Bozor almashuvining asosiy sharti – bu talab va taklifning mavjudligi va bozor narxi hisoblanadi.
1.3 Kichik biznеs va хususiy tadbirkorlikning iqtisodiyotni jadal rivojlantirishdagi roli. O’zbеkistonda kichik biznеs va хususiy tadbirkorlikni rivojlantirish bo’yicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштирилиши, иқтисодий ҳаётни эркинлаштирилиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишга ҳизмат қилмоқда.
Муҳтарам Юртбошимиз бу борада Конституциямизнинг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Иқтисодиётни демократлаштириш ва эркинлаштириш соҳасига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини яратишга алоҳида эътибор қаратилди.”1 деб таъкидлаб ўтдилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)ни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, ахолини иш билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг бу соҳадаги фаоллигини ошириш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Чунки республикамиз жами иқтисодиётда бандларнинг 76,5 фоизи КБХТ сохасига тўғри келади ва янгидан яратилган иш ўринларининг қарийб ярмидан ортиқ улуши КБХТ соҳасига тўғри келади (1-жадвал).
1-жадвал
2008-2014 йилларда Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратишда кичик бизнес субъектларининг улуши динамикаси, минг киши
Do'stlaringiz bilan baham: |