тузилади(1.4-расм).

Палеткани 18-рақамли станция устига қўйиб(1.3-расм), 400 ва 420 қийматдаги параллел чизиқлар оралиғида 411 га тенг бўлган қиймат аниқланади(А). Сўнг А нуқта атрофида палеткани чап томонга стрелка йўналиши бўйича айлантириб, 460-480 чизиқлар оралиғидан 12-рақамли станциянинг ўрнини (467 мм) аниқлаймиз (В). Натижада АВ тўғри чизиқ 420, 440 ва 460 га тенг бўлган параллелларни кесиб ўтади (СДЕ). Картада(ёки схемада) СДЕ нуқталар номаълум-420, 440, 460 мм қийматдаги изогиетлар ўрнини кўрсатади.
Юқорида баён этилган ҳар икки йўлнинг ихтиёрий бирини қўллаш билан ўтказилган изогиетлар орасидаги майдонлар(fi) ва уларга мос келадиган ўртача ёғин миқдорлари ҳамда уларнинг кўпайтмалари аниқланади (1.3-жадвал).
1.3-жадвал
Ёғин қатламини изогиетлар усули билан ҳисоблаш

Изогиетлар билан чегараланган
майдонлар

Ёғин миқдори, мм

, мм

Майдон юзаси(fi), планиметр бўлакларида

Кўпайтма,




1-майдон

520-500

510

145

73950

2-майдон

500-480

490

360

176400

3-майдон

480-460

470

286

134420

4-майдон

460-440

450

102

45900

5-майдон

440-420

430

30

12900

6-майдон

420-400

410

32

13120

Йиғинди

-

-

955

456690

Ниҳоят 1.3-жадвал маълумотларидан фойдаланиб, дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатлами қуйидаги ифода билан ҳисобланади:

5. Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлили.
Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлилини амалга оши­ришда қуйидаги солиштирма жадвалдан фойдаланган маъқул:
1.4-жадвал
Ҳисоблашлар натижаларини солиштириш

Т.р.

Ёғин қатламини ҳисоблаш
усули

Ёғин қатлами,
мм

1

Ўртача арифметик усул

475,5

2

Квадратлар усули

477,4

3

Медиана-тортиш усули

477,6

4

Изогиетлар усули

478,3

Жадвал маълумотлари асосида ҳисоблашлар натижа­ларини солиштиришда ҳар бир усулга тавсиф бериш лозим. Бунда уларнинг афзалликлари ёки камчиликлари ва шу билан бирга, рельеф шароитини ҳисобга олган ҳолда, қўлланиш соҳалари қайд этилиши лозим.
Download 384.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling