1- машғулот Дарё ҳавзасига ёққан атмосфера ёғинларининг ўртача кўп йиллик қатламини аниқлаш
Ёғин қатламини медиана тортиш усули билан аниқлаш
Download 384.23 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-Амалий машғулот Тарқатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини изогиетлар усули билан аниқлаш. Изогиетлар
- Аналитик интерполяция.
- График интерполяция.
- 5. Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлили .
Ёғин қатламини медиана тортиш усули билан аниқлаш
мм 4. Дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатламини изогиетлар усули билан аниқлаш. Изогиетлар-бир хил қийматдаги ёғин миқдорларини туташтирадиган чизиқ. Дарё ҳавзасида ёғин миқдорининг қайд этилган амплитудасига боғлиқ ҳолда изогиетлар қадами 5, 10, 20, 25, 50, 100 мм қийматларда қабул қилиниши мумкин. Биз кўраётган мисолда ёғин миқдори 413 мм дан 518 мм гача ортади. Шуни эътиборга олиб, қадамни 20 мм дан белгилаб, изогиетларни 420, 440, 460, 480 ва 500 мм ларда ўтказамиз. Изогиетларни ўтказишда интерполяция усулидан фойдаланамиз. Бунда ҳар икки қўшни метеорологик станциялар оралиғида ёғин миқдорининг ўзгариши бир текис деб қабул қилинади. Изогиетларни ўтказишда интерполяция усулининг аналитик ёки график йўлини қўллаш мумкин.
Изогиетларнинг ўрнини белгилаш учун станциялар орасидаги масофа ўлчанади (20 мм). Сўнг уларда қайд этилган ёғинларнинг фарқини аниқлаймиз: 469 мм – 413 мм = 56 мм. Кейин ҳар 1 мм ёғинга тенг келадиган масофа аниқланади: 20 : 56 = 0,36 мм. 17–рақамли метеорологик станциядан юқорида 420 мм ва 440 мм қийматлардаги изогиетларни ўтказиш учун унда қайд этилган ёғин миқдори(413 мм)га 7 мм ва 27 мм ёғин миқдорларини қўшиш керак. Бу қийматлар масофага қуйидагича айлантирилади: 0,36 · 7 = 2,5 мм; 0,36 · 27 = 9,7 мм. Натижада 17-рақамли метеорологик станциядан 15-рақамли станцияга қараб тўғри чизиқ бўйлаб, 2,5 мм масофада 420 мм ва 9,7 мм масофада эса 440 мм қийматдаги изогиетлар ўрни белгиланади. Бошқа қўшни станцияларда қайд этилган ёғин миқдорлари фарқи бўйича ҳам изогиетлар ўрни шу тартибда белгиланади.
Палеткани 18-рақамли станция устига қўйиб(1.3-расм), 400 ва 420 қийматдаги параллел чизиқлар оралиғида 411 га тенг бўлган қиймат аниқланади(А). Сўнг А нуқта атрофида палеткани чап томонга стрелка йўналиши бўйича айлантириб, 460-480 чизиқлар оралиғидан 12-рақамли станциянинг ўрнини (467 мм) аниқлаймиз (В). Натижада АВ тўғри чизиқ 420, 440 ва 460 га тенг бўлган параллелларни кесиб ўтади (СДЕ). Картада(ёки схемада) СДЕ нуқталар номаълум-420, 440, 460 мм қийматдаги изогиетлар ўрнини кўрсатади. Юқорида баён этилган ҳар икки йўлнинг ихтиёрий бирини қўллаш билан ўтказилган изогиетлар орасидаги майдонлар(fi) ва уларга мос келадиган ўртача ёғин миқдорлари ҳамда уларнинг кўпайтмалари аниқланади (1.3-жадвал). 1.3-жадвал Ёғин қатламини изогиетлар усули билан ҳисоблаш
Ниҳоят 1.3-жадвал маълумотларидан фойдаланиб, дарё ҳавзасига ёққан ёғин қатлами қуйидаги ифода билан ҳисобланади: 5. Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлили. Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлилини амалга оширишда қуйидаги солиштирма жадвалдан фойдаланган маъқул: 1.4-жадвал Ҳисоблашлар натижаларини солиштириш
Жадвал маълумотлари асосида ҳисоблашлар натижаларини солиштиришда ҳар бир усулга тавсиф бериш лозим. Бунда уларнинг афзалликлари ёки камчиликлари ва шу билан бирга, рельеф шароитини ҳисобга олган ҳолда, қўлланиш соҳалари қайд этилиши лозим. Download 384.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling