1- мавзу. “Институционал иқтисодиёт” фани пайдо бўлиши, предмети ва ривожланиши
Download 416.5 Kb.
|
1 мавзу Институтционал иқтисодиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқача хулоса
Иккинчи босқич – XX асрнинг 50-70-йиллари. Мазкур босқич вакили – Джон Кеннет Гэлбрейт (1908-2006). Асосий иши: «Янги индустриал жамият», 1967.
Институционализмнинг энг кўзга кўринган вакили америкалик иқтисодчи Ж.К.Гэлбрейтнинг фикрига кўра, ўзини ўзи тартибга солувчи бозорнинг ўрнини давлатнинг кўмагидан фойдаланувчи ва капитал билан эмас, балки технотузилма (олимлар, конструкторлар, бошқарувчилар, молиячиларни ўз ичига олувчи ижтимоий қатлам) томонидан бошқариладиган монополлашган тармоқлар билан намоён этилган янги иқтисодий ташкилот эгаллади. Гэлбрейт янги иқтисодий тизим, ўз моҳиятига кўра, режали иқтисодиётни ўзида намоён этганлигини исботлашга изчил уринди. Айнан шунинг учун Гэлбрейтнинг ғоялари Собиқ Иттифоқда жуда оммалашган эди. Гэлбрейтнинг асосий ғояси – замонавий бозорда ҳеч ким тўлиқ ахборотга эга эмас, ҳар бир кишининг билимлари махсус ва қисман хусусиятга эга. Қисқача хулоса ХIХ аср охири ва ХХ асрнинг бошларида бозор иқтисодиёти муносабатларининг жадал ривожланиши баробарида иқтисодий тадқиқотлар кўлами янада кенгайди ва чуқурлашди. Бу билан ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг йирик йўналишлари шаклланди. Улар уч йўналишдан иборат: неоклассика, институционализм ва кейнсчилик. Классик назариянинг маржинал ёндашув билан кенгайиши неоклассик назария сифатида намоён бўлди. Институционализмнинг тадқиқот марказида институтлар – инсонлар томонидан барпо этиладиган ва ўзаро ҳамкорликни таркибловчи сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий меъёр ва қоидалар туради. Институционал назария қоидалари неоклассик ёндашувга нисбатан янги назария бўлиб, у бозор муносабатлари таҳлилининг янги соҳасидир. Индивидлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилишда методологик индивидуализм ва холизм методологиясидан фойдаланилади. Улар институтлар ёки индивидларнинг бирламчилиги нуқтаи назаридан ўзаро фарқ қилади. Институционал иқтисодиёт ривожланишида ўзаро ўхшаш номдаги неоинстиуционал ҳамда янги институционал босқичлардан иборат. Биринчи босқичда мулкчилик ҳуқуқлари оптимал шартнома, конституциявий иқтисодиёт, ижтимоий танлов, трансакция харажатлари, ахборот назариялари, иккинчи босқичга ўйинлар назарияси, Г.Саймоннинг тўлиқсиз рационаллик назарияси киритилган. Д.Норт тадқиқотларида индивидларнинг институционал доираларни ўзгартиришга қодирлиги таъкидланади. Янги институционал иқтисодиётнинг энг ёйиқ кўринишдаги дастури келишувлар иқтисодиётидир. Уни таҳлил қилиш марказида келишувлар туради. Келишувлар индивидлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг умумий доиралари сифатида қабул қилинади. Download 416.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling