1- машғулот Дарё ҳавзасига ёққан атмосфера ёғинларининг ўртача кўп йиллик қатламини аниқлаш
Download 384.23 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-Амалий машғулот Тарқатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар Берилган
- Ишни бажариш мақсадида қўйилган вазифалар
- Ишни бажариш тартиби 1. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини ўртача арифметик усул билан аниқлаш.
- 2. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини квадратлар усули билан аниқлаш .
- 3. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини медиана - тортиш усули билан аниқлаш .
1- машғулот Дарё ҳавзасига ёққан атмосфера ёғинларининг ўртача кўп йиллик қатламини аниқлаш Ишнинг мақсади: Мазкур амалий машғулотнинг мақсади талабаларни дарё ҳавзасида кузатишлар олиб борадиган бир нечта метеорологик станциялар маълумотлари бўйича атмосфера ёғинларининг ўртача кўп йиллик қатламини ҳисоблашнинг замонавий усуллари билан таништиришдир. Ишни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар Берилган: 1) дарё ҳавзаси ва унда доимий кузатишлар олиб борадиган метеорологик станцияларнинг жойлашиш схемаси(1.1-расм); 2) метеорологик станцияларда кузатилган ўртача кўп йиллик ёғин миқдорлари(1.1-жадвал). 1.1-жадвал Метеорологик станцияларда кузатилган ўртача кўп йиллик ёғин миқдорлари, мм
Ишни бажариш мақсадида қўйилган вазифалар Ўрганилаётган дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатлами: 1) ўртача арифметик усул; 2) квадратлар усули; 3) медиана-тортиш усули; 4) изогиетлар усули билан аниқлансин. 5) ҳисоблашлар натижалари таҳлил этилсин. Ишни бажариш тартиби 1. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини ўртача арифметик усул билан аниқлаш. Бу усул жуда оддий ҳисобланиб, амалда ер юзаси ҳолати бир жинсли бўлган ҳавзалар учун қўлланилади. Бу усулда ёғин қатламининг ўртача қийматини аниқлаш учун ҳавзада мавжуд бўлган метеорологик станциялар бўйича аниқланган йиллик ёғин қатламларининг йиғиндиси ( )станциялар сони(n)га бўлинади, яъни: 2. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини квадратлар усули билан аниқлаш.
Агарда станция квадратлар чегарасига тушиб қолса, унда кузатилган ёғин миқдори ҳар икки қўшни квадратга тегишли бўлади. Баъзан битта квадратга икки ёки ундан кўп станциялар тушиб қолиши мумкин. У ҳолда квадрат марказига уларнинг ўртача арифметик қиймати ёзилади. Ҳамма квадратлар марказларидаги ёғин миқдорларининг йиғиндиси ни квадратлар сони(N)га бўлиб, дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини аниқлаймиз: Ҳисоблашларнинг аниқлигини текшириш мақсадида квадратлар ўлчами ўзгартирилиб, ҳисоблашлар такрорланади. Уларнинг фарқи 5% дан ортмаслиги лозим. 3. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини медиана-тортиш усули билан аниқлаш.
Сўнг ҳар бир учбурчак томонларининг ўртасидан перпендикулярлар ўтказилади. Дарё ҳавзасининг ана шу перпедикулярларнинг туташиши натижасида чегараланган қисми унинг ичида жойлашган метеорологик станцияга тегишли бўлади. Шундан кейин: 1) ҳар бир станцияга тегишли майдоннинг юзаси(fi) аниқланади; 2) майдоннинг юзаси(fi) айни станциядаги ёғин миқдори(Хi)га кўпайтирилади. Ҳисоблашлар натижалари 1.2-жадвалда келтирилган. 1.2-жадвал Download 384.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling